Ўпка тириклик сиғими
- одам чуқур нафас олиб, чуқур нафас
чиқарганда нафас олиш йўлларидан ажралиб чиққан ҳаво микдори, ўртача
аёлларда 3000-4500 мл., эркакларда 4000-5500 мл.ни ташкил этади. ўпка
тинклик сиғими уч хил ҳаво йиғиндисидан иборат; меъёрида нафас олиш
ҳавоси (500 мл), қўшимча олинадиган ҳаво (3000 мл) ва қўшимча
чиқариладиган ҳаво (1300 мл). ўпка тириклик сиғими организм жисмоний
имкониятларининг кўрсатгичи сифатида спорт ва тиббиёт амалиётида кенг
қўлланилади.
Қалқонсимон без
- ички секреция безларидан бири. Бездан йод
элементига бой тироксин ва трийодтиронин гормонлари қонга ишлаб cбиқариб
турилади.
Қандли диабет
- меъда ости бези Лангерганс оролчаларидан ишлаб
чиқариладиган инсулин гормонининг етарли бўлмаслиги туфайли қонда
глюкоза кўпайиб кэтиш ҳолати.
Бунинг сабаби қондаги глюкоза тўқималарда тоМа ўзлаштирилмайди ва заҳира
углеводлар гликогэнга айланмади. Қонда кўп миқдорда бўлган глюкоза сийдик
билан чиқади (глюкозурия). Қандли диабет пайтида сийдикнинг ўзи ҳам кўп
ажралади (суткасида 6 литргача), организмнинг кўп сув йўқотиши сабабли
бемор чанқайди, тинкаси қурийди, ориқлаб кетади.
Қандсиз
диабет
-
гипофиз орқа бўлагининг гипофункцияси.
гормонлардан антидиуретик гормон (вазопрессин)нинг камлиги натижасида
юзага келади. Қандсиз диабет ҳолатида ажратиладиган сийдик миқдори
кўпаяди (суткада 10-12 литр) ва қаттиқ чанқаш содир бўлади, одам
дармонсизланиб ориқлаб кетади.
Қизил
қон таначалари,
эритроцитлар
-
қоннинг шаклли
элементларидан бири. Улар одам ва сут емизувчиларда ядросиз, икки томони
ботиқ кулча шаклида бўлади. Одамнинг 1 мм қонида ўртача 4-5 млн эритроцит
бўлади. Уларнинг қондаги умумий миқдори 25 триллон атрофида, умумий
сатҳи -3000 м2 ёки тана юзасидан 1500 марта кенг. Эритроцитларнинг асосий
вазифаси ўпкадан тўқималарга кислородни ва тўқималардан карбонат
226
ангидридни ташиш. Эритроцитлар ўртача 120 кун яшайди, кейин жигар ва
талоқда парчаланиб кетади. Ҳар суткада 2,5 млн атрофида эритроцит ҳосил
бўлиб (иликда), шунчаси нобуд бўлиб туради.
Қон
- қон томирларида тўхтовсиз ҳаракат қилиб турадиган суюқлик. У
икки қисмдан, яъни қон шаклли элементлари (45%) ва қон плазмасидан (55%)
иборат.
Қон айланиш
- организмдаги қон томирлари ва юракда бўладиган
тўхтовсиз қон ҳаракати. Бундай жараён юрак ва томирларнинг ҳамда тана
мускулларининг қисқариб туриши туфайли юзага келади ва муҳим биологик
аҳамиятга эга. Одамларда ва юксак ҳайвонларда қон айланиши икки хил, яъни
катта ва кичик қон айланиш доираларига бўлинади.
227
Do'stlaringiz bilan baham: |