Умумий психология ва спорт психологияси
4-семестр; 5-мавзу
20-саҳифа
3. Спортчида ўзидаги иккиланишни, тортинчоқликни, қўрқувни енгиш,
пасайтириш, бартараф этиш, шунингдек уларнинг пайдо бўлишига йўл
қўймаслик кўникмасини ривожлантириш. Ушбу кўникмани ривожлантириш
учун маънавий ва бошқа стимуллардан, ҳатто “ѐ шундай қиласан, ѐки ....”
қабилидаги мажбурлаш усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин;
4. Таваккалчилик туйғусини ривожлантириш одатда хавфли шароитларни
яратиб, машғулотда иштирок этаѐтган спортчилар томонидан машқларни
муваффақиятли бажаришга эришиш орқали амалга оширилади. Бу машғулотлар
ҳам спортчининг ўзидаги қатъиятсизлик, тортинчоқлик ва ҳатто қўрқув
ҳисларини бартараф этишида муҳим ўрин тутади.
Қатъият ва матонат қуйидагиларни талаб этади:
1. Узоқ муддат давомида − доимий равишда ўз олдига қўйилган мақсадга
эришиш кўникмасини эгаллаш. Бунда ҳаѐт режими ва спорт машғулотларини,
ҳар бир машғулот учун режалаштирилган юкламаларни: ҳар қандай об-ҳаво
шароитида, ҳеч қандай баҳона ва сабабга, кайфият ва имкониятларга
қарамасдан доимий равишда бажариб бориш ниҳоятда муҳим аҳамият касб
этади;
2. Жуда катта ва имконият чегарасида бўлган жисмоний зўриқишларга
бардош бериш кўникмасини шакллантириш. Бунинг учун тайѐргарлик
машқларидаги юкламаларни аста-секин ошириб бориб, уларни спортчининг
максимал имконияти даражасига етказиш;
3. Чарчоқ, оғриқ ва бошқа оғир ҳолатларга чидаш кўникмасини эгаллаш.
Бунда бир томондан машғулотларда ўйин ва мусобақа услубларидан
фойдаланиш ѐрдам берса, иккинчи томондан спортчининг ўз-ўзини
ишонтириши ва шунингдек, “Мен буни қила олмайман” деган тушунчаларни
енгиб ўтиб, ўз-ўзини мажбурлаши борасидаги шахсий-иродавий зўр бериши
ѐрдам беради.
Саботлилик ва ўзини тута билиш қобилиятини ривожлантириш учун
тайѐргарлик машқларини мусобақа шарт-шароитига яқинлаштириш зарур
бўлади. Бундай йўл тутиш машғулотда иштирок этувчини ўз диққатини тўла-
тўкис ўзи амалга ошираѐтган фаолиятга қаратишга, фаолиятида ҳалақит
берувчи номаъқул фикрларга йўл қўймасликка (“Мен бундан қўрқаман, чидай
олмайман”), мураккаб вазиятларда ижобий фикрлашга ўргатади. Бунда ҳаддан
ташқари ҳис-ҳаяжонни, қизиққонликни, оғриқни пасайтириш, ҳамда апатия
(барча нарсадан кўнгил совуши) ҳолатидаги эмоционал тетикликни ошириш,
ўзини йўқотиб қўйиш, чарчоқ пайтидаги ортиқча ҳаяжонларни пасайтириш,
шунингдек ноқулай ички ҳолат юз бераѐтган бир пайтда спорт хатти-
ҳаракатларини бажариш техникасини сақлаб қолиш учун иродавий зўр
беришни сафарбар қилиш ва ташкил этиш услубларини қўллаш мақсадга
мувофиқ. Мусобақалашув вазиятлари спортчида ташқи таъсирларнинг
ишонтирувчи, баъзан эса чалғитувчи ва ҳалақит берувчи жиҳатларига асир
бўлиб қолмасликни шакллантиради. Бошқача қилиб айтганда, унда турли
стрессларга нисбатан бардош ва чидам шаклланади.
Спортчининг иродавий сифатларини самарали тарбиялаш учун унинг
Do'stlaringiz bilan baham: |