ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
170
Касал бола ва унинг ота-онаси билан мулокрт қилишнингхусусият-лари
кўпгина омилларга: унинг ёшига, касаллиги табиатига ва оиладаги шароитга
боғлиқ.. Боланинг ота-онаси шифокорга бутунлай ишониш-лари ва
ўтказилаётган даволашнинг зарурлиги ва тўғрилиги хусусида шубха
кдлмасликлари керак Беморнинг яқинлари шифокорга биринчи марта мурожаат
қилганларида шифокор худди ана шу мақсадни кўзда тутиши лозим, бу
амбулатор даволашда айникса мухим. Боланинг ота-онасидан касалликнинг
табиатини ва накадар аянчли бўлмасин унинг оқибатини яширишга
шифокорнинг на маънавий ва на хукукий хакди йўқ.. Бирок касаллик нечоглик
кўнгилсиз натижа билан якунланиши мумкинлигадан катъий назар, шифокор
боланинг ота-онасида фарзан-дининг согайиб кетишига умид учкунларини
сақлаб қолишга интилиши зарур.
Ота-оналарга фарзандининг хасталикдан бутунлай ёки деярли бутунлай
согайиб кетишига ишонтириш (агар хакикатан хам шундай бўлса) жуда мухим.
Бунда даволашнинг хамма шароитларига огишмай амал қилиш зарурлигини
алохида таъкидлаш лозим. Тугма ва ортти-рилган ортопедик касалликлари
бўлган кўпгина болалар узоқ, вактгача амбулатор даволанишга мухтож
бўладилар, бу даврда муайян хаёт шароитларига кўникиш ва уларга риоя
қилиш катта ўрин тутади. Ота-оналар буни билишлари ва шифокор
кўрсатмаларига каттик риоя қилишлари керак Биз бундай холларда ота-
оналарга болани даволашда сизлар бизнинг энг якин ёрдамчиларимиз
хисобланасизлар, деб айтамиз, чунки ота-онанинг кундалик парвариши
бўлмаса, х.еч кандай даво усуллари ёрдам бермайди.
Болага косметик ва функционал бузилишларнинг бартараф қилини-ши
мукаррарлигини тушунтириш лозим. Лекин бундай ишонч, айник-са, катта
ёшдаги болаларда х.акикатга тўғри келадиган бўлиши керак Шундай
шароитлардагина беморнинг рухиятини имкони борича асраб-авайлашга ва,
кўпинча, мураккаб даволаш тартибига катъий амал қили-шига эришиш мумкин.
Хасталикдан бутунлай фориг бўлишга дойр асоссиз орзу-умидлар кейинчалик
пучга чиқиши, баъзан эса фожиали окибатлар билан тугаши мумкинлигани хам
унутмаслик лозим. Шунинг учун, агар шифокор ўз касби нуқтаи назаридан
касаллик прошозини ва таянч-харакат аппаратининг колдик анатомик
функционал ва косметик ўзгаришларини олдиндан аниқ.билиши керак бўлса,
деонтология жихатидан эса болани ва ота-онасини хаётдаги шу ўзгаришларга
тайёр-лаши шарт. Бундай тайёрлашнинг мухим қисмларидан бири касб тан-
лашдир. Турмушда ўзини номакбул тугиш ва касбни нотўғри танлаш таянч-харакат
аппаратидаги патологиянинг жадал авж олиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Шунга кўра ота-оналар, кейинрокэса таянч-харакат аппаратининг крлдик
асоратлари бўлган бола ҳам фақат даволаш тартибига риоя қилибгина колмай,
балки турмушда ўзини кандай туташ, тўғри касб танлаш ва иш тартиби
хусусиятларини яхши билишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |