Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Шартсиз рефлекслар
- ички ва ташқи таассуротларга организмнинг 
туғма реакцияси. Масалан, оғизга овқат тушса, сўлак ажралади, бармоққа олов 
яқинлаштирилса, қўл тортиб олинади ва ҳоказо. Шартсиз рефлекслар туғма 
наслдан-наслга берилади, шартли рефлексга нисбатан қадимийроқ. Шартсиз 
рефлекслар ҳосил бўлишида асосий фаолият пўстлоқ ости ядролари ва орқа мия 
марказлари томонидан бажарилади. 
Шартсиз рефлекслар овқатланиш, ҳимоя, жинсий, мўлжаллаш-текшириш ва 
бошқаларга ўлинади ва шартли рефлекс билан биргаликда организмни ички ва 
ташқи муҳитга мослаштиришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. 
Шишасимон тана
- кўз гавҳари билан тўр пардаси орасида жойлашган 
тиниқ елимсимон модда. У кўз олмасининг нур синдирувчи қисмига киради. 
Эпифиз
(юнон. эпифизис - шиш, ғурра) - одам ва умуртқалилар бош 
миясининг кўрув бўртиқлари сатҳида жойлашган эндокрин без, ёшликда анча 
ривожланган бўлади. Одамда унинг массаси 100-200 мг, симпатик нерв 
системаси билан идора қилинади. Агар бу без маълум йўллар билан балоғатга 
етмаган организмларда чэгараланиб ёки бутунлай тўхталиб қўйилса, жинсий 
уйғониш ерта содир бўлади. 
Юрак сикли
- юракнинг бир марта тўлиқ қисқариб (систола) ва 
бўшашиши (диастола) учун кетган вақт, у ўртача 0,8 сек. га тенг. Юрак сикли 
уч даврдан: бўлмалар систоласи, қоринчалар систоласи ва умумий тин олишдан 


225 
иборат. Бўлмалар систоласи 0,1 сония, қоринчалар систоласи 0,3 сония давом 
этади. 
Яқиндан кўриш, миопия
- фақат яқиндаги нарсаларни аниқ кўриш. 
Бунда кўз оптик аппаратларнинг нур синдириш хусусияти бузилиб, узоқда 
жойлашган нарсалардан кўзга тушган нурларнинг синиш бурчаги ўзгаради ва 
фокус тўр пардага бормасдан ўрта йўлда йиғилади. Натижада бундай нарсалар 
хира кўринади. Буни тузатиш учун махсус кўзойнаклардан фойдаланилади. 
Яқиндан кўрувчиларда кўз гавҳари ўзининг егилувчанлик хусусиятини 
йўқотган бўлади. Бунинг сабаблари ўқиш, ёзишда гигиеник қоидаларга риоя 
қилмаслик, турли касалликлар ва ҳоказо, 
Ўпка
- асосий нафас олиш органи, икки: чап ва ўнг бўлаклардан иборат, 
ундаги асосий ҳаво алмашинадиган қопчалар, яъни алвеола пуфаклари жуда 
кўп (700 млн. Дан ошиқроқ). Шу қопчаларнинг нафас олишда қатнашадиган 
умумий юзаси тахминан 90 м2 ни ташкил қилади. ўпка мускулсиз орган бўлиб, 
унинг кенгайиши ва торайиши диафрагма мускули, қобирғалараро мускуллар, 
қорин мускуллари, кўкрак ва елка мускуллари ишига боғлиқ. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish