ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
86
масин, қадоқ, пайдо бўлишида асосий вазифани периост, суякнинг крн билан
тупик таъминланиши, суяк бўлакларини ўраб олувчи юмшок тўклмалар холати
ва суяк оралигидаги бўшлиқ,нинг яшаб кетишга лаёкати мухим рол ўйнайди.
Суяк бўлакларининг битиши, аввало, периостал ва эндостал қадоқ, пайдо
бўлишидан
бошланади.
Суяк
бўлаклари
периостал
ва
эндостал
кадок;хисобидан махкам ёпишгач, интермедиар (оралик) кддокдашкил топиб,
қайси типда битишидан қатъи назар асосий аҳамиятга эга. Интермедиар
кадок орқали суяк битгач, периостал ва эндостал қадоқ, редукциялашиб,
интермедиар қадоқ нормал суяк морфологик структурасини қабул қилади.
Синиқларнинг бирламчи битиши энг оптимал бўлиб, қисқа муддатда
битиб, суяк структураси яхши тикланади.
Суяк бўлаклари кўзғалганда ва парчаланган синиш бўлса, суяк битишида
асосий ролни суяк пўстлоғи (периост) ўйнайди ва синиқларнинг битиши
иккиламчи типда бўлиб, катта периостал қадоқ хисобидан бўлади.
Ровак суякнинг битиши ўзига хос хусусиятлари билан фарқ,кдлади. Ровак
суякнинг бакувватлиги унинг кортикал қавати хисобидан эмас, балки эндостал
зонада жойлашган суякнинг тўрсимон устунчалари туфайли бўлади. Ровак
суякнинг репаратив регенерацияси учун энг оптимал шароит - суяк
бўлакларини оптимал бир-бирига яқинлашти-ришдир (масалан, қоқилган
синишларда). Қадоқ пайдо бўлиши одатда тоғай фазасини ўтмайди ва периостал
қадоқ суст ривожланган бўлади.
Узун найсимон суякларнинг диафиз ва метафизининг битишида мухим
фарқлар бор. Диафизар синишда қадоқ пайдо бўлиш жараёни тоғай тўқима
хосил бўлиш босқичини ўтади, метафизар синишда эса тоғай тўқимаси ҳосил
бўлмайди ва бириктирувчи тўкима қадоғи тўғридан-тўғри метаплазия орқали
суякка айланади. Суяк қадоғининг ҳосил бўлиши нафақат махаллий
шароитга, қолаверса, организмнинг умумий ахволига, беморнинг ёшига ва
кўшилиб келган касалликларга боғлиқ.
Суяк бўлаклари қўзғалмаган, синишлар бўлаклар яхши тегиб турганда
анча қисқа муддатда битади. Бўлаклар қўзғалган холатда турган синишлар анча
секин битади, яна суяк қадоғининг ташкил топишига синиш турининг ҳам
аҳамияти бўлади. Қирралари текис бўлган кўндаланг синишлар анча секин
битади, бунда илик кам сатхда очиқ бўлиб, суяк пўстлоғи кўчган бўлса,
эндостал ва периостал қадоқ хосил бўлиши учун биологик шароитлар
бўлмайди.
Синишларни тўғри даволаш суяк кҳдош х,осил бўлишида: ўз вақтида ва тўлиқ
диастаз қолдирмасдан суяк бўлакларини репозиция қилиш, барқарор ва узоқ
муддатга тахтакачлаш, энг тўғри ва яхши даволаш усулини танлаш ва
кўшимча физиотерапевтик ва жисмоний муолажа-ларни ишлатиш мухим
аҳамият касб этади.
Суяк очиқ синганда инфекция тушиб қолса ва травма таъсирида
остеомиелитга айланса ҳамда суяк секвестрацияси рўй берса, қадоқнинг хосил
Do'stlaringiz bilan baham: |