«Фарҳод ва Ширин»
достонида Алишер Навоий шундай
ёзган эди:
Эмас осон бу майдон ичра турмоқ,
Низомий панжасига панжа урмоқ!
11
Фавқулодда қувончли ҳодиса: она тилимизда «Хамса» яра
-
тиб бергани учун, самимий миннатдорлик маъносида мамла
-
кат султони шоирни подшонинг ясатилган оқ отига минишга
таклиф этади ва ўзи етаклаб майдон айланади!.. Ҳамма ҳанг-
манг бўлиб қолади!
Бу улуғ шеъриятнинг ҳақиқий тантанаси эди!
Султон Ҳусайн Бойқаро таклифи ва таважжуҳи билан
Навоий ўзининг «Хазойин ул-маоний» номли тўрт томлик
куллиётини тузишга киришади. Икки дўст келишишиб, гап
-
ни бир жойга қўйишиб, куллиётни шундай номлашга қарор
қиладилар. Мамлакат султони жаҳон шеърияти мўъжизаси
бўлган куллиётнинг ўзига хос масъул муҳарририга айланади.
У шоирга девонларни қандай шаклда тузиш, бўлимларни
девон тузиш қоидаларига асосан номлаш, саҳифалар чиройи
(дарвоқе, барини «Хазойин ул-маоний» муқаддимасида шоир
-
нинг ўзи эслаб ўтади) ҳақида кенгашлар беради, Камолиддин
Беҳзодга «Хамса»ни безатиш, суратлар чизиш вазифасини
топширади...
Шоир ва ҳукмдор шеърият ҳақида тез-тез суҳбат қуришар,
бир-бирига янги ғазаллар ўқишар, бир-бирининг ютуғидан
баравар қувонишар, мамлакатнинг, она адабиётнинг келажаги
ҳақида қайғуришар, давлат ишлари хусусида кенгашлар олиб
боришарди. Шоир учун саройда бошқа барча унвонлардан
баланд турадиган
«муқарраби султон»
«султоннинг яқин киши
-
си» номли олижаноб унвон таъсис этилганди.
Алишер Навоий султоннинг доно маслаҳатгўйи эди. Халқ
-
нинг ҳурмат-эҳтироми, меҳру муҳаббатига сазовор бўлган
шоир давлат ишларида фаол қатнашар, ҳар хил низолар,
ўзаро урушлар олдини олишда, исёнкор шаҳзодаларни (сул
-
тоннинг ўн тўрт ўғли бўлган) инсофга чақиришда, хусусан,
катта ўғил Бадиуззамон Мирзо билан султонни яраштиришда
бош-қош эди.
12
Алишер Навоийнинг ижодий мероси катта. Бу, ўзига хос
ҳаёт қомуси, уни ҳикматлар уммони, доно фикрлар чамани
дейиш мумкин. Шоирнинг афоризмлари жуда ҳаётий: улар
-
нинг кўпи халқ мақолларига айланиб кетган. Эшитиб, бу
мақол халқникими, шоирникими, ажрата олмай ҳам қолади
киши.
Умуман, Алишер Навоий классик шеъриятнинг 16 жанрида
қалам тебратди, олтита йирик фалсафий-дидактик, ишқий-ро
-
мантик достонлар яратди. Она тилида тўрт девон, форс ти
-
лида бир девон
(«Девони Фоний»)
тузди.
Шоир насрда ҳам унумли ижод қилди.
«Маҳбуб ул-қулуб»
«Кўнгилларнинг севгани»,
«Насойим ул-муҳаббат»
«Муҳаббат
шаббодалари»,
«Тарихи ҳукамо ва анбиё»
«Шоҳлар ва пай
-
ғамбарлар тарихи»,
«Тарихи мулуки Ажам»
«Ажам мамлакат
-
лари тарихи»,
«Мезон ул-авзон»
«Вазнлар ўлчови»,
«Муҳокамат
ул-луғатайн»
«Икки тил муҳокамаси»,
«Вақфия»
«Вақф китоби»
каби асарлар ўқувчиларга яхши таниш.
Шоирнинг асарлари асрлар давомида моҳир хаттотлар то
-
монидан кўчирилиб дунёга тарқатилиб келинган. XIX аср охи
-
ри – XX аср бошларида Туркистонда литография босмахона
-
лари пайдо бўлгач, нашрлар саноғи табиийки кўпайди. Ўтган
асрнинг 60-йилларида шоирнинг ўзбек тилида 15 томлик,
рус тилида 10 томлик асарлари босилиб чиқди. 1996–1998
йилларда 20 томлик тўла асарлар тўплами амалга оширилди.
2011 йилда ўқувчилар чиройли безакларда нашр қилинган
10 томлик тўла асарлар тўпламини ўқишга муяссар бўлдилар.
Алишер Навоийнинг асарлари бугунги кунда жаҳоннинг
кўп тилларига таржима қилинган. Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси «Ижод» жамоат фонди билан биргаликда шоирнинг
«Хазойин ул-маоний» (сайланма ғазаллар) китобини жаҳон
-
нинг ўн тўрт тилида нашр қилиш лойиҳасини амалга оши
-
ришга киришди. Ўзбек, рус тилидаги китоб нашрдан чиқиш
арафасида, немис тилига таржима қилинмоқда. Ўзбекистон
мустақилликка эришгандан кейин Алишер Навоий ижоди
янгидан ўрганила бошланди. Шоир ижодини кенг ва ҳар
тарафлама ўрганишга, тадқиқ қилишга имкониятлар яратил
-
ди. Мустамлакачилик даврида шоир асарлари мафкуравий
томондан ёндошилиб, тўлиқ нашр этилмас, достонлардан бу
-
тун-бутун боблар ноҳақдан қисқартилиб юборилар эди. Бир
мисол: «Ҳайрат ул-аброр» достонининг бошида келган шеъ
-
риятнинг аъло намунаси бўлган «Қуръон»нинг биринчи сура
-
си дастлабки каломлари «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим»нинг
шоирона шарҳи, Ҳақ худо ҳамди, Ҳақ худога тўрт муножот,
расулуллоҳга бағишланган бешта наът, жаъми ўн бир боб
қолдирилиб нашр қилиниб келинган. Бошқа достонларда ҳам
шунга ўхшаш манзарани кўрамиз.
Ҳозир шоир асарлари қайта-қайта тўлиқ ҳолда катта нусха
-
ларда босиб чиқарилмоқда. Ҳар йили шоир ижодига бағиш-
ланган илмий анжуманлар уюштирилади, мактаб, коллеж ва
университетларда шоир ижоди ўрганилади, телевидениеда ҳар
куни Навоий ижодига бағишланган кўрсатувлар берилади.
Шоирнинг жуда кўп ғазаллари таниқли ҳофизлар, ёш ижро
-
чилар томонидан ҳар куни радиода, концертларда ижро этиб
келинади, Навоийнинг сўзлари бугун Ўзбекистон осмонида
жаранглаб турибди.
Ўзбекистонда барча катта-кичик улуғ шоир ва мутафаккир
билан ватандош бўлганидан юрак-юракдан фахрланади, унинг
номида шаҳар, Катта давлат театри, университет, мактаблар,
кутубхоналар, кўчалар, метро бекати бор. Муҳтарам Прези
-
дентимизнинг 2016 йил 13 май фармони билан ташкил этил
-
ган Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига
ҳам Алишер Навоий номи берилиши халқимизнинг ўз буюк
шоирига бўлган чексиз меҳр-муҳаббатининг яна бир карра
ёрқин ифодаси бўлди, десак янглишмаймиз.
13
14
Бугун жаҳоннинг кўп шаҳарларида (Тошкентда – 1991,
Москва
да – 2002, Токиода – 2004, Бокуда – 2008) шоир
-
нинг кўркам ҳайкаллари қад ростлаб турибди.
Жаҳон адабиётининг толмас байроқдори, улуғ шоир ҳақида
фикр юритар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ис
-
лом Каримов ўзининг «Юксак маънавият – енгилмас куч» (2008)
китобида шундай ёзади: «Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у
авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг
мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир».
Бу чин ҳақиқатдир.
Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 25 йиллигини байрам қи
-
лаётган қутлуғ йилда шонли фарзанди таваллудининг 575
йиллигини ҳам нишонламоқда.
Комил ишонч билан айтиш мумкинки, бугун Ўзбекистонда
янги туғилаётган ҳар ўн фуқаронинг биттаси Алишер номи
билан аталади.
Бу одат асрлардан асрларга ўтаверади. Бунга шубҳа бў
-
лиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |