Суяк синииши. Травматик шок.
Бош шикастланганида калла суяги, бош мия зарарланиши мумкин. Бундай
ҳолатда бош мия лат ейиши, чайқалиши (силкиниши) қайд этилади. Бош мия
лат егайнда одам эс-ҳушини йўқотмай, боши оғриб, кўнгли айниб, баъзан,
қусиб, беҳузур бўлиши мумкин.
Бош мия каттиқ чайқалгаиида. силкинганида одамнинг ҳушдан кетши,
боши айланиб, қаттиқ оғриб, кўнгли айниб, кетма-кет қусиши қайд этилади.
Бундай ҳолларда шикастланган одамга кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам,
энг аввало уни тинч қўйиш, бошига совуқ нарса босишдан иборатдир.
153
Каттиқ зарб натижасида бошда умумий контузия ҳолати рўй бериши
мумкин. Бунда одам ҳушини йўқотиши, боши айланиб гапира олмай қолиши,
шунингдек, қулоғи оғир бўлиб, кўз олди хиралашуви, хотираси йўқолиши ёки
сусайиши мумкин. Бундай оғир ҳолатдаги шикастланганни имкони борича
тезроқ текис жойга ётқизиш керак.
Пайларнинг чўзилиши ҳам одам ножўя сакрагани, қадам босгани,
йиқилгани ёхуд оғир юкларни кўтарганида рўй бериши мумкин. Бундай
холатларда пайи чўзилган бўғимда оғриқ пайдо бўлиб, шишади, ҳаракат
чекланади. Биринчи тйббий ёрдам шикастланган бўғимни бинт билан қаттиқ
боғлаб, устига совуқ нарса босиш, шикастланган жшни тинч қўйишдир.
Баьзида бўғим ички юзаларининг ўрнидан силжиши, чиқиши, бўғим
халтаси йиртилиши, пайлар чўзилиши ҳам қайд этилади.
Кўл-оёққа чиқишларшинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:
бўғимнинг оғриши, бу ҳолатда ҳаракатнинг чекланиши, бўғим шаклининг
ўзгариши, қўл ёки оёқнинг калта тортиб, қайрилиб, қандайдир ҳолатда қимир-
ламай қолиши ва ҳ.к.
Чиқишлар умуртқалараро бўғимларда ҳам рўй бериши натижасида
умуртқа поғонаси суяклари ўрнидан нари-бери сурилиши оқибатида орқа мия
эзилиб, босилиб, қўл-оёқ ишламай қолиши, чаноқ қисмидаги аъзоларнинг
фаолияти бузилиши ҳам мумкин.
Кучли зарб, оғизни катта очиб ҳомуза торташ, эснаш вақтида ҳам баъзан
пастки жағ чиқиши кўп учрайди. Бундай ҳолатларда пастки жағни маҳкам
ушлаб турадиган боғлам қўйилади.
Чаноқ-сон тизза, елка бўғимлари, шунингдек, умуртқалараро бўғимлардаги
суяклар ўрнидан чиққани ёки силжиганида имкони борича шикастланган
одамни
кенгроқ
тахта
ёки
эшик
устига
ётқизиб,
тахтакачлаб,
оғриқсизлантирадиган дори юбориб, яқинроқдаги тиббий мўассасага элтиш
зарур.
Одам кескин ҳаракатлар қилгани, зарб егани, баландликдан. сакраб
йиқилганида суяклари синиши мумкин. Суякларнииг синиши очиқ ёки ёпиқ
бўлади. Ёпиқ суяк синиқларида тери қопламаларининг яхлитлиги, бутунлиги
бузилмайди. Суякнинг очиқ синиқларида эса, аксинча, синган жойда тери ши-
кастланиб, жароҳат бўлади, суякларнинг очиқ синиши ҳаёт учун хавфлидир,
чунки жароҳат орқали турли жонзотлар кириб, организмни заҳарлайди, аҳволни
мушкуллаштиради.
Суяк синишларннииг асосий белгилари: суяк синган жойнинг оғриб,
шишиб кетши, қонталаш бўлиши, унинг ғайритабиий ҳолатда бесўнақай
ҳаракатланиши, қўл ёки оёқ фаолиятининг бузилшпи. Суяк очиқ синган
пайтларда жароҳатда синган суяк бўлаклари кўриниб туриши ҳам мумкин. Қўл
оёқ суяклари синганида бу аъзолар одатдагидан калта тортиб, синган жойи
қийшайиб қолади. Кўкрак қафаси шикастланганда қовурғаларнинг синиши
оқибатида нафас олиш қийинлашади, пайпаслаб кўрилганда синган- қовурға
бўлакларининг қирсиллаши (крепитация) эшитилади. Чаноқ суяклари ва умртқа
поғонаси синган пайтларда пешоб келиши қийинлашади, оёқ ҳаракатлари
бузилади. Бош суяклари синган вақгларда эса, аксарият қулоқдан қон келади.
154
Суякларнинг синиши оғир бўлган ҳолларда травматик шок кузатилади. Бу
айниқса, суяклар очиқ синиб, қон кетиши билан боғлиқ бўлган пайтларда
учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |