17
амалиёти, бачадон бўшлиғига кириб бориш билан миомэктомия ўтказилганлиги
(субмукоз ва ингичка асосли субсероз тугунларининг миомэктомияси КК
жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун кўрсатма ҳисобланмайди);
6. ҳомиладорлик муддати 32 ҳафтадан кичик бўлган, КК жарроҳлик амалиётини
ўтказиш учун бошқа кўрсатмалар бўлган, КК жарроҳлик амалиётидан кейин
бачадонда чандиқ бўлган, ҳомила оёғи
билан келган, ҳомиланинг боши ҳаддан
ташқари ёзилиб келган ҳолатларда ҳомила чаноқ билан келиши;
7. кўп ҳомилаликда ҳомилалардан бирининг ҳар қандай нотўғри жойлашиши, шу
жумладан, биринчи ҳомила чаноқ билан келиши; фето-фетал трансфузион синдром;
○ биринчи ҳомила
боши билан келганда, иккинчи ҳомила учун перинатал
касалланиш ва ўлим ҳолатларини камайтиришда режали кесар кесиш
жарроҳлик амалиётининг самараси номаълум бўлганлиги сабабли,
бундай ҳолатларда кесар кесиш жарроҳлик амалиёти
мунтазам равишда
ўтказилмаслиги керак.
○ биринчи ҳомила боши билан келмаганда, перинатал натижаларни яхшилашда
режали кесар кесиш жарроҳлик амалиётининг самараси ҳам номаълум, бироқ
бундай ҳолатларда кесар кесиш жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак бўлади.
8.
табиий туғруқ йўллари орқали туғдириш учун анатомик ҳосилалар (тўсиқлар)
мавжуд бўлиши (бачадон бўйни ўсмалари, катта миоматоз тугун пастда
(бачадон бўйнида) жойлашиши, сийдик-таносил аъзоларида пластик жарроҳлик
амалиётларидан кейин қин ва бачадон бўйни чандиқли деформациялари, шу
жумладан, аввалги туғруқларда III даражали оралиқ йиртилишини тикиш, ректо-
везикал ва ректо-вагинал оқма яралари)
9. кучанишни (туғруқнинг иккинчи даврини) инкор қилишни талаб қиладиган соматик
касалликлар мавжудлиги (декомпенсацияланган юрак-қон
томир касалликлари,
асоратланган миопия, кўчириб ўтказилган буйрак ва тегишли мутахассисларнинг
тавсиялари бўйича);
10.
самара бермаган туғруқ стимуляцияси ёки туғруқ индукцияси;
11.
баъзи оналар инфекциялари:
– туғруқдан аввал вирусли юкламаси >1000 нусха/мл бўлган ОИВ-инфекцияси,
туғруқдан аввал вирусли юкламаси номаълум бўлган ёки ҳомиладор аёл
ҳомиладорлик даврида вирусларга қарши терапияни қабул қилмаган бўлса ва/
ёки туғруқ пайтида антиретровирус профилактикаси ўтказилмаган бўлса.
– ҳомиладорлик даврининг учинчи триместрида намоён бўлган оддий герпес
бирламчи генитал вирусли инфекцияси.
○ вирусли С гепатити инфекциясида режали кесар кесиш жарроҳлик амалиётини
ўтказиш талаб қилинмайди, чунки инфекция юқиш хавфини камайтирмайди.
○ қайталанувчи ОГВ билан касалланган аёлларни янги туғилган чақалоққа
инфекция юқиш нуқтаи назаридан режали кесар кесиш жарроҳлик
амалиётининг исботланмаган таъсири ва режали кесар кесиш жарроҳлик
амалиёти мунтазам равишда ўтказилишини талаб қилмасилиги ҳақида
хабардор қилиш керак.
12.
ҳомиланинг ҳаётига таҳдид солувчи ҳолат ёки ҳомиланинг ноаниқ ҳолати (ўткир
фетал дистресс);
13. бачадон йиртилиши хавфи, бачадон йиртилиши бошланиши, содир бўлган бачадон
йиртилиши;
14.
киндик тизимчаси олдинда келиши ёки тушиши;
15.
табиий туғруқ йўллари (қин) орқали туғдириш имконияти бўлмаганда
хориоамнионит;
16. чаноқ-бош диспропорцияси, обструктив туғруқлар:
18
○ туғдириш усулини танлаш бўйича қарор қабул қилиш
учун пельвиометрия
қўлланилмайди.
○ ҳомиланинг ўлчамларини клиник жиҳатдан ва ультратовуш маълумотларига
кўра аниқлаш чаноқ-бош диспропорциясини аниқ аниқлаб бермайди.
17. агония ҳолати ёки 20 ҳафталик ҳомиладорлик муддатидан кейин туққан аёлнинг
тўсатдан ўлими (онанинг манфаатларини кўзлаб: юрак-ўпка реанимациясининг
самарадорлиги ошади)
.
Do'stlaringiz bilan baham: