Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ташқи муҳитнинг организмга таъсири



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ташқи муҳитнинг организмга таъсири 
 
Барча организмлар ташқи муҳит шароитига мослашади. Ҳар хил организм-
лар маълум ташқи муҳит шароитига кўникма ҳосил қилган, шунинг учун фақат 
маълум шароитда яшаши ва ривожланиши мумкин. 
Организм бутун ривожланиш процессида - уруғланган тухум ҳужайрадан 
то вояга етгунга қадар тўхтовсиз генотипнинг (организмнинг ўзига хос мерос 


26 
қилиб олган белгилари) назорати остида ва ташқи шароит таъсирида бўлади. 
Хўш, одам ўзига нимани мерос қилиб олади? Одам ўзининг бутун 
«биофондини» мерос қилиб олади, яъни бутун организмини кўз, сочининг 
рангини, органлар шаклини, нерв системасини, сезги органларни ва 
бошқаларни мерос қилиб олади, бироқ, бола туғилганидан бошлаб ижтимоий 
муҳит шароитларида ўсиб, ривожланиб боради, биологик ва ижтимоий 
омилларнинг ўзаро таъсири натижасида ўзига хос шахсий хусусиятларга эга 
бўлган организм шаклланади, улар фенотипни белгилаб беради. Ҳаёт 
жараёнида бола организми ташқи муҳитнинг бетўхтов алмашиниб турадиган 
жуда кўп омиллари таъсирига дуч келади, бу омиллар касаллик пайдо 
қилмайди, чунки организм асаб ва гуморал бошқариш воситасида ташқи 
муҳитга доимо мослашиб боради, организм билан ташқи муҳит ўртасида 
доимий мувозанат сақланиб, бу ҳолат яшаш ва соғлиқнинг зарур шарти 
ҳисобланади. 
Тирик организм маъҳим бир жойда яшар экан, унга ўша жойнинг ҳарорати, 
намлиги, ҳаво босими, ёруғклиги, радиацияси, ҳавоси ва бошқа омиллар таъсир 
қилиб туради; ҳар бир организм узоқ йиллардан бери маълум бир жойда яшаб 
келганлиги туфайли у ўша жойга мослашади. Машҳур физиолог олим И.М. 
Сеченев бу борада шундай деган эди: «Бирон тирик организм ташқи муҳитсиз 
яшай олмайди». 
Ташқи муҳит омиллари организмга сезги органлар (тери, эшитиш, кўриш, 
ҳид билиш,таъм билиш) орқали таъсир этиб,марказий нерв системасида бу таъ-
сирлар анализ ва синтез қилинади. Ундан кейин таъсир барча тўқима ва орган-
ларга берилиб, улардаги физиологик жараёнлар муайян шароитга мослашади. 
Юксак даражада ривожланган организмда ташқи муҳитнинг ноқулай таъ-
сирига қарши тўқима ва органларнинг физиологик фаолияти доимий бўлишини 
таъминловчи мосланиш яъни гомеостаз вужудга келган. Барқарор гомеостаз 
кўрсаткичларга: тана ҳароратининг доимийлиги, қон ва тўқима суюқлигининг 
осмотик босими, улар таркибидаги калий, натрий, кальций, хлор ионларнинг ва 
қонда қанд миқдорининг доимийлиги кабилар киради. Албатта, организм ички 
муҳитининг доимийлиги нисбийдир. Ташқи муҳитнинг ноқулай таъсири нати-
жасида бу муҳитнинг доимийлиги ўзгаради. Лекин нерв - гуморал системанинг 
бошқарувчанлик вазифаси орқали бу доимийлик яна тикланади. Масалан, ёз 
ойларида ҳаво ҳарорати жуда кўтарилиб кетса (40 градусдан юқори), организм 
танани совутиш чораларини кўради. Бунинг учун кўп тер ажратиш билан бирга 
танадаги иссиқлик энергияси ҳам ташқарига чиқарилади. Организмнинг ҳужай-
ра ва тўқималарида моддалар алмашинуви секинлашиб энергия ҳосил бўлиши 
камаяди. Бу билан организм қизиб кэтишдан ўзини сақлайди. Қиш кунларида 
эса бу жараённинг тескариси бўлади. Терлаш камайиб, тўқималарда энергия 
ажратиш ҳам сусаяди, организмда моддалар алмашинуви кучайиб, энергия 
ҳосил бўлиши кўпаяди. Булар натижасида иссиқ ва совуқ шароитда тана 
ҳароратининг доимийлиги таъминланади. 
Атроф-муҳит тушунчаси кенг маъноли тушинча бўлиб, учта омилни ўз 
ичига олади: 
1. Абиотик омил. 
2. Биотик омил. 


27 
3. Ижтимоий-иқтисодий омил. 
Абиотик омиллар тирик организм жумладан инсон организмига таъсир 
этиб, уларни ҳаётга мослашувида муҳим аҳамиятга эга. Бу омилларга физик ва 
кимёвий омиллар киради. 
Муҳитнинг кимёвий омилларига ҳаво, сув, тупроқ, озиқ-овқат таркибидаги 
кимёвий моддалар киради. Булар одамнинг меьёрдаги ҳаёт фаолияти ва соғлиғи 
учун зарурдир. Бироқ улар касаллик сабабчиси ҳам бўлиши мумкин. Саноат 
корхоналари ва автотранспорт воситаларидан чиққан заҳарли моддалар аҳоли 
орасида аллергия, нафас олиш, ошқозон-ичак, юрак-қон томир, нерв система-
сининг ҳар хил касалликлари кўпайишига сабаб бўлмоқда. 
Ҳаво ҳарорати, намлиги атмосфера босими, қуёш радиацияси, шовқин, 
тебраниш, электромагнит, иссиқлик, гравитацион омиллар физик омиллар 
ҳисобланади. Биологик омилларга микроб, вируслар, гижжалар, замбуруғларни 
киргизиш мумкин. Улар нафас ва овқат ҳазм қилиш йўллари ёки тери орқали 
организмга кириб юқумли касаллик чақиради. 
Ижтимоий иқтисодий омил ўз ичига ижтимоий-руҳий, демогрифик, мил-
лий, этник ва иқтисодий элементларни олади. Масалан, буларга яшаш жой, 
оила ва иш жойдаги, ўқув корхонасидаги муносабатлар, турмуш тарзи, овқат-
ланиш ва овқат таркиби, дам олиш, ишлаш ва бошқалар киради. 
Бола жамиятда яшаганлиги учун унга руҳий омиллар ўқитувчилар, ота-
оналар, ўртоқлари билан бўлган ўзаро муносабатлар натижаси таъсир кўрсата-
ди. Демак, биологик ва ижтимоий омилларнинг ўзаро таъсири натижасида 
ўзига хос шахсий хусусиятларга эга бўлган организм шаклланади. 
Халқ ҳўжалигини мханизациялаштириш, автомотизациялаштириш, кунё-
лаштириш, урбанизация, шовқин одамнинг кам ҳаракатчанлиги, биологик 
ритмнинг бузулиши, юқори ҳиссий, руҳий зўриқиш, стрэсс ҳолатлари. Ҳаво, 
сув ва тупроқнинг ифлосланиши, нотўғри овқатланиш, дори-дармонларни 
ортиқча истэъмол қилиш, чекишнинг кенг тарқалиши, спиртли ичимликларни 
истеъмол қилиш ва гиёҳвандлик каби омиллар одам организмига таъсир кўр-
сатиб, унинг ташқи муҳитга мослашиш қобилятини пасайтиради. Бу эса турли 
хил касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish