117
3.2.
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТААРИ САЙТЛАРИНИНГ
КОНТЕНТИ ВА ДИЗАЙНИ
Режа:
1.
ОАВ сайтлари дизайнининг
турлари
2.
Расмий веб-сайтни юритишга қўйиладиган талаблар
3.
Расмий веб-сайтнинг таркибига қўйиладиган талаблар
4.
Сайтга материал тайёрлашнинг беш қоидаси
5.
Интернетдаги материалларга фотосуратларни жойлаштириш
Тавсия этиладиган адабиётлар:
1.
Рашидова Д., Муратова Н. Интернет журналистика. Тошкент.
2007.
2.
Dominick. Joseph R. The Dynamics of mass communication. New
York.: 1996.
3.
Каким должен быть дизайн сайта?
http://www.mistli.ru/kakim-
dolzhen-bit-dizayn-sayta
4.
Қосимова Н.
Интернет журналистиканинг технологик асослари.
–Т.: 2012.
Калит сўзлар:
сайт, контент, дизайн, интернет, интерьер, журналист
Сайтнинг
контенти,
яъни
мазмуни
таҳририят
фаолияти
йўналишларидан келиб чиққан ҳолда яратилади. Албатта, унинг контенти
сайт мазмуни билан ҳамоҳанг бўлиши шарт. Сайт дизайни жуда ёрқин,
шунингдек тажовузкор ва ғашни келтирадиган бўлмаслиги, аксинча, у
норматив стандартларга мос бўлиши, унда албатта
давлат рамзи белгилари
акс эттирилиши ва сайтга кирувчиларни сайтдаги энг муҳим нарса –
ахборотдан чалғитмаслиги керак.
Веб-cайт дизайни босма оммавий ахборот воситалардан фарқли ўлароқ
интерактив хусусиятга эга бўлади.
Аммо интерактивлик фақатгина икки
томонлама алоқа боғлаш мақсадини кўзламайди. Интерфаол режимда ишлаш
- бу аудитория талабларига тезроқ жавоб бериш ва унга кўра ахборот
тайёрлаш демакдир. Интерактив фаолият нашрнинг аудиторияси ким, қандай
тоифадаги кишилар, уларнинг қизиқишлари нимадан иборат, қандай
маълумотларга эҳтиёжи мавжуд эканини аниқлашда
самарали восита
ҳисобланади.
Шу ўринда дизайн мақсад ва вазифаларига кўра бир неча турга
бўлинади. Бу график дизайн, алоқавий дизайн,
саноат дизайни, интерьер
дизайни, реклама дизайнидир.
118
График дизайн ҳар бир web-саҳифанинг умумий кўринишини ўз ичига
олиб, тезроқ фойдаланувчилар эътиборини рангларнинг ёрқинлиги,
суратларнинг кўплиги, анимацион эффектларнинг қўлланилиши жиҳатидан
жалб этади. Алоқавий дизайни кўпроқ журналларда,
газеталарда, деворий
газеталарда, веб-саҳифаларда, китобларда ва ҳатто ҳаракатни бошқариш
белгиларида ҳам кўришимиз мумкин. Мақсад – ўқувчига маълум бир
маълумотни узатишдир. Саноат дизайни жиҳозларга тегишли бўлиб, улардан
фойдаланишда қулайликлар туғдириши учун қўлланилади.
Интерьер дизайни инсон истиқомат қилувчи, иш
фаолиятини олиб
борувчи объектлар, хонадонлар, офислар, корхона,
муассаса, ташкилотни
безашга нисбатан қўлланилади. Реклама дизайни реклама баннерлари,
реклама характерига эга бўлган аудио ва видео роликларига тегишли бўлиб,
асосий мақсад реклама қилинаётган маҳсулотнинг сотилиш кўрсаткичини
ошириш.
Веб-дизайн полиграфик дизайнга жуда ҳам ўхшаса-да, босма оммавий
ахборот воситаларининг дизайнидан ажралиб туради.
Бугунги кунда фан-
техника тараққиёти натижасида web-дизайн ва матбуот дизайни орасида
жуда катта фарқ мавжуд.
Дизайн, маълум бир эстетик қонуниятларга жавоб бериши лозим.
Мисол учун, керакли маълумотлар алоҳида шрифтлар билан ёзилиши,
қидириш, топиш, архив ва кўчириб олиш каби бир қанча амаллар
фойдаланувчига ортиқча қийинчилик туғдирмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: