ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
139
Клюмпке-Дежерж фалажи
ёки пастки фалаж синдроми, VIII бўйин ва I
кўкрак илдизчалари ёки чигалнинг бирламчи пастки тизими шикастланганда
юзага келади. Елка, билак ва кафтнинг ичкари четлари сезувчанлиги бузилиши
билан боғлиқ. холда кафт ва бармоқдарнинг букувчилари ва майда
мушакларнинг фалажи билан характерланади. Кўпинча Горнер синдроми
хосил бўлади.
Акушерлик фалажи
— болаларда кўп учрайдиган ва тугрук шикастлари
билан боғланган сует фалажларнинг кўринишларидан бири. Сабаби елка
чигалининг шикастланиши.
Жарохатнинг оғир-енгиллигига караб акушерлик фалажи тўрт типга
бўлинади:
1) юқори илдизчали тип (Эрба Дюшен фалажи); 2) пастки илдизчали тип
(Дежерин-Клюмпке фалажи); 3) чигалнинг тўлиқ фалажи; 4) аралаш тип.
Эрба-Дюшен фалажи кўпрок учрайди. Клиник манзарасида дельтасимон,
иккибошли, елка ва тумшуксимон елка мушакларининг шикастланиши
устунлик килади. Бу холларда кафт ва бармоқдарнинг нормал харакатчанлиги
сақланган холда, бола елка бўғимини актив оча олмайди, горизонтал холатдан
баландрок кўтара олмайди, орқага юрита олмайди, билак супинацияси кескин
чегараланган. Пассив хара-катлар (аввалига тўлиқ хажмда бўлиши мумкин)
жарохатланмаган мушакларнинг қисқариш крбилияти сақлангани холда
контрактура окиба-тида кейинчалик у фақат маълум даражагача бажара
олинадиган бўлади.
Дежерен-Клюмпке фалажи анча камрок учрайди; тўлиқ ва аралаш типлар яна
хам камрокучрайди. Буларнинг хҳамма шаклларида, тўлиқ фалаждан ташқари,
қўлни якинлаштириш ва билакнинг ичкарига ротацияси кўринишидаги
контрактура ривожланади.
Акушерлик фалажини даволаш характери асосан фалажлик кўри-нишининг
ривожланишига боғлиқ. бўлади. Агар улар арзимас бўлса, унда бугун диккат-
эътиборни контрактура юзага келишининг оддини олишга қаратиш керак Агар
фалажлик аломатлари бола туғилганиданокбиринчи ўринга чикса, даволаш
шикастланган елка чигалининг харакатини тик-лашга йўналтирилиши керак
Кўпгина жаррохдар мионевротизацияни таъминлаш ва харакатсиз мушакнинг
функциясини ўзига оладиган мушак билан алмаштириш (Дедова-Печенкин
жаррохлик муолажаси) макса-дида юмшоқ тўқималарнинг пластик жаррохлик
муолажаси билан бирга кечрокбажарилишини катьий талаб киладилар.
Консерватив муолажалар қўлнинг тўғри жойланишини, шиналашни, электро-,
физио- ва механотерапияни, бальнеологик даволашни ўз ичига олиш керак
Жуда кўп холларда чигалнинг шикастланишида шундай ўзгаришлар
кузатилиши мумкинки, нерв тизимларнинг бутунлигини тиклаш қийин ёки
амалда тиклашга имкон бўлмайди. Икки бошли мушак сақланиб колганда, шу
мушакнинг кучини бармоқдарнинг букувчи пайларга кенг фасция тасмасини
кўчириш билан билакнинг чангаллаш харакатини
Do'stlaringiz bilan baham: |