Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Қисман ва тўла санитария ишлови, униўутказиш тартиби



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

 
Қисман ва тўла санитария ишлови, униўутказиш тартиби. 
Шикастланишларда махсус ишлов ўтказиш. 
 
Қисман ва тўла санитария ишлови, уни ўтказиш тартиби. 
Қисман махсус ишлов ўтказиш ўқ ичига қуйидагиларни олади: шахсий 
таркибга қисман санитария ишлови ўтказиш, қурол-ядрогни техникани 
дезактивация, дегазация ва дезинфекция қилиш. Қисман махсус ишлов 
ўтказишни одатда ҳарбий бўлинма ёки қисм олдига қўйилган жанговор 
вазифа тўхтатилмасдан, бошлиқнинг буйруғи асосида ёки ҳар бир ҳарбий 
хизматчи мустақил равишда ўзига ва бир-бирига ўтказади. Бунда 
қуйидагилар ўтказилади: 
-заҳарловчи моддалар билан зарарланганда очиқ қолган тери қаватлари, 
формали кийим -кечак, противагазнинг юз қисми тезлик билан дегазация 
қилинади. Бундан ташқари, шахсий таркиб жанговор вазифани бажариш 
вақтида қурол-ядро ва ҳарбий техниканинг айрим қисмларига тегадн, шунинг 
учун шу жойларда ҳам дегазация қилинади; 
- радиоактив моддалардан зарарланганда кишининг тери қаватлари, формали 
кийим-кечак, қурол, аслаҳа-анжомлар, пойафзаллар ва шахсий ҳимоя 
воситалари дезактивация қилинади; 
- бактериал воситалардан зарарланганда кишининг тери қаватлари (юзи, 
бўйини, қуллари) дезинфекция қилинади. 
Қисман санитария ишловини ўтказиш тартиби. 
Заҳарловчи мсдда қўлланилган вақтда шахсий таркиб противогазда ва 
шахсий воситаларида бўлган вақтларида кишининг тери қаватлари ва 
формали кийим- кечаги шу заҳарланган ўчоқдан чиққандан сўнг дегазация 
қилинади. 
Ҳимоя воситаларини киймаган шахсий таркиб очиқ жойда жойлашган 
вақида, тўсатдан душман заҳарловчи моддаларни қўллаган вақтда тезлик 
билан противогаз кияди ва ҳимоя плашчини ёпинғич сифатида кияди ва 
дарҳол зарарланган тери қаватлари, формал кийим - кечакнинг зарарланган 
қисмлари ва противогазнинг юз қисми қимёга қарши шахсий пакет (ИПП—8, 
ИПП—9, ИПП—10, ИПП—12) ёрдамида дегазация қилинади. Қурол эса шу 
зарарланган жойдан чиққандан сўнг дегазация қилинади. Командирнинг 
(бошлиқнинг) буйруғига асосан, ҳимоя плаши, ҳимоя қўлқопи, ҳимоя 


145 
пайпоғи ечилади. Агар ушбу воситалар захарловчи моддалар қўлланилаётган 
вақтда кийилган бўлса, ҳимоя воситалари ечилишидан олдин дегазация 
қилинади. Қисман санитария ишлови ўтказиб бўлингандан сўнг противогаз 
ечилмайди. 
Радиоактив моддалардан зарарланганда дезактивация зарарланиш содир 
бўлган вақтдан сўнг биринчи соатларда ўтказилади. Дегазация зарарланиш 
ўчоғида ва шу ўчоқдан чиққандан сўнг такроран ўтказилади. 
Радиоактив зарарланиш ўчоғидан чиққандан сўнг қисман санитария 
ишлови қуйидагича ўтказилади: шахсий қурол сувга хўлланган тампонлар 
билан икки марта артиб дезактивация қилинади, агар ИДП—1 пакети бўлса, 
ушбу дегазацияловчи пакет ёрдамида ишлов ўтказилади; индивидуал ҳимоя 
воситалари ечиб, қоқиб ташланади ёки хўлланган латта билан артиб 
чиқилади; формали кийим - кечак ечиладит ва силкитиб қоқилади ёки 
супуриб ташланади, бунда противогаз ечилмайди; аслаҳа - анжомлар ва 
пойафзаллар ечилади ва хўлланган латта билан артиб чиқилади ёки қўл 
остидаги воситалар билан супурилади. Одамнинг очиқ жойлари қўллари, 
буйини тоза сув билан ювилади, сўнгра противогаз ечилади, юз сув билан 
обдон ювилади, оғиз ва томоқ чайилади. 
Бактериал воситалардан зарарланган шахсий қурол, сўнгра противогазни 
ечмасдан формали кийим-кечак, аслаҳа-анжом, пойафзал ва шахсий 
воситалари силкитиб қоқилади ва кимёга қарши шахсий пакетдаги эритма 
ёрдамида қўллар, бўйин каска ва противогазнинг юз қисми артиб чиқилади. 
Тўлиқ санитария ишлови ўтказилмагунча противогаз ечилмайди. 
Шахсий таркнб бир вақтнинг ўзида захарловчи, радиактив моддалар ва 
бактериал воситалардан зарарланган вақтда кимёга қарши восита ёрдамида 
уларга қисман санитария ишлови ўтказилади. Биринчи навбатда захарловчи 
моддалар дегазация ва бактериал воситалар дезинфекция қилинади, сўнгра 
радиактив моддалар дезактивация қилинади. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish