Ўрта ма кта бни нг 10- 11- синфлари учун дарслик



Download 7,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/151
Sana28.05.2022
Hajmi7,75 Mb.
#614080
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   151
Bog'liq
True (1)

Й
и анча ба р ка р о р ва нима учун? (Биогеоценоэларни бир-бирига солиш тириш учун 
расмдан ф о йд а ла нинг.)
26. Б иогеоценоэлардаги ўзгариш лар
Биогеоценоэ гарчи ўзини-ўзи бошкарадиган, баркарор холатга интила 
диган система бўлса-да, лекин у хеч качон тў л и к баркарор бўла олмайди. 
Та ш ки шароит, масалан, иклим шароитининг доимий эмаслиги, шунингдек, 
биогеоценоэни ташкил этган организмлар хаёт фаолияти натижасида рўй 
берадиган ўзгаришлар бунга тўскинлик килади. Куйида биогеоценоз ўзга- 
рувчанлигининг икки кўриниши: айрим турлар сонининг ўзгарнши ва био 
геоценозларнинг ўзгариши устида тўхталиб ўтамиз.
Турлар сонининг ўзгариши. Ҳайвонлар ёки ўсимликлар хар кандай тури- 
нинг популяциялари сони туғилиш ва нобуд бўлиш балансига боғлик Ту- 
ғилишнинг кўпайиши, шунингдек, ўлиш холларининг камайиши популяция 
лар сонининг ортишига сабаб бўлиши мумкин. Табиатда бу иккала кўрсат 
кич кўпинча бир-бирига карама-карши йўналишда таъсир кўрсатадиган 
кўпгина экологик факторларга боғлик бўлади. Ер устидаги биогеоценоз- 
ларда хайвонлар популяциялари сонининг ўзгариши айникса ифодаланган 
Биогеоценоздаги ҳар хил турларнинг ўзаро мослашиши натижасида хар 
бир тур учун ана шундай ўзгаришларнинг маълум даражаси карор топа- 
ди. Баъэи турларда бу ўзгаришлар катта бўлмайди, бошкаларида анча кат- 
та бўлиши мумкин, шунга кўра, бу йил ноёб хисобланган тур келаси йили 
одатдагича бўлиб колиши мумкин.
Популяциялар сони ўзгаришининг бевосита сабабларини аниклаш учун 
бизни кизиктираётган тур ва кушандаларининг биологиясини, ҳар хил эко- 
логик факторлар мазкур турга кандай таъсир килишини ва ниҳоят, шу фак- 
торларнинг ўзгарувчанлигини батафсил билиш зарур. Ана шукдай маълу- 
мотларни солиштириб кўриб, муҳит факторларидан кайси бири тур учун 
оптимал бўлган катталикдан тез-тез ва к ў п р о к ф арк килишини ва демак, 
популяция сонини ўзгартириб юборишини билиш мумкин. Баъзи мисоллар- 
ни кўриб чиқайлик. Ҳайвонлар кўл турларининг сони озик микдорининг ўз 
гаришига боғлиқ бўлади. Бундай боғланиш маълум бир хилдаги озикка 
тор доирада мослашган турларда айникса сезиларлидир Масалан, олма- 
хон асосан нинабаргли дарахтлар уруғи билан оэикланади ва шу сабабдан 
бу ҳайвоннинг сони шу дарахтлар ғуррасининг ҳосилига кўп дарвжада боғ- 
л и к бўлади. Оэик йирткичлар учун ҳам чекловчи асосий фактор бўлиб хи- 
собланади.
Ўсимликхўр ҳашаротларнинг кўпайишини асосвн йирткичлар, параэит 
лар ва касаллик туғдирувчи микроорганиэмлар тўхтатиб туради. Лекин
www.ziyouz.com kutubxonasi


96
Э к о л о г и я а со сл а р и
ўсимликхўр ҳашаротлар билан уларнинг душманлари ўртасидаги нормал 
муносабат бузиладиган бўлса, ўсимликхўр ҳашаротлар сони ўн ва юэ ба- 
равар кўпайиб кетиши мумкин.
Баъзи ҳашаротларнинг ёппасига кўпайиб кетиши к и ш л о к хўжа ли гига 
айникса катта зарар етказади
Зараркунандаларнинг шу тарика бирдан ж уда кўпайиб кетиши ҳар хил 
даражада бўлади ва одатда, узо к давом этмайди. Зараркунандалар сони 
энг кўп миқдорга, яъни максимумга етгандан кейин ж у д а тез камаяди. Кўп- 
чилик зараркунандаларнинг камайиш сабаблари ўхшаш бўлади. Бу сабаб 
лар йирткичлар билан паразитларнинг жадал кўпайишидан, шунингдек, 
вируслар, бактериялар ва эамбуруғлар кўзғатадиган ҳар хил касалликлар 
бошланишидан иборат. Ҳашаротлар ж у д а кўпайиб кетган вактларда озик 
етишмаслиги ана шу биологик факторлар таъсирини кучайтиради.
Ҳашаротларнинг бирдан жуда кўпайиб кетишининг бевосита сабабла- 
рини аниклаш кий инрок Бундай ҳодисалар кўпинча об-ҳаво шароитининг 
бевосита ёки билвосита таъсирига боғл и к бўлади. Чунончи, Сибирь ўрмон- 
ларининг неча-неча миллионлаб гектарига баъэан ғоят катта зарар етказа- 
диган сибирь ипак курти, одатда, ёз к у р у к ва иссик келганда ж у д а ҳам кў- 
пайиб кетади
Одамнинг фаолияти биогеоценоздаги турлар нисбатига катта таъсир 
кўрсатади. Чексиз равишда ов килавериш овланадиган талайгина кимматли 
ҳайвонлар билан кушларнинг, масалан, кундуз, туёклилар, сувда сузувчи 
ёввойи кушлар ва бошкаларнинг баъзи жойларда деярли батамом йўколиб 
кетишига сабаб бўлганлиги ҳаммага маълум. Одамнинг фаолияти баъзан 
бир қанча турларнинг зўр бернб кўпайишига ҳам сабаб бўлади. Чунончи, 
зараркунанда ҳашаротларга карши баъзи захарлар кўп ишлатиладиган 
бўлиб колди Бундай заҳарлар таъсирида шу хашаротларнигина эмас, бал- 
ки йирткич ва паразит хайвонларнинг бир кисми ҳам йўколиб кетади. Ш у 1 
билан бирга эаҳарларга чидамли бўлган баъзи сўрувчи ҳашаротлар ва ўсим 
ликхўр каналар, авваллари йирткичлар туфайли кўпая олмаган бўлса, энди 
зўр бериб кўпайиб, ки ш л о к х ўжа лиги билан ўрмон хўжа ли гига зарар ет- 
каза бошлади. Зараркунанда ҳашаротларнинг ёппасига кўпайишини олдин- 
дан билиш ва унинг олдини олиш учун биогеоценоздаги турли организмлар 
сони динамикасини ва уни белгилайдиган сабабларни ўрганиш зарур. Бу — 
экологиянинг муҳим вазифаларидан биридир.
Биогеоценознинг алмашиниши. Ҳар кандай биогеоценоз ривожланади 
ва эволюция килиб боради. Ер устидаги биогеоценозларнинг алмашиниши 
процессида ўсимликлар асосий аҳамиятга эга бўлади, лекин уларнинг фао- 
лияти системанинг бошка компонентлари фаолиятидан ажралмас бўлади 
ва биогеоценоз ҳамиша бир бутун, яхлит система тарикасида яшаб, ўзгариб 
боради Одам фаолиятининг роли ҳам ж уда катта. Биогеоценозларнинг та- 
биий равишда алмашиниши конуниятлари ва йўналишларини билиш фа- 
кат атрофимиздаги табиатнинг турли-туманлиги сабабларини туш униш учун 
эмас, балки шу процессларни бош қариш учун ҳам зарурдир.
Алмашиниш маълум йўналишларда боради, турли биогеоценоэларнинг 
яшаш даври эса жуда ҳар хил бўлади. Сув ҳавзасини ўт босиб, балчик бў- 
либ кетиши етарлича мувозанатлашмаган системанинг ўзгаришига мисол 
бўлади. Сувнинг тубига якин катламларида кислород етишмаслиги туфай- 
ли органик моддаларнинг бир кисми оксидланмай колади ва моддаларнинг 
давра бўйлаб кейинги айланишида фойдаланилмайди. Ч у к у р жойларда
www.ziyouz.com kutubxonasi


Б и о г е о ц е н о э л а р д а г и ў э г а р и ш л а р
97
планктон колдиклари сув тубида тўпланиб, майда донадор балчик ҳосил 
килади. Соҳил бўйи аонасида сув ўсимликларининг торф катламлари ҳо- 
сил килувчи колдиклари тўпланади. Соҳил бўйидаги сув ўсимликлари сув 
ҳавзасининг марказига томон таркала боришидан торф катламлари ҳосил 
бўлади. Кўл аста-секин балчикка айланади. Очик жойларда баликлар ва 
пл а н кю н иуколнб кстнди. Қўп ўсимликлар билан ҳайвонларнинг ўрнини 
балчикда яшашга к ў п р о к мослашган бошка турлар эгаллайди. Атрофда 
ўсиб турган ер усти ўсимликлари аста-секин илгариги сув ҳавзаси ўрнини 
эгаллайди Маҳаллий шароитга караб, бу жойда киёкзор, ўрмон ёки бош- 
ка типдаги биогеоценоз ҳосил бўлади.
Баркарор баъэи биогеоценозлар бузилгандан кейин ўз-ўзидан кайта 
тикланиши мумкин, бундай ҳодиса бир неча боскичда боради. Қоракара 
ғай ўрмони тикланнб, асли ҳолига келаётганида биогеоценозларнинг ко- 
нуний равишда алмашиниши бунга мисол бўлади. Бу ўрмон кесилганидан 
ёкн унга тасодифан ўт тушганндан кейин шароит шу кадар ўэгариб кета- 
дики, у ерни қайтадан коракарағай эгаллай олмайди. Очик жойлардаги 
кор акарағай ниҳоллари баҳорги совукдан, куёш нуридан зарарланади ва 
ёруғсевар ўсимликлар билан рақобат кила олмайди. Ўрмон кесиб олинган- 
да ёки ёниб кетган жойларда дастлабки икки йил давомида ўт ўсимликлар: 
кизилкон, рўвак ва бошкалар авж олиб кўпаяди. Тез орада уруғлари ша- 
мол билан осон таркаладиган бир талай кайин, тоғтерак, баъэан карағай 
ниҳоллари пайдо бўлади. Булар ўт ўсимликларни сиқиб чикаради ва аста- 
секин майда баргли ўрмон ёки қарағай ўрмони пайдо бўлади. Ана шунда- 
гина ко ракарағай тикланиши учук кулай шароит юзага келади. Сояга чи- 
дамли бўлган к о р а қар аға й ниҳоллари ёруғсевар баргли ёш дарахтлар би- 
лан муваффакиятли ракабат килади. Қ ор ака ра ғай юкориги ярусга етгани- 
дан кейин баргли дарахтларни бутунлай сикиб чикаради. Ш у тарика, бир 
ханча вактинча биогеоценозлардан кейин дастлабки ко ракарағай ўрмони 
биогеоценози тикланиб, аслига келади.
Биогеоценозларнинг географик зоналлиги. Ҳар хил типдаги биогеоценоз 
лар географик зоналлик билан чамбарчас боғлиқ. СССР территориясида 
шимоллан жанубга томон бир канча табиий зоналар: тундра, тайга, баргли 
ўрмон, дашт, чўл эоналари жойлашган. Ҳар бир зонани устун турувчи туб 
биогеоценозлар типи характерлайди. Зонал ўэгаришлар биогеоценоэлар- 
нинг асосий таркибий кисми бўлган ўсимликларда энг кўп сезилади. Бу — 
истеъмолчи ҳайвонлар ва органик моддаларни парчалайдиган организм- 
ларнинг тур таркиби ҳам кўп даражада ўзгариши билан бирга давом эта- 
ди. Экосистеманинг мухим таркибий кисми ва шу система фаолиятининг 
натижаси бўлган тупрок ҳам географик зоналар бўйича ўзгаради.
I. Табивтда биогеоценоэлар Улмаш иниш ига мисоллар ксЛ тиринг 2. Биогеоценозлар 
^
нинг геогряф ик эоналлигини асосий абиотик ф акторлардаи кайси бирн белгилайди? 

3. Биогеоценоэларнинг одам таъсирида Уэгариш ига мисоллар келтиринг. 4. П опуля- 
л
циялар сони ўэга р и ш и н и н г сабабларн нимада?

Download 7,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish