Билак суяги бошчасининг якка чиқиши.
Бу нисбатан кам учрайди. Энг
кўп холларда билак суяги бошчаси олдинга ва ташқарига ҳалкаси-мон
бойламни йиртиб силжийди.
Клиникаси. Қўл мажбурий долатда: билак пронация ҳолати-да, ўгмас
бурчак остида буқилган, билак суяк томон қисқарган. Тирсак бўғими
деформацияси билак суяги бошчасининг олдинга ва ташқарига силжиши
дисобига пайдо бўлган. Актив хэракатлар окрикли, букиш ва ёзиш
чегараланган, ротация (супинация ва пронация) қилиб бўл-майди. Пассив
хҳаракатлар оғриқни кучайтиради.
Дифференциал ташхислаш. Лат ейиш ва билак суяги
бўйинчасининг остеоэпифизеолизи билан ўтказилади. Рентгенофафия
шикастланиш характерини аниқлашга ёрдам беради.
Д а в о л а ш. Чиқишни ўрнига солиш травма олинган куниёк
бажарилиши керак Қўл ўки бўйлаб тортилиб, бир вактнинг ўзида билак
букилади ва супинация холати берилади. Бўш қўл бармоги билан
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
129
билак суяги бошчаси орқа ва ичкарига босилади, уни елка суяги бошчасига
тўғри келтиришга харакат қилинади. Иммобилизация билакни 70° гача букиб
ва супинация холатида орқа гипс лонгетасини 5-7 сугкага кўйиб амалга
оширилади.
БИЛАК СУЯГИ БОШЧАСИНИНГ ЧАЛА ЧИҚИШИ
Билак суяги бошчасининг чала чиқиши «торгишдан чиқиш» ёки «гўдак
болалардаги оғриқди пронация» дейилади. Шикастланиш асосан 1 ёшдан 3
ёшгача кузатилади. Ёш улгайган сайин билак суяги бошчасининг чала чиқиши
камая боради ва 5 ёшдан катта болаларда умуман учрамайди. Бу шикастланиш
кўп учрашига ва клиникасининг тўлиқ тасвирланганига карамай, шифокорлар,
кўпинча, ташхислаш ва даво-лашда хатоларга йўл қўйишади, бунда елка
бошчасига нисбатан халқа-симон боғламда силжиб, бўшмнинг синовиал
бурамасида кисилиб қолади. Анамнездан хакикатдан хам бола йикилаётган
пайтда онаси қўлидан ушлаб қолишга харакат қилгани аниқланади (85-расм).
Айрим пайтларда кичкина болаларда бу турдаги шикастланиш ўйинлар пайтида
ёки енги тор кийим кийдираётганда рўй бериши мумкин.
Клиникаси. Кул мажбурий холатда. Билак тирсак бўғимида ярим
буқилган, пронация холатида, қўл тана бўйлаб осилган. Бола хар доим ҳам энг
кўп огрийдиган жойни кўрсата олмайди. Кўпинча, ўмров суяги синганига шубх.а
қилинади. Пайпаслаганда максимал оғриқ. билак суяги бошчасига гўгри келади.
Оғриқ. борлиги туфайли бўғимда актив харакатлар қилиш мумкин эмас. Пассив
букиш ва ёзиш харакатларида оғриқ. йўқ., аммо ротацион харакатлар қилинганда
каттик оғриқ. пайдо бўлади. Кўпинча, елка бўғимида ҳаракатлар чегараланган.
Боланинг фикри чалгитилганда елка бўғимида окрикнинг йўқлиги аниқланади,
85-расм. Болада билак суяги бошчаоинингчиқиш механизами. о —сайр килишда;
б — кийям кий-диришца
.
Do'stlaringiz bilan baham: |