ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
327
ташқари, пайпаслаганда синган умуртка ўткир ўсигининг орқага туртиб гургани
ва ўсиклар ораси шикастланган сохдда катталашгани аниқланаци. Бел
умурткалари синганда крринда оғриқ.бўлиши ва корин олдинги девори
таранглашиши мумкин. Бу кррин сероз пардаси орқа сохасида гематома
борлиги билан боғлиқдир. Кррин парда орқасидаги гематома, куёш читали ва
чегара симпатик устуни зарарланиши ёки қаттиқланиши сохта ўткир кррин
клиникасини бериши мумкин, айримларида у шундай яккрл бўладики,
натижада ташхисловчи лапароскопия, хатто лапаротомия қилишга тўғри
келади.
Бел ёки пастки кўкрак умурткалари синганини орқа юмшоқ тўқималари
шикастлангани ва кўндаланг ўсикдар синганидан киёслаш учун кррнида ётган
беморни ёзилган оёқларини кўтариб, ўткир ўсиклар пайпасланади (Силин
белгиси). Юмшоқ тўқималар лат еганида, чўзилганида ёки кўндаланг
ўсиклар синганида оғриқ. кучаймайди, умуртка таналари, ўткир ўсиклари
ва ёйи синганида оғриқ. жуда кучаяди. Бу белги шикастланишдан кўпгина
вакт ўтган бўлса, умурткаларнинг синганини аниқлашда катта аҳамият касб
этади, чуйки бошқа белгилар аниқ, бўлмайди. Беморнинг товонига уриб ёки
бошини босиб умуртка погонаси ўки бўйлаб таъсирот бериш фақат ётган ҳолда
ўтказилиши мумкин. Ўк бўйлаб каттарок кж бериш ва кўполлик билан умуртка
погонаси хдракат х.ажмини аниқлаш, айникса, вертикал холатда ман
этилади.
Рентгенологик текширишни икки юзада, фас ва профил холатларда
олинадиган суратлар билан бошланади. Кейинчалик кўрсатмага караб мўлжал
суратлар, томография, рентгенограммалар кийшик юзаларда олинадики, улар
умуртка таналари ва уларнинг орқа қисмлари: ёйлари, бўғим ва ўткир
ўсикларида кузатиладиган патологик ўзгаришларни майда қисмлари билан
кўришга имкон беради. Умуртка танаси синганининг доимий белгиси
бўлиб, ён томондан олинган рентген суратида кўринадиган понасимон
деформация хисобланади.
П а с т к и к ў к р а к ва б е л у м у р т к а л а р и синиши-ни даволаш.
Умуртка погонаси синишига шубх.аланаётган беморга биринчи ёрдам
берилаётганда умуртка погонасини харакатлантириш, айниқса, букиш мумкин
эмаслиги, акс холда у умуртка погонаси ва орқа миянинг янада кўпрок
шикастланишига олиб келади. Бундай беморлар остига тахта кўйилган
махсус мосламаларда, умуртка погонасини буқилишга йўл кўйилмаган холда
шифохонага ёткизилиши зарур. Умурткалар синишини даволаш учун кўп
усуллар ичида энг кўп қўлланиладигани бир зумда ёпиқ репозиция қилиб,
корсет қўйишдан, функционал усул бўлса, аста-секинлик билан репозиция
қилиб, корсет қўйишдан иборат.
Бир зумда ёпиқ р е п о з и ц и я ва кетидан корсет қўйиш умуртка
таналарининг ярим баландлига ва ундан ортикрок даражада эзилиб,
понасимон бўлиб қолишида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |