Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Ер ости қурилмаларидан бошпана сифатида фойдаланиш



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Ер ости қурилмаларидан бошпана сифатида фойдаланиш. 
Фавқулодда 
вазиятлар 
содир 
бўлганда 
панажой 
сифатида 
метрополитенлардан фойдаланиш мумкин. Бу алоҳида участкаларда 
жойлашган чуқурлаштирилган темир-бетон герметик қурилмалардир. 
Метрополитен ҳам ер ости муҳофаза иншоотларига кириши мумкин. 
Булардан ташқари ер тўлалар, алоҳида турдаги чуқурликлар, биноларнинг 
пастки ратлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 
мўлжалланган омборлар ва бошқа қурилмаларни ер ости муҳофаза 
қурилмалари сифатида ишлатиш мумкин. 
Оддий турдаги бошпана ёки пана жойларга ертўлалар, алоҳида турдаги 
чуқурликлар, биноларнинг пастки ратлари, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини сақлаш учун қурилган омборлар ва бошқа қурилмалар 
мослаштирилади. Улар қурилиш конструкциясига кўра, оддий ҳимоя 
иншоотларига киради. Чунки, уни қуриш учун қисқа вақт сарф этилади. 
Оддий пана жойлар очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлади. Тирқишлар 
(тешиклар)ни аҳоли қўлда бор воситалар билан маҳаллий материаллардан 
тайёрлайди. Очиқ тирқиш тўлқин зарбасини 1,5-2 маротаба, ёруғлик нурлари 


115 
ва оқиб кирувчи радиацияни 1,5-2 марта, радиоактив заҳарланиш ҳудудида 
нурланиш даражасини 2-3 марта камайтиради. 
Ёпиқ тирқиш ёруғлик нурларидан тўла, тўлқин зарбасидан 2,5-3 марта, 
оқиб кирувчи радиация ва радиоактив нурланишдан 200-300 марта 
муҳофазалайди. У тери ва кийимга радиоактив, заҳарловчи модда ва 
бактерияли воситалар тушишидан сақлайди. У очиқ жойда устига ҳеч нарса 
қуламайдиган, ёмғир суви, сув босмайдиган жойга қурилади. Олдин очиқ 
ҳолда тайёрланади. У илон изи каби тўғри чизиқли 15 метрдан ортиқ 
бўлмаган бир нечта қисмлардан (бўлак) иборат. Чуқирлиги 1,8-2 метр, юқори 
қисмининг кенглиги 1,1-1,2 метр, туби 0,8 метр. Тирқиш узунлиги ҳар 
биродамга 0,5-0,6 метр ҳисобида аниқланади. 
Тирқишларининг сиғим миқдори 10-15 одамдан кўпи билан 50 одамгача. 
Тирқишлар очиқ ертўладай қазилади, тахта, ёғоч билан маҳкамланади, 
остидан узунасига кичик ариқча қазилади. Ўтиришга сўри тайёрланади. 
Устини ёғоч бўлаклари, тахта ёки бошқа материаллар билан ёпиб, қалинлиги 
20 см. Қилиб суваб, устидан яна четларининг қалинлиги 20 см., ўртаси 40 см. 
қилиб тупроқ тортиб маҳкамланади. Четларига икки тарафдан ариқчалар 
қазилади. Ёмғир суви оқиб кетиши учун томининг умумий қалинлиги 50-60 
см. бўлади. 
Кичик-кичик эшиклар зич ёпилган даҳлиздан ичкарига кириладиган 
эшикка қалин матодан парда ёпилади. 
Панажой таркибига кирувчи жойларни (герметизация), яъни ҳаво 
ўтмайдигаи қилиш учун синчковлик билан ҳамма тешикларини, тирқишлар, 
ёриқлар, тепадаги очиқ ойналарни, дераза тешикларини, иситадиган ва сув 
ўтказадиган қувурларда ҳосил бўлган тешик жойлар ёпиб чиқилади. 
Эшикларни рубероид, линолеум ва бошқа қалин материаллар билан, 
уларнинг четларини эса резина билан ўраб (ёпиштириб) чиқилади. Махсус 
жойларнинг ҳимоя хусусиятини ошириш учун деворлар, эшикларнинг 
қалинлигини ошириш, панажойларнинг ҳимоя қилиш хусусиятини
ошириш учун ёғоч ёки темир тиргаклар, балонлар ўрнатишни кучайтириш 
керак. Ернинг устки қатламидан юқорида жойлашган деворларнинг ташқи 
томонидан чиқиш учун дераза ва қўшимча эшиклар қурилади. Заруриятга 
қараб, уни пана қилиш кучайтирилади, сўнгра унинг устига 60-70 см 
қалинликда тупроқ сепилади, ҳаво тортиб олувчи мослама қўйилади, 
эшикдан гамма нурларининг киришидан ҳимояланиш учун кириш қаршисида 
1,5 метр масофада 40-50 см қалинликда ғиштдан девор қурилади. Панажой 
остидаги биноларнинг биринчи қаватларини махсуслаштиришда ҳимоя 
хусусиятини ошириш, ҳамма жойларни беркитиш ишлари олиб борилади, 
очиқ жойларни ғишт, қум солинган, қоп билан беркитиб чегараланади ва ҳ.к. 
Сабзавот сақланадиган ички курилмаларнинг деворларидаги барча 
тешик ва ёриқ жойлар синчковлик билан беркитилиб чиқилиши керак. 
Панажойнинг тупроқ катлами 60-70 см гача ошириб борилади ва деворни ер 
устидан баланд қилиш учун тупроқ сепилади. Сабзавот сақланадиган 
панажой ичига фақат битта кирадиган эшик қолдирилади, қолганлари эса 
кўринмайдига қилиб тупроқ билан ёпиб ташланади. 


116 
Toғ-кон саноати ва кўмир саноати бор районлардаги аҳоли панажой 
сифатида шахталардан ҳам фойдаланишлари мумкин, қора ва рангли 
металлургия заводи ишчилари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган 
заводдагилар ва бошқалар ер ости йулларидаи фойдаланиши мумкин. Кириш 
жойларнинг қурилиши ва авария ҳолатларида чиқиб кетиш жойлари, авария 
ҳолатларда одамларни тепага кўтарилиши учун вертикал зинапоялар тайер 
ҳолатда туриши, панажойларни тоза ҳаво билан таъминлаш, ичимлик суви 
етказиб берадиган қувурлар тайёр ҳолда туриши ва бошқалар киради. 
Жиҳозланишнинг асосий шартлари: 
-кимёвий ва герметик тўсиқларни ўрнатиш; 
-кириш йўлларини одамларни тез ўтказиш учун таъминлаш; 
-одам кўтариш учун механизмларни тайёргарлик ҳолатига келтириш;.
-яширинувчиларни ҳаёт фаолияти учун керакли ҳамма нарсалар билан 
таъминлаш; 
-яширинувчиларни 
шахта сувларидан фойдаланган ҳолда сув 
манбааларини ташкил қилиш; 
-бошқарув ва санитар пунктларини, озиқ-овқат омборларини, алоқа 
узатишни ва қабул қилишни таъминлаш; 
-иложи борича икки қаватли сўрилар ва ўриндиқларни ўрнатиш; 
-ёнғинга қарши воситалар билан керакли миқдорда таъмиллаш керак. 
Ер ости қурилмаларида ҳаво оқиб келадиган каналнинг ичига чангни 
ушлаб қоладиган рамка кўринишидаги фильтр, устига дока тортилган 
тешикли материал ўрнатилади.
Турли хил рациация ва бошқа шу каби офатлардан аҳолини ҳимоя 
қилиш учун ер ости қурилмаларига қуйидаги талаблар қўйилади: 
-уч суткадан кам бўлмаган муддатда сақлаш; 
-сув босмайдиган жойларга қуриш; 
-оқар 
сувлардан, канализация коммуникациялардан ҳамда 
қурилиш коммуникациялардан узоқроқ жойларда қуриш; 
-чиқиш ва кириш эшиклари бўлиши.
Ер ости қурилмалари асосий ва ёрдамчи бинолардан иборат бўлади. 
Асосий бинода яширинувчиларни жойлаштириш жойи икки ёки уч қаватли 
сўри мавжуд бўлиши мумкин. Иккинчи ёрдамчи бинода санитария тармоғи, 
ҳавони тозалаб алмаштириб берувчи камера ва сиғими катта иншоотларда 
тиббиёт хонаси, озиқ-овқат сақланадиган омбор, артезан қудуқ ва дизелли 
электоростанция учун жой мавжуд бўлади. Сақланиш жойида қоидага 
мувофиқ камида иккита кириб-чиқиш эшиклари бўлади.

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish