417
ФИО авторов:
Арзимбетова Бибисара Атамуратовна,
Сапаров Орынбасар
Бахиевич
Қорақалпоғистон Республикаси ХТХҚТ ва
УМОҲ Маркази «Аниқ ва табиий фанлар методикаси»
кафедраси катта ўқитувчиси ва ўқитувчиси
Название публикации:
«ТАБИИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ХАЛҚАРО
БАҲОЛАШ PISA ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ТАЙЁРГАРЛИК
КӮРИШ МАСАЛАЛАРИ»
Аннотация:
Маколада Халқаро баҳолаш дастурининг талаблари уни амалга
оширишга тайёргарлик кўриш масалалари бўйича кўрсатмалар берилган
Калит с
ў
злар:
инновацион, интегр ация, PISA, когнитив, креатив.
Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб Pisa (The Programme for
International student Assessment) Халқаро миқёсида ўқувчиларни баҳолаш
дастури рейтинги бўйича дунёнинг олдинги биринчи 30 давлат қаторига
киришга эришиши керак эканлиги кўрсатилган
.
PISA нинг асосий мақсади
-
мактабни тугатгандан сўнг ўқувчилар фаол ҳаётий
позицияни эгаллашларига
имкон берадиган чуқур билимга эга бўлиш даражасини баҳолашдир. Ўқувчилар
тайёргарлигини баҳолаш уч йўналиш (ўқиш саводхонлиги,
математик
саводхонлик, табиий - илмий саводхонлик) бўйича амалга оширилади.
Физика фанини 1-6 синфларда «Science» (табиий фанлар – биология, кимё,
физика ва география) фани сифатида интеграциялашган ҳолда ўқитиш
режалаштирилган. Асосий ( 7-9 ) синфларда умумиий ўрта таьлим даражасида
ўқувчиларга модда тузилишининг молекуляр-кинетик назарияси механик,
иссиқлик, электр ёруғлик электромагнит ҳодисаларини характерлайдиган
катталиклар физик қонуниятларни ўрганади.
Умумий ўрта ( 10-11) синфларда умумтаьлим даражасида ўқувчилар,
механика,
термодинамика, электромагнит тебранишлар,
Электромагнит
тўлқинлар, квант, атом ва ядро физикаси ўрганилган назарий билимлар асосида
табиатдаги физик ҳодисаларни ўрганиш кўникмасини шакллантиради.
Ўқувчилар билимини баҳолаш халқаро дастурга мос, 15 ёшдаги
болаларнинг
математика, табиий фанлар ва она тили фанидан қандай
кўникмаларни эгаллаганлигини ўрганишга қаратилган тадқиқотлардир. PISA-
ўқувчиларнинг ўқув (маъруза матнини тушуниш), математика ва табиий
фанлардан билим даражаларини баҳолашга қаратилган халқаро баҳолаш дастури
бўлиб, ўқувчиларни мактаб даврида эгаллаган билим ва кўникмаларини
аниқлашга мўлжалланган. «Табиий ва иқтисодий фанлар» блок модули ўз ичига
- биология, география, физика, кимё, астрономия ва иқтисодий билим асослари
418
ўқув предметларини қамраб олади ҳамда уларнинг ўзаро алоқадорлигини
таъминлайди.
Физика ва астрономия ўқув предметларини ўқитишда ўқувчилар
табиат
ҳодисаларини ва асосий физик жараёнларни аниқлаш билан бирга техника ва
технологияларни ривожлантиришда физика ва астрономия қонунларидан
фойдаланишни ўрганадилар. Фанни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг
мантиқий қобилияти, ақлий ривожланиш борасида оламнинг ягона манзарасига
оид тафаккурларини ривожлантириш ҳамда эгаллаган билимларидан
кундалик
турмушда фойдаланиш кўникмасини шакллантиришни кўзда тутади.
Масалан: Саид осмондаги юлдузларни кузатишни яхши кўради. Аммо у
катта шаҳарда истиқомат қилганлиги сабабли тунда юлдузларни ўзи истагандек
томоша қила олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: