1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари


-модда. Маъмурий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/32
Sana04.06.2022
Hajmi0,68 Mb.
#634410
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32
Bog'liq
ЎРҚ-457 08.01.2018 (1)

40-модда. Маъмурий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар 
Маъмурий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар маъмурий иш юритишни 
амалга оширувчи маъмурий орган зиммасида бўлади. 
Маъмурий иш юритишда қўшимча ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан 
маъмурий ишни ҳал қилишга кўмаклашувчи шахсларнинг иштирок этиши билан боғлиқ 
харажатлар ҳақини тўлаш ушбу ҳаракатлар маъмурий иш юритишнинг қайси 
иштирокчилари илтимосномаси бўйича амалга оширилган бўлса, ўша иштирокчининг 
зиммасида бўлади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Маъмурий органларга бериладиган аризалардан қонунда белгиланган тартибда ва 
миқдорда давлат божи ѐки йиғим ундирилиши мумкин. Йиғимнинг миқдори маъмурий ишни 
кўриб чиқиш чоғида маъмурий орган сарфлаган харажатлар доирасида белгиланади. 
(40-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 
03/20/600/0023-сон)
Маъмурий шикоятлар учун давлат божи ва йиғим ундирилмайди. 
3-боб. Маъмурий иш юритиш 
41-модда. Маъмурий иш юритишни бошлаш учун асослар 
Манфаатдор шахснинг аризаси (шикояти) ѐки маъмурий органнинг ташаббуси 
маъмурий ишни бошлаш учун асос бўлади. 


Маъмурий иш юритиш ариза маъмурий органда рўйхатдан ўтказилган пайтдан 
эътиборан бошланган ҳисобланади. 
Агар маъмурий ишни бошлаш учун маъмурий органнинг ташаббуси асос бўлса, 
маъмурий иш юритиш адресат тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан эътиборан 
бошланган ҳисобланади. 
42-модда. Аризанинг мазмуни ва унга қўйиладиган талаблар 
Маъмурий органга бериладиган аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши 
керак: 
1) ариза берилаѐтган маъмурий органнинг номи; 
2) аризачи — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг яшаш 
жойи, агар аризачи юридик шахс бўлса — унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), 
шунингдек агар ариза вакил томонидан берилаѐтган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, 
исми, отасининг исми) ва манзили; 
3) аризачининг талаби; 
4) аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг рўйхати (агар бундай ҳужжатлар 
мавжуд бўлса); 
5) ариза берилган сана. 
Ариза аризачи ѐки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил 
томонидан берилган бўлса, унга ишончноманинг ѐки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи 
бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг 
манфаатларини кўзлаб берилган аризада ушбу моддада кўрсатилган маълумотлардан 
ташқари ўз манфаати ҳимоя қилинаѐтган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг 
исми), унинг манзили (почта манзили) ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборот 
кўрсатилган бўлиши керак. 
(42-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-
сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларга нисбатан қонунчиликда бошқа 
талаблар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. 
Маъмурий орган аризачидан қонунчиликда назарда тутилмаган ахборотни ѐки 
ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек аризага ва унга илова қилинган 
ҳужжатларга нисбатан талаблар қўйишга ҳақли эмас. 
Электрон шаклда бериладиган аризаларда аризачининг электрон манзили ҳамда 
ягона идентификатори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса электрон рақамли имзо 
ва бошқа реквизитлар кўрсатилиши керак. 
(42-модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 
21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Аризада электрон манзилнинг кўрсатилганлиги аризачининг хабарларни ахборот 
тизими орқали қабул қилишга бўлган розилигидир. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Жисмоний ва юридик шахслар аризаларни оғзаки шаклда беришга ҳам ҳақли, 
бундан қонунчиликда тўғридан-тўғри тақиқланган ҳоллар мустасно. 
(42-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-
683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 
03/21/683/0375-сон)

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish