ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
171
Кўп йиллар ўтса-да, собик беморлар хаётнинг масъул дамларида: касб
танлашда, уйланишда, хрмиладор бўлишдан олдин, тугрук ва шу каби
холатларда шифокорнинг маслахатига мухтож бўладилар. Бундай
шароитларда деонтология жихатидан тўғри ёндашиш ортопедик хасталиги
бўлган беморга дардини осонрок кечириши ва хаётда ўз ўрнини топишига
ёрдам беради.
ТИББИЙ ЭВАКУАЦИЯ БОСҚИЧЛАРИДАГИ ДЕОНТОЛОГИЯ
Тиббиёт бригадаси хрдиса содир бўлган жойда фақат ўз касбига дойр
бурчларини бажарибгина қолмай, балки шикастланганга ва унинг шу ерда
хозир бўлган яқинларига ва бегона кишиларга нисбатан деонтологик
қоидаларга амал қилиши талаб этилади. Бемор оғир ахволда бўлса, уни имкон
борича тезрок атрофдаги кишилардан ажратиш, шокка карши тадбирларга
риоя қилиш керак Юракни очик массаж қилишга кизикиш кучайган даврда
тез ёрдам шифокорлари кўчанинг ўзида оламон олдида шу муолажага
киришганлари бизга маълум. Бундай шошма-шошарлик бемор учунгина эмас,
балки тиббиёт бригадаси учун хам ёмон натижа билан тугаган. Бегона одамлар
шикастланганга тиббий ёрдам кўрсатилишига халакит киладилар. Иккинчи
томондан, тиббий муолажаларда бемор яқинларининг хозир бўлиши
уларнинг рухий холатига салбий таъсир қилиши мумкин. Шунингучун ёпиқ
хонада ишлаганда бегоналарни имкон борича четлатиш, кўчада ёрдам
берилаётганда эса беморни замбилда тез ёрдам машинасига олиб борйш ва бу
ерда, тинч шароитда даво тадбирларини давом эттириш лозим. Табиийки,
бармоқни босиб туриб кон окишини вактинча тўхтатиш ёки жгут қўйиш,
огиздан огизга сунъий нафас олдириш ва юракни билвосита укалаш каби
муолажалар бегона кишилар борлигидан катьий назар, ўша жойнинг ўзида
амалга оширилиши керак
Бундай х.олларда даво тадбирларини бригада рахбари (аксарият врач) ўтказади,
бегоналарни унинг ёрдамчиларидан бири четлаштиради.
Айни вактда, аҳолининг тиббий саводхонлиги жуда юқорилигини
унутмаслик керак Шунинг учун камдан-кам холларда, айниқса, оммавий
шикастланишларда ва тиббиёт ходимлари етишмаганда оломондаги
мутахассис бўлмаган кишилар ҳам жабрланганларга ёрдам кўрсатишга жалб
қилинишлари мумкин. Бу холда деонтологик ёндашувнингхусусияти тиббий
ёрдамга рахбарлик килаётган шифокор зарур ёрдамчиларни тез ва тўғри
танлаши, уларнинг вазифаларини белгилаб бериши ва энг масъулиятли
вазифаларни ўзи бажариб, қолган одамларнинг ишига ёрдам беришдан иборат.
Бунда унинг бераётган буйруклари аниқ., киска, конкрет бўлиши, бирок
ёрдамчиларнинг шаънига каттик тегадиган бўлмаслиги керак Аксинча,
кишиларни мухим, лекин уларга одат бўлмаган ишни бажараётганлари учун
ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш ва мактаб қўйиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |