30
ёки жуда майда оқсил чўкмаси пайдо қиладиган юқори кислоталикга эга бўлган
сутни сепарациялашда анча қисқаради.
Ўз-ўзини чўкмадан озод қиладиган сепараторларни ишлатилиши ва
сепараторни узлуксиз иш вақтини 10 соат ва ундан юқори муддатга узайтиради
ва мехнат харажатларини камайтиради.
Шунинг учун сепарациялаш учун кислоталиги 20
0
Т дан юқори бўлмаган,
олдиндан тозаланган сутни ишлатилиши мақсадга мувофиқдир.
5. Ёғ
Қ
умоклари қанча йирик бўлса, шунча тез ажралади. Майда ёғ
шарикларини чегаравий ўлчамлари 0,8-1 мм ни ташкил этиши керак, ўта майда
ёғ шарикларини зичлиги эса оқсилли – лецитин қобиғ туфайли плазма
зичлигига яқинлашади ва барабанни одатдаги айланиш тезликларида ажралиб
чиқмайди. Хозирги сепараторларда ёғи олинган сутга диаметри 0,1 микрондан
кичик бўлган ёғ қумоқларигина тушади; ёғи олинган сутда 0,05% атрофида ёғ
қолади. Ёғсиз сутда рухсат этилган ёғ миқдори 0,05 % дан ошмаслиги керак.
Сепарация жараёни тўғри ташкил этилганда ёғсиз сутдаги ёғ миқдорини 0,03-
0,01 % гача пасайтириш мумкин.
6. Сут сифатли бўлиши зарур. Сепарациялаш сифатига сутни кислоталиги
кескин таъсир қилади. Сутни кислоталигини ошиши унинг кимёвий ва
физикавий хусусиятларини, сут оқсилларини коллоид холатини ва шунингдек,
сутни қовушқоқлигини ошишига олиб келади. Сутнинг кислоталилиги юқори
бўлса, бу ҳам қаймоқнинг сутдан тўлиқ ажралмаслигига сабаб бўлади; чунки
ивиб қолган оқсил ивиқлари сепараторнинг шиллиқ моддасига қўшилиб,
барабаннинг радиусини кичрайтиради.
7. Ёғсизлантириш сифати бошланғич сутдаги ёғ миқдорига боғлиқ бўлади.
Одатда сепарациялашга ёғлиги 4,0 % гача бўлган сутни жўнатилиши мақсадга
мувофиқдир.
Ёғлиги
юқори
бўлган
сутни
сепарациялашда
унинг
қовушқоқлигини ошиши сабабли ёғсизлантириш натижаси ёмонлашади.
Шунинг учун ёғлиги юқори бўлган сутни сепарациялашда сутни иситиш
хароратини ошириш ёки сепараторга берилаётган сут миқдорини камайтириш
зарур бўлади.
8. Олинаётган қаймоқ ёғлигини 30 % дан ошиши ёғсиз сутга ёғ ўтишини
оширади.
Сутни сепаратор қаймоқ ажратгичларда сепарация қилиш пайтида
ёғсизлантирилган сут ва қаймоқ олинади. Сепарация пайтида олинаётган
қаймоқни асосий қисми сариёғ ва сметана ишлаб чиқаришга йўналтирилса,
қолган қисми эса пастерланган қаймоқлар ишлаб чиқариш ва сутни
нормаллаштириш учун фойдаланилади. Таъкидлаш жоизки, қаймоқ ёғи сариёғ
ёғига монанд эмас, у янада биологик қийматлидир. Қаймоқ ёғи сариёғга
нисбатан кўп миқдорда фосфатидлар, тўйинмаган ёғ кислоталари ва бошқа
биологик қийматли моддаларга эга. Органолептик, физико-кимёвий ва
микробиологик кўрсаткичлари бўйича қаймоқ икки навга бўлинади. Хар бир
навдаги қаймоқ 1-жадвалда келтирилган талабларга жавоб бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: