Наргис Қосимова


Инфографикада ранглар моҳияти



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Инфографикада ранглар моҳияти
Инфографикада ранглар алоҳида ўрин тутиб, кўпроқ оқ, қора, қизил, 
сариқ, кулранг, кўк ва яшилдан фойдаланилиши кузатилган. Рангларнинг 
моҳиятига одамлар қадимдан эътибор беришгани ҳеч кимга сир эмас. 
Астрологияда 7 хил рангни берувчи Қуёш нурининг ранглари ҳар бир 
сайёрага мос келган: қизил —Марснинг, кўк —Венеранинг, сариқ—
Меркурийнинг, яшил —Сатурннинг, пушти —Юпитернинг, апельсин 
ранги— Қуёшнинг, сиёҳранг — Ойнинг ранги сифатида қайд этилган. Шу 


256 
билан биргаликда мазкур ранглар одамларнинг ижтимоий мавқеи ва 
уларнинг руҳий ҳолатини ҳам акс эттирган. Шунингдек турли хил халқларда 
ранглар ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, Европада қора ўлим маъносини берса, 
Осиёда эса бунинг акси, яъни оқ ранг ушбу маънони англатади. Хитойда 
қизил ранг муҳаббатни англатса, Африка ва Американинг туб аҳолиси учун 
у урушни, кўпгина халқларда дунё ташвишларидан холиликни билдиради. 
Византияда эса оқ ранг ҳокимият белгисидир. Кўк ранг эса осмон ва 
мангуликни ўзида мужассам этган. Яшил ёшлик ва табиатни акс эттирса, 
тилларанг ҳукмронликни, зодагонлик белгиси сифатида намоён бўлган. 
Кулранг тушкунликни, сариқ ранг эса аксинча айрилиқни билдирган. Турли 
давлатларда яратилган инфографикада ҳам ранглар миллий менталитетдан 
келиб чиққан холда ишлатилади ва унинг асосий вазифаси, ўқувчига 
ахборотни тўлиқ ва тез етиб бориш учун хизмат қилади. 
Инфографикаларни дизайн қилишда икки хил ёндошув мавжуд: 
1. Тадқиқот натижалари инфографикаси. 
2. Кўнгилочар (рекреатив) инфографика. 
Инфографикани яратишда маълумотларни имкон даражасида аниқ 
етказишга ҳаракат қилинади. Бунда ахборотни етказишда аҳамиятсиз бўлган 
деталлар, ортиқча безаклар олиб ташланади. Маълумотлар характеридан 
келиб чиқиб, табиий ва соҳа хусусиятларига мос шакллар танланади. Ушбу 
ёндошувларнинг асосий вазифаси - ахборотни мақсадли аудиторияга 
етказишдир. Ушбу ёндошувни илмий ишлар натижаларини акс эттиришда, 
маълумотлар таҳлилида, бизнес ҳисоботларида, турли соҳаларнинг йиллик 
ҳисоботларида қўллаш тавсия қилинади. 
Кўнгилочар (рекреатив) инфографика яратиш кўпроқ ўқувчига 
маълумотларни таъсирчан ва диққатни жалб этадиган тарзда ифодалаш, 
дизайн, образли тасвирлар хосдир. Бу фақат маълумот олиш эмас, маданий 
ҳордиқ чиқариш усули ҳамдир. Унда кўпроқ маълумотларни ҳикоя (масал) 
тарзида 
тушунтириб 
беришга 
ҳаракат 
қилинади. 
Кўнгилочар 
инфографикалар ёндашуви кўпроқ журналистик материаллар, блогларда, 
маркетинг ва реклама материалларида ишлатилади. 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish