ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
172
Жабрланганни тинчлантириш, унга тажрибали мутахассислар ёрдам
беришларини айтиб, уни ишонтириш керак Агар жабрланган алкоголдан мастлик
холатида бўлса, баъзан унга тиббий ёрдам кўрсатишда ва стационарга олиб
келишда ўзаро муносабатда баъзи бир қийинчиликлар пайдо бўлади. Бу холда
шифокор ўзини тута билиши ва жуда зарур бўлса, милицияни ёрдамга
чакириши мумкин.
Жабрланганнинг яқинларини, вокеа содир бўлган жойдаги одамларни
имкони борича тинчлантириш керак Бирок бунда хеч кандай узил-кесил
хулосаларни чикармаслик керак чунки бирламчи кўздан кечиришда яширин,
баъзан гоят жиддий шикастлар аниқланмай қолиши мумкин. Одатда
кариндошларининг тез ёрдам машинасида бирга боришларига рухсат
этилмайди, чунки уларнинг хузурида транс-портда йўлда даволаш
қийинлашиши мумкин. Бирок истиснолар хам бўлиши мумкин. ХҳР капай
кариндошларига жабрланганнинг кайси шифохонага олиб борилишини хабар
қилиш шарт.
Касалхонанинг кабулхона бўлимида тез ёрдам бригадасининг маълум
ходими расмий х.ужжатларни тўлдиришдан ташқари, жабрланганни
бевосита навбатчи травматологга топшириши, унга хрдиса тафсилотларини,
шикаст механизмига, эхтимол тутилган жаро-хатланишга, жабрланганнинг
холати динамикасига ва ўтказилган даво-лашга дойр ўз фиқоларини
билдириши керак
Қабулхона бўлими врачининг вазифаси — шикастланганни келиши билан
кабул қилиш ва тезда зарур диагностик ва даволаш тадбирларини бошлашдан
иборат. Тез ёрдам бригадаси ходимлари билан сухбатда шикастланганни
даволашда йўл кўйилган хатолар (унинг назарида) бўйича ўзининг газабини
ошкор килмаслиги керак Эътирозларини юмшоқ ох.ангда, конкрет ва ишга
алокадор холда билдириши л озим. Бу жойда бегона кишилар, айникса,
жабрланганнинг яқинлари бўлмас-лиги керак
Шикастланган одамда кабулхона бўлимида уни унутиб қўйишгандек таассурот
крлмаслиги керак У билан мулокрт килаётганда шифокор уни ўзига яқин тутиши,
муолажаларни оғриқ.сиз бажаришга харакат қилиши лозим. Хар бир аралашув
тўғрисида унга хабар бериш керак Шошюшнч кўрсатмалар бўйича операция
ўгказишга зарурат бўлса, у тиббий хужжатларда ҳам шикастланган киши билан
сухбат чогида ҳам асосли ва ишонарли бўлиши керак Бунда унинг операцияга
розилик бергани ва бу розилиги касаллик тарихига ёзиб кўйилиши керак
Кўпчилик холларда унинг огзаки розилиги кифоя килади, чунки беморнинг
тил-хати шифокор билан бемор ўртасида нокерак мухитни яратади. Бундай
тилхатни бемор шифокорнинг операциянинг яхши тугашига ишончи комил
эмаслигидан деб тушунади, бу рухий бекарорликка ва х.атто жаррохлик
аралашувдан воз кечишига олиб келиши мумкин.
Агар кабулхона бўлимида ўтказилган даволашдан сўнг стационарда ётишга
х.ожат бўлмаса, бемор фақат коникарли холатда умумий оғриқ.-
Do'stlaringiz bilan baham: |