21
Давлат бюджети харажатларининг кутилаётган ижроси тасдиқланган режага
нисбатан кўп бўлиши ижтимоий соҳа ва бошқа касб эгалари меҳнатига ҳақ
тўлаш миқдорларининг босқичма-босқич
оширилиши, ёқилғи-энергетика
ресурслари нархлари ва тарифларининг ўзгариши ҳамда аҳолининг кам
таъминланган қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий
ҳимоя қилиш мақсадларига Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар йўналтириш
ҳисобига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги
ПФ-5765-сонли “Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини
ошириш тўғрисида”ги Фармонига асосан барча бюджет муассасалари ва
ташкилотларининг иш хақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар
миқдорларини ошириш тадбирлари учун соҳаларга қўшимча
2 824,5 млрд сўм
маблағлар ажратилди.
1. Ижтимоий соҳа харажатларига Давлат
бюджети параметрларида
53 148,9 млрд. сўм
кўзда
тутилган
бўлиб,
йил
якунига
кўра
55 644,7 млрд. сўм
га, яъни
2 495,8 млрд. сўм
га кўп ижро этилиши кутилмоқда,
хусусан:
таълим соҳаси учун кўзда тутилган харажатлар режаси 25 035,4 млрд. сўм
бўлиб, 28 527,7 млрд. сўмга, яъни 3 492,3 млрд. сўмга кўп ижро этилиши
кутилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва
жисмоний баркамол этиб
тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сонли қарори билан
ўқитувчиларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш ҳамда моддий ва
маънавий рағбатлантириш мақсадида уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари
жорий йилнинг 1 январидан ўрта ҳисобда 1,2 бараварга оширилиши муносабати
билан соҳага қўшимча маблағлар йўналтирилди;
соғлиқни сақлаш соҳаси учун кўзда
тутилган харажатлар режаси
11 105,7 млрд. сўм бўлиб, 12 934,9 млрд. сўм, яъни 1 829,2 млрд. сўмга кўп ижро
этилиши кутилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 7 ноябрдаги “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни
бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4007-сонли қарори билан соғлиқни сақлаш соҳаси
тизимидаги кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва
уларнинг моддий
манфатдорлигини ошириш мақсадида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг
меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари жорий йилнинг 1 апрелидан 1,15 бараварга
оширилиши муносабати билан соҳага қўшимча маблағ ажратилди.
2. 2019 йилда арзон уй-жойлар қурилиши дастурига Давлат бюджети
параметрларида
Do'stlaringiz bilan baham: