Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси



Download 12,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/456
Sana29.05.2022
Hajmi12,56 Mb.
#618302
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   456
Bog'liq
Yumashev-TRAVMATOLOGIYA VA ORTOPEDIYA [uzsmart.uz]

ГИПЕРБАРИК ОКСИГЕНЛАШ 
Гипербарик оксигенлаш - юқори босим остида кислород билан 
даволашдир. Организмнинг оғир жарохатланиши одатда гипоксия билан 
кузатилади, буни бартараф қилиш ва нафақат оёқ ёки қўлни, қола-верса, 
бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун кураш чораси хисобланади. Гипербарик 
оксигенлашни гипоксия, травматик шок ва йўқотилган кон тўлдирилмаганда 
ишлатиш энг кўп ижобий натижа беради. 
Гипербарик оксигенлаш ўткир ва сурункали кислород етишмас-лигида 
ишлатилади. Гипербарик оксигенлашни анаэроб инфекцияда ва бош мия 
шишида қўлланиш истиқболи хисобланади. 
Гипербарик оксигенлаш барокамерада ўтказилади. Икки турдаги 
барокамералар мавжуд: бир ва кўп ўринли. Кўп ўринли барокамералар икки ёки 
уч кисмдан иборат бўлиб, шулардан биттаси шлюз сифатида ишлатилади, яъни 
хохлаган пайтда асосий камерага кириш ва чиқишга 
имкон беради. Газли мухит хаво хисобланади, кислород эса нафас олиш 
учун маска остидан берилади. 
Яна жаррохлик барокамералари мавжуд, уларда хар кандай жарроҳ-лик 
50-расм. Дерматом 
ёрдамида эркин 
тери лахтагини 
олиш. 


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
77 
муолажаларини ўтказиш имконияти бор. Барокамерада ишлашда маълум 
кўрсатмаларга катьий риоя қилиш шарт, бу аппаратура ва хо-димларнинг 
ўзини кандай тутиши ва юриш-туришига тааллуқли. Гипербарик 
оксигенлаш жараёнида ўткир ва сурункали кечадиган асоратлар пайдо 
бўлиши мумкин. Ўткир заҳарланиш кислороднинг катта (3 атм дан юқори) 
босимида пайдо бўлади. Бу холда МНС (марказий нерв системаси) 
жарохатланади. Сурункали кислород интоксикацияси кислороднинг узоқ 
таъсири остида бўлиши мумкин, бу ўпкада патологик ўзгаришлар бўлишига 
замин яратади. 
ФИЗИК ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ 
Бузилган фаолиятни қайта тиклаш учун физик даволаш усулларини ўз 
вактида ва кенг микёсда ишлатиш катта аҳамиятга эга. Хозирги пайтда 
травматология ва ортопедияда физиотерапиядан фойдаланилади (электр ва 
ёруғлик билан даволаш, иситувчи ва сув муолажалари, лой ва парафин билан 
даволаш, укалаш ва даволовчи жисмоний тарбия (ЖТ) билан, механотерапия ва 
мехнат билан даволаш элементлари). Физик усуллар тўғрисидаги маълумотлар 
махсус дарсликларда келти-рилган, аммо биз айримлари тўғрисида қисқача 
эслатиб ўтамиз. 
Уқалаш. Ижобий таъсир кўрсатувчи, қон айланишини яхши-ловчи ва 
тўқималарда махаллий модда алмашувини яхшиловчи омил хисобланади. 
Бундан 
ташқари, 
уқалаш 
тўқималарнинг 
тонусини 
кучайтириб, 
мушакларнинг кисқариш хусусиятини яхшилайди, пери-ферик нерв 
системасининг кўзғалувчанлигини пасайтиради. Уқалаш техникаси олти 
усулдан иборат: босиш, силаш, ишкалаш, эзиш, тўкил-латиш ва тебратиш (51-
расм). 
Уқалаш харакатлари марказий йуналиши одатда олиб борилади; бунда қўл ва 
оёқларнинг тўғри холати катта аҳамиятга эга. Масалан, орқа ва оёқларни 
уқалашда бемор мушаклари ўртача тарангликда (ўрта физиологик ёки шунга яқин 
холат) ёки бўшашган холатда бўлиши керак 
Тери касалликлари (йирингли доначалар, экзема), флебитлар, вена қон 
томирларининг варикоз кенгайиши ва бўғимлар яллиғланишида уқалаш 
мумкин эмас. Атеросклерозли кекса ёшдаги одамларда уқалаш чегараланган 
тартибда бажарилади. 
Д а в о л о в ч и ж и с м о н и й т а р б и я . Даволаш ёки профилактика 
мақсадида ўтказиладиган машқлар тизими. Даволовчи жисмоний тарбия 
куйидагича фарқланади: а) пассив харакатлар; б) қаршиликсиз актив 
харакатлар; в) ёрдамчи харакатлар; г) қаршилик билан харакатлар. 
Пассив харакатлар ва механотерапия турлича шикастланишлар 
окибатларини ва айникса, бўғимлар контрактурасини даволашда 



Download 12,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   456




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish