ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
285
КАТТА БОЛДИР СУЯГИ ДИАФИЗИНИНГ ЧЕКЛАНГАН СИНИШИ
Катга болдир суягининг шикастланишлари кичик болдир суяганинг
шикастланишларидан фарқли ўларок куп учрайди ва болдир
фаолиятинингбузилишига олиб келади. Синиш бевосита ва билвосита куч
таъсирида рўй беради. Кичик болдир суяги «тахтакачлик» вазифасини
бажарганлиги учун синдезмознинг сақланиб қолганлиги сабабли суяк
бўлакларининг узунасига силжиши кузатилмайди. Ёнига ва бурчак хосил
қилиб силжиши кузатилади. Сўнгги холатда бурчак ичкарига, олдинга ёки
орқага очилган бўлиши мумкин. Кийшик ва бурамасимон синишларда энига
силжиганда мушак интерпозицияси кузатилиши мумкин.
Ташхис. Катта болдир суягининг тери остида яқин турганлиги учун унинг
синишларини ташхислаш қийинчилик тугдирмайди. Баъзан болдирнинг
кийшайиши ва деформацияси кўзга ташланади. Катта болдир суягининг
қирраси бўйлаб пайпаслаганда синган жойда погонасимон деформация
аниқланади: шу жойда оғриқ.хам сезилади. Суяк бўлакларини харакати
ноаниқ. ифодаланади. Оёқ таянчи бузилади. Синиб силжимаган бўлса, катта
болдир суяганинг алохида синишини аниқлаш бир оз қийинлашади. Синган
жойда гематома бўлиши, пайпаслаганда махдллий оғриқ. кузатилиши,
оёқнинг таянчлик вазифаси бузилганлиги рентген текшириш ўтказишдан аввал
унинг синганлигини аниқлашга ёрдам бериш мумкин. Болдирнинг икки
проекциядаги рентгенографияси синишнинг ҳарактери, бўлакларни
борлиги ва силжиш турини кўрсатади.
Д а в о л а ш. Катта болдир суяги алоҳида синиб силжимаган бўлса, оёқ
панжаларининг учидан то соннинг ўртасигача 2 ой муддатга гипс боғлам
кўйилади. Агар синиш туфайли болдирда шиш кузатилса, аввало, гипсли
лонгета кўйилиб, сўнфа шиш кайтгандан сўнглонгетали айланма гипс
боғламига айлантирилади.
Синиб силжиган бўлса, бир момент (лакза)ли репозиция қилиниб, гипс
боғлами билан ушлаб турилади. Оғриқсизлантириш учун махаллий анестезия
кифоя килади. Синган жойга 1% новокаиндан 40-50 мл юборилади.
Репозицияни рентген тасвирига караб бажарилади. Суяк бўлаклари орасидаги
бурчак орқага очилган бўлса, репозиция оёқ ёзилган холда, колган холларда
тизза бўғимида букиб туриб қилинади. Ёрдамчилардан бири оёқни кафт
соҳасида ушлаб, болдир ўки бўйлаб тортади, яна бири сонидан ёки танасидан
карама-карши томонга тортади. Жаррох. суяк бўлакларига қўллари билан
босиб, силжишларни бартараф қилади. Оёқ панжаларининг учидан то соннинг
ўртасигача (болдир суягининг пастки қисми ёки ўрта қисми синганда) ёки
думба бурмасигача (юқори учдан бир қисмидан синганида) гипс лонгетаси
кўйилади. 10-14 кундан сўнг (шишлар кайтгандан кейин) лонгетали гипс
боғлами айланма гипсли боғламга айлантирилади. Умумий иммобилизация
Do'stlaringiz bilan baham: |