Наргис Қосимова


МАЪЛУМОТЛАР ЖУРНАЛИСТИКАСИНИНГ ЗАМОНАВИЙ



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

 
7.1. МАЪЛУМОТЛАР ЖУРНАЛИСТИКАСИНИНГ ЗАМОНАВИЙ 
АХБОРОТ ТАРҚАТИШДАГИ ЎРНИ 
 
Режа: 
6.
 
Маълумотлар журналистикасининг пайдо бўлиши 
7.
 
Дата журналистиканинг ўзига хос хусусиятлари 
8.
 
Ўзбекистонда маълумотлар журналистикаси 
 
Тавсия этиладиган адабиётлар: 
1. Хакатон по журналистике данных. http://www.datadrivenjournalism.ru 
2. Биография Флоренс Найтингейл. http://www.sisterflo.ru 
3. http://moscow.pink 
4. www.freep.com 
5. Журналистика данных в перспективе. http://ria.ru 
6. http://bestapp.menu 
7. https://salaries.texastribune.org 
Калит сўзлар: 
факт, рақам, маълумотлар журналистикаси, Пулитцер 
мукофоти, инфографика, статистик маълумотлар, ахборот 
 
Журналистиканинг бугунги кунда тури ва йўналиши кўп.
Радиожурналистика, 
тележурналистика, 
интернет 
журналистикаси, 
фуқаролик журналистикаси, экожурналистика, илмий журналистика ва 
ҳоказо. Уларнинг мақсад ва вазифалари айнан бир хил. Яъни ахборотни 
йиғиш, қайта ишлаш ва ўз аудиториясига етказиб бериш. Фақатгина улар 


241 
бир-биридан айнан ана шу ахборотни йиғиш ва етказиб бериш усуллари 
билангина фарқланади. Бугунги кунда миллий журналистикамизда ўз ўрнига 
аста-секинлик билан эга бўлиб бораётган яна бир йўналиш бор. Бу 
маълумотлар журналистикаси ёхуд дата журналистикадир. Унинг атамаси 
инглиз тилидаги
 
data journalism сўзидан олинган. Мазкур йўналишнинг 
асосида маълумотларни қайта ишлаш, уларни визуаллаштириш ва ундан 
журналистик материални яратишда фойдаланиш тушунилади. Хўш, дата 
журналистиканинг оддий журналистикадан фарқи нимада? Анъанавий 
журналистика асосида ҳам маълумотлар журналистикаси сингари факт ва 
далиллар ётади. Бугун ахборот шиддат билан айланаётган ва айнан ахборот 
ҳаётимиз мазмунига айланиб улгурган бир пайтда оддий маъуломотларни асл 
ҳолатида ёзма ахборот тарзда узатиш ўз самарасини бермай қолди. Вақт 
тиғиз, маълумот, ахборот эса жуда ҳам кўп. Уни ўқиб, тушуниб етишга на 
имкон, на вақт етарли. Маълумотлар журналистикаси эса жуда катта 
ҳажмдаги ахборотни визуал тақдим этади. Шунинг учун ҳам у информатика, 
дизайн, статистика каби соҳалар билан чамбарчас боғлиқ. Аслида 
журналистиканинг ушбу йўналиши куни кеча пайдо бўлгани йўқ. Унинг 
тарихи XIX асрга бориб тақалади. Илк бора маълумотлар журналистикаси 
сифатида эътироф этилган биринчи материал 1821 йили Британиянинг “The 
Guardian” газетаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари эди
175
. Унда 
Англиянинг турли хил ҳудудларида фаолият юритаётган олий таълим 
муассасаларида таълим бериш нархлари, тўлов орқали ва бепул ўқиётган 
талабалар сони таҳлил этилганди. Мақола муаллифлари жадвал шаклида ҳар 
бир олий таълим муассасасида ўқиш, яшаш нархларини солиштирма тарзда 
кўрсата олганликлари учун мақола ижобий тақризларга эга бўлиб, уларда 
“илк маротаба журналистик амалиётда ўқувчилар аудиторияси учун ошкора 
барча маълумотлар келтирилган”лиги қайд этилди. 1858 йили биринчи 
аслзодалардан чиққан тиббиёт ҳамшираси  Флоренс Найтингейл  Британия 
армиясининг бир йиллик ҳолатини таҳлилига бағишланган тадқиқот 
ўтказди
176
. 54 бетдан иборат материалда муаллиф турли хил жадвал ва 
диаграммалардан фойдаланди. Найтингейл тадқиқоти шунингдек ўзига хос 
журналист текшируви бўлиб, унинг натижаларига кўра тинчлик пайтида 
армиядаги зобитлар ўртасида ўлим, тинч аҳоли ўртасидаги ўлимдан кўра 
икки баробар кўплиги аниқланди.
Маълумотлар журналистикасининг замонавий кўринишдаги ҳолати 
эса 1952 йилда вужудга келди. Унда илк маротаба журналист фаолиятида 
175
 Хакатон по журналистике данных. http://www.datadrivenjournalism.ru/2016/06/ddj-hack 
176
Биография Флоренс Найтингейл.
http://www.sisterflo.ru/flo/biography_flo.php


242 
компьютердан 
фойдаланилган 
эди. 
CBS  
телеканали 
президент 
сайловларининг умумий натижалари ва ҳар бир номзод тўплаган овозларни 
таҳлил этиш учун UNIVAC I  компаниясидан компьютерни ижарага олган 
эди
177
. Ўтган асрнинг 60-йилларининг охирларида журналистикада 
компьютердан кенг фойдалана бошланди. 1967 йили АҚШнинг Detroit Free 
Press газетасининг мухбири Филипп Мейер шаҳарда ўтказилган намойишлар 
ҳақида материал тайёрлаш учун компьтердан фойдаланилди
178
. 1980 йили 
журналист Билл Дедмен эса етакчи молиявий институтларнинг кредит 
сиёсати ҳақида турли хил ирқдаги одамларнинг тушунчаларини баён этувчи 
“Пул 
ранги” сарлавҳали 
материалини 
тайёрлашда 
компьютердан 
фойдаланди. 1990 йилларда Стив Дойг ўзининг “нимадир нотўғри бўлди” 
сарлавҳали материалида эса “Эндрю” бўрони оқибатида АҚШга етказилган 
талофат таҳлил этилади
179
. Журналистлар маълумотларни тушунарли, ёрқин 
ва инфографика сифатида тақдим этганликлари учун турли хил 
мукофотларга сазовор бўлишган. 1989 йили АҚШнинг “The Atlanta Journal-
Constitution” газетаси компьютерда қайта ишланган маълумотлардан 
фойдаланган қатор репортажлари учун Пулитцер мукофотига сазовор бўлган. 
Шу йили Миссури университети қошидаги Журналистика мактабида илк 
Компьютер журналистикаси миллий институти очилади ва 1990 йили 
маълумотлар журналистикасига бағишланган илк конференцияни ўтказади. 
Мазкур анжуман ҳар йили ташкил этилиб, унда бутун дунёда айнан 
маълумотлар журналистикаси йўналишида фаолият юритаётган ОАВ 
вакиллари қатнашадилар. Маълумотлар ёки дата журналистика ўз номини 
2010 йилда Амстердамда ўтказилган конференция чоғида олди ва бугунги 
кунда у тезкорлик билан ривожланмоқда. Маълумотлар журналистикаси 
билан шуғулланадиган биринчи ОАВ сифатида “The Guardian” газетасини 
тилга олиш мумкин. 2009 йили Datablog бўлимини ташкил этиб, унда чоп 
этилаётган материалларнинг барчаси маълумотларни қайта ишлаш орқали 
берилади. 
Бугунги кунда маълумотлар журналистикаси ўз аудиториясига эга 
бўлиб, унинг сафи кундан-кунга кенгаймоқда. Масалан, АҚШнинг “Las 
Vegas Sun” газетаси икки йил давомида “Do No Harm” (“Зарар етказма”) деб 
номланган лойиҳа доирасида ўз сайтида Лас-Вегасда тиббиёт муаммоларига 
бағишланган бўлим ташкил этди. Унда журналистик материалларга асос 
бўлган 
видеорепортажлар, 
беморларнинг 
воқеалари, 
интерактив 
177
http://moscow.pink/univac_4563334.html 
178
www.freep.com/story/entertainment/movies/2016/ 
179
Журналистика данных в перспективе. http://ria.ru/files/book/_site/ 


243 
инфографика, ҳужжатлар эълон қилинди 2,9 миллион касалхона қайдларини 
қайта ишлаш натижасида журналистлар тиббиёт ходимларининг айблари 
натижасида беморларда юзага келган 3500 та жароҳатлар ва касалларнинг 
ёмонлашув ҳолатини аниқлашди. Уларнинг аксарияти ўлим билан якун 
топган. Лойиҳа нафақат ўқувчилар аудиторияси, балки шаҳар мерияси ва 
тиббий ҳамжамиятнинг экспертлар гуруҳи ичида ҳам кенг муҳокамага сабаб 
бўлиб, мавжуд муаммоларнинг олдини олиш ва айбдорларни жазолаш 
бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. 2009 йили яна бир лойиҳа “The 
New York Times” газетаси томонидан амалга оширилган “Toxic Waters” 
(“Заҳарли сувлар”) лойиҳаси нуфузли Пулитцер мукофотига сазовор бўлди. 
Лойиҳа доирасида журналистлар гуруҳи АҚШнинг турли штатларида 
ичимлик сувининг ифлосланиш ҳолати ҳақида сўровномалар, ўқувчиларнинг 
ҳикоялари ва сувнинг ифлослигини қайд этувчи қурилмаларнинг 
маълумотлари, бу борадаги юзлаб ҳужжатларни тадқиқ этиш ва қайта ишлаш 
натижасида қатор инфографика, интерактив хариталар яратдилар. Сувдаги 
мавжуд заҳарли моддаларни аниқлаш ва тадқиқ этиш билан биргаликда 
журналистлар
ифлосланган ичимлик 
сувининг аҳоли соғлиғига зарари ва бу 
борада юзага келиши мумкин бўлган хавфларни ҳам ўрганишди. Мазкур 
лойиҳа маълумотлар ва илмий журналистиканинг чамбарчас боғлиқлиги 
натижасида амалга оширилди. Айнан маълумотлар журналистикасининг 
ривожига машҳур “Wikileaks” сайтида чоп этилган махфий маълумотлар ҳам 
асос бўлди. “Associated Press” ахборот агентлигининг мухбирлари Жонатан 
Стрэй ва Жулиан Берджесс сайтда эълон қилинган маълумотлардан 
фойдаланган ҳолда Ироқдаги уруш ҳақидаги 391832 та ҳужжатни қайта 
ишлаб, эълон қилишди. Улар ўнлаб бевосита Ироқдаги урушнинг асл 
моҳиятини очиб берувчи теглар булутини яратишдики, интернетдаги қатор 
қидирув сайтлари орқали осонгина мазкур маълумотларга эга бўлиш мумкин. 
Олиб борилган тадқиқотнинг натижасига кўра Ироқда 4000 нафар АҚШ 
зобити ва 100000 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган. Асирга олинганларни 
қийноққа олиш, рухсатсиз отишмалар ҳақидаги маълумотлар айнан тадқиқот 
давомида аниқ бўлган. АҚШнинг расмий ахборотида эса бу каби ахборот 
берилмаган
180

2012 
йили 
Global 
Editors 
Network 
жамияти 
маълумотлар 
журналистикаси соҳасида— Data Journalism Awards мукофотини таъсис 
этди
181
. Шундан буён ҳар йили мазкур соҳада маълумотларни энг яхши 
визуаллаштириш, энг яхши журналистик текшируви, энг яхши шахсий 
180
http://bestapp.menu/primery-zhurnalistiki-dannyx/ 
181
https://salaries.texastributne.org/ 


244 
портфолио, ОАВнинг энг яхши сайти ва бошқа номинацияларда мукофотлар 
ўз эгаларига топширилади.
Юртимизда маълумотлар журналистикаси эндигина тетапоя бўлмоқда. 
2014 йили Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши 
натижасида 2015 йили http://data.gov.uz сайти иш бошлади. Унда илгари ОАВ 
вакиллари учун ёпиқ бўлган турли хил йўналишдаги рақамлар, статистик 
маълумотлар тўпланган. Эндиликда навбат журналистларга. Улар ўз 
нашрлари, ОАВ сайтларида бевосита бирор мавзу юзасидан маълумотларни 
таҳлил этган ҳолда визуаллаштирилган, яъни камроқ матн ишлатиб, 
инфографика, 
видерепортаж 
ва 
интерактив 
хариталар 
ёрдамида 
материалларни ўз ўқувчиларига тақдим этишларининг вақти етди. 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish