Эргаш Ғозиев


“Ташкилотчиликка қобилиятлилик”



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   100
Bog'liq
псих

Ташкилотчиликка қобилиятлилик” 
деб аталиб, у ўз 
таркибига ўнта вазиятни қамраб олгандир. Унинг номидан кўриниб 
турибдики, ташкилотчилик шахснинг муайян қобилияти сифатида 
полимодаллик (кўп кўринишлик) хусусиятига эгадир. Шунинг учун унинг 
турли хусусиятлари, таркиблари, кўринишлари, босқичлар, шакллари 
юзасидан муайян даражада маълумот тўплаш муҳим аҳамият касб этишига 


47 
ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Улардан айрим намуналар келтириш туфайли 
кўзлаган мақсад сари силжишни рўёбга чиқариш мумкин. Жумладан, 
“Ташкилотчиликка 
нисбатан 
эҳтиёж 
сезишлик” 
(ички 
омил), 
“Ташкилотчилик фаолиятини суиистеъмол қилмаслик” (ташқи омил) ёки 
“Ташкилотчиликда ижодийлик ва ақл-заковатлилик” шулар сарасига киради. 
Унга нисбатан лаёқатлилик, муваққатлилик ёки барқарорлик сифатларининг 
мавжудлиги унинг мураккаб таркиблардан тузилганлигидан далолат беради. 
Ва ниҳоят методиканинг яна бир ёрдамчи блоки (еттинчи) 
бошқалардан 
фарқли 
ўлароқ 

Ташкилотчилик 
қобилиятининг 
индивидуал фарқлари” 
моҳиятини очишга бағишлангандир. Ушбу блок 
қуйидаги таркиблардан иборатдир. 
1. 
Ташкилотчиликка нисбатан қобилиятлилиги: 
а) 
кўпгина фаолият турларига; 
б) 
фақат ягона фаолият турларига; 
2. 
Фаолият 
иштирокчиларининг 
ёш 
даврлари 
бўйича 
ташкилотчилик қобилиятида тафовутчанлик: 
а) 
ўзидан катта ёшдагиларга; 
б) 
ўзининг тенгқурларига;
3. 
Шахслараро муносабатга мутаносиблик; 
а) 
дистанция; 
б) 
контакт; 
в) 
ҳар иккаласи ҳам; 
4. 
Фаолиятини 
бошқариш 
услуби 
бўйича: 
а) ҳаракатли давомий; 
в) 
фаол, жонли; 
г) 
сусткаш, хотиржам; 
5. 
Бошқарув типологиясига кўра: 
а) 
демократив; 
б) 
либерал; 
в) 
автократив; 
с) аралаш; 
Кўриниб турибдики, мазкур блок шахснинг индивидуал фарқлари 
тўғрисида аниқ маълумот олиш имкониятига эга бўлиб, ҳақиқатга 
яқинлашиш, адолатга нисбатан интилиш, уни қарор топтириш учун иродавий 
зўр беришлик мезонлари орқали етуклик (комиллик) босқичларига 
эришганлик юзасидан материаллар тўплаш мумкин. 
Тўлалигича ушбу методикадан фойдаланиш комиллик мезонларига 
нисбат ҳозирги замон кишилари (одамлари) муносабатлари бўйича амалий 
натижаларни умумлаштириш, тўплаш имконияти юзага келади. Бундан 
олдинги бобларда юритилган назарий мулоҳазалар ва мушоҳадаларга 
асосланган ҳолда ўзларининг шахсий муносабатларини билдириш, 
иштирокчиларнинг комиллик тўғрисидаги тасаввур даражаларини аниқлаш 
ҳамда такомиллаштириш имкони мавжудлиги бўйича муносабатларини 
таҳлиллаш муҳим аҳамият касб этади. 


48 
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, синалувчилар томонидан тўпланадиган 
максимал балл “220”, минимал “110” , шунингдек, “55” балл, “165” балл 
миқдорларини ўзида мужассамлаштиради. Бундан ташқари, ҳар қайси блок 
ва унинг ҳар бир вазиятига нисбатан муносабатини аниқлаш мақсадида 
математик статистика формулаларидан фойдаланган ҳолда ишончлилик, 
валидлик, репрезентативлик мезонларини ўрнатиш имконияти вужудга 
келади. Эмпирик маълумотларнинг ўртача арифметик қиймати, квадрат 
оғиши, корреляция, дисперсия, стьюдент мезони орқали ишончлилик 
даражасини ўрнатиш имкони туғилади. Шуни унутмаслик лозимки, ҳар бир 
блок юзасидан миқдор ва сифат таҳлилини ўтказиш натижаларининг 
қийматини белгилайди, миқдорлар, вазиятлар ўртасидаги муносабатларни 
аниқлайди ҳамда комиллик белгиларини тан олиш, эътироф этиш юзасидан 
мулоҳазалар умумлаштирилади. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish