ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
311
Сон
суягининг эпифизеолизи, бўйин ва кўстлар соҳаси синиб силжиганда
скелет тортма ўтказилади, оёқ иложи борича чаноқ-сон бўғимида керилиб,
Белер шинасига кўйилади. Киршнер темир кегайи сон суягининг пастки
метафиз қисмидан ўтказилади. Лейкопластер ёки клеол ёрдамида торгиш
етарли натижа бермайди, чунки енгилрок юк билан суяк бўлаклари
силжишини тўла бартараф қилиб ва бўйин-диафиз бурчагини меъёрлаштириб
бўлмайди.
Эпифизеолизда скелет тортма муддати 2 ойгача ўтказилади. Сўнгра сон суяги
ўсиши орқада қолишининг олдини олиш учун бемор оёқди босмасдан
к_ўлтиктаёклар ёрдамида яна 1-1,5 ой юради. Сон суяги бўйнидан ва кўстлар
сохасидан синишида скелет тортма 3-4 хафтагача амалга оширилади. Кейин
1,5-2 ой муддатга калталаштирилган (болдирнинг 1/3 қисмигача) коксит
боғлами кўйилади. Болаларда катталардан фарқли ўларок сон суяги
бўйнидан синганда операция усулида даволаш кам қўлланилади, фақат ёпиқ
усулда репозиция қилиш имконияти бўлмаганда очиқ усулда солинади.
Катта кўстнинг синиши ва ўсиш зонаси бўйлаб силжиши. Катта кўстнинг
синиши бевосита шикастланишдан келиб чикади ва болаларда кам учрайди.
Катта куст асосан ўсиш зонаси бўйлаб шикастланади.
Т а ш х и с. Бемор харакатланганда лат еган сохадаги оғриқдан шикоят
килади. Оёқ фаолияги кам бузилади, бемор мусгакдп юраверади. Катта куст
устида шиш, гематома кўзга ташланади, пайпаслаганда огрийди. Асосий
белгиси оёқ, керилганда оғриқнинг кескин кучайишидир. Рентген
суратлари тахлилида катта кўстнинг силжиши аниқланмаслиги мумкин,
шунингучун ўсиш зонасини шикастланмаган гомон билан солиштириб хулоса
қилиш керак
Даволаш. Оёқни ўрта физиологик холатда гипс борлами ёки Белер
шинасида харакатсизлантирилади.
Кичик кўстнинг синиши. Кўпорилиб синишларга киради ва ёнбош-бел
мушагининг бирдан кискаришидан келиб чикади. Спорт анжоми устидан
оёқларни кериб сакраганда пайдо бўлиши жуда характерли хисобланади. Кичик
кўсг ўсиш зонаси бўйлаб кўпорилади (апофизеолиз).
Т а ш х и с. Клиник кўрилганда синган содада оғриқ. бўлиб, оёқни
якинлаштирганда
кучаяди.
Рентгенологик
текшириш
ташхисни
тасдиклайди.
Даволаш. Оёқ, функционал шинада ёки гипс боғлами ёрдамида 3-4
хафтага >;аракатсизлантирилади, физиотерапевтик муолажалар, сўнгра
даволовчи жисмоний тарбия ўтказилади.
Сон суяги диафиз қисмининг синиши. Болаларда таянч-харакат тизимининг
энг кўп учрайдиган ва оғир шикастланишларига киради. Синиш, кўпинча, ўрта
учдан бир қисмида учраса, пастки учдан бирида 2 марта кам кузатилади.
Болаларда синиш механизми худди катталарникидек ҳам бевосита, хам
билвосита шикастланишдан келиб чикади.
Do'stlaringiz bilan baham: |