ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
130
пассив харакатлар тўлиқхажмда. Кўпинча рентгенография маълумот бермайди.
Солиштириш мақсадида иккала тирсак бўшми рентгенофафия қилинса, унда
шикастланган томонда билак суяги бошчаси билан елка суягининг бошчаси
орасида масофанинг сал кўпроклиги аниқланади.
Д и ф ф е р е н ц и а л ташхислаш. Травма анамнези гоят мухим: лат
ейишлар, урилганда суяк синиши, билак суяги бошчасининг чала чиқиши —
билвосита травма бўлганда юзага келади. Болани тик турган холатида
кўрилади, кийими ечилган бўлиши шарт. Кўрувдан ўтказилганда кон
талашишига, елка усти ва қўлнинг симметрик узун-лигига аҳамият бериш
керак Лат еганда ва синганда кон талашиши ва тўқималар шиши характерлидир.
Пайпаслаш ўмровдан бошланади. Суяк бўлаклари силжимаган синишда
пайпасланганда бола оғриқ.сезади. Лат еганда ва синишларда тирсак
бўғимида пассив харакатлар эркин, билак суяги бошчаси чала чикданда
билакни супинация қилиб бўл-майди. Рентгенография ташхислашга имкон
беради.
Д а в о л а ш. Чала чиққанни оғриқсизлантирмасдан ўрнига соли-нади.
Жаррох.бир қўли билан боланинг кафт олдидан ушлаб, иккинчи кули билан
эса тирсак бўғимидан биринчи бармоқ. чиққан бошча устида турадиган қилиб
ушлаши керак Билак ўки бўйлаб охиста торти-лади. Тортишни сусайтирмасдан
билак супинация холатига ўтказилиб, уни тирсак бўғимида тўғри бурчак
остида букилади. Одатда, билак буқилганда «шилк» этган товуш чикади, бу
чала чиккан бошчанинг ўрнига тушганлигидан дарак беради. Мухим клиник
белгилардан чала чикдан бошча ўрнига солингач, бола тинчийди ва тирсак
бўғимида харакатлар тикланади.
Кўп клиницистлар ўрнига солинган қўлни кийикчада 1-2 кунга фиксация
қилишни тавсия қиладилар.
КЎЛ БАРМОҚДАРИ БЎРИМЛАРИДА ЧИКИШ
Болаларда бармоқлар фалангаларининг травматик чиқиши камдан-кам
учрайди. Кўпинча, биринчи бармоқ. кафт-фаланга бўғимида меъёри-дан ортик;
ёзилганда чиқиб кетади. Бунда бўғим капсуласи шикастланиб, бармоқ.нинг
асосий фалангаси орқа томонга силжийди. Ортикча юк бе-рилиши оқибатида
узун ёзувчи пай кафт суяги бошчаси билан биринчи бармоқ. асосий фалангаси
оралигида кисилиб қолади.
Клиникаси. Травмадан кейин шу захоти деформация ва кучли
оғриқ.пайдо бўлади. Тўлиқчик1<;анда асосий фаланга тўғри бурчак остида туради,
чала чиққанда эса кафт суягига нисбатан ўтмас бурчак ҳолида туради. Тирнок
фалангаси хамма х.олларда ҳам буқилган холатда туради. Кафт юзасида бўртиб
турган кафт суяги бошчаси билиниб туради, кафт орқа томонида биринчи
бармоқ. асосий фалангаси пайпасланади. Актив даракатлар йўқ., пассив
харакатларда пружинасимон каршилик аниқланади. Рентгенологик текширув
ташхисни аниқдайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |