148
Foydalanilgan adabiyotlar
1.
Hamidov A. Oliy texnika o’quv yurtlarida muammoli o’qitishning
yangi
pedagogik texnologiyalari. – Toshkent: TDTU, 2003. – 23 b.
2.
Tolipov O’.Q., Usmonboyeva M. Pedagogik texnologiyalarning tatbiqiy
asoslari. – T.: Fan, 2006. – 262 b.
3.
Azizxodjayeva N.N. Pedagogik texnologiya va pedagogik mahorat. –
Toshkent: TDPU, 2003. - 174 b.
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ МАЗМУНАН МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА
ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МУАММОЛИ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ
Ў.О.Тоҳиров
Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги ХТХҚТУМОҲМ, бўлим бошлиғи
Ривожлантирувчи таълимнинг вазифаси –
шахснинг индивидуал камол
топиши учун зарур бўладиган ҳаётий кўникма ва малакаларини
ривожлантириш саналади.
Ривожлантирувчи таълимнинг ўзига хос хусусиятлари – ўқувчиларда
топшириқларни ечишга оид назарий тушунча ва амалий кўникма,
малакаларни шакллантиради. Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини рўёбга
чиқаришга хизмат қилади. Ривожлантирувчи
таълим технологиясининг
асосий бўғини муаммоли таълим йўналиши саналади.
Муаммоли ўқитишни чуқур ўрганиш XX асрнинг 60-йилларида
бошланган бўлиб, унинг асосида “Тафаккур – муаммоли вазиятдан
бошланади” – деган ғоя ётади.
Фикрлаш психологияси нуқтаи назаридан муаммоли ўқитиш ғояси ва
тамойиллари
С.Л.Рубинштейн,
М.И.Махмутов,
В.Оконь,
И.Я.Лернер
томонидан ишлаб чиқилган.
Муаммоли таълим тури илмий-услубий жиҳатдан 3 хил кўринишга эга.
1. Муаммоли вазиятни вужудга келтириш.
2. Муаммонинг қўйилиши.
3. Муаммонинг ечимини топиш.
Муаммоли вазиятни ўқув машғулотларининг
барчасида шакллантириш
мумкин. Уни дарс жараёнида қанча кўп шакллантириш ўқитувчига боғлиқ.
Муаммоли вазиятнинг аҳамияти шундаки, у ўқувчилар диққатини бир жойга
(муаммога) қаратади ва ўқувчиларнинг изланишига, фикрлашга ўргатади.
Муаммоли таълим ўқитувчи раҳбарлигида муаммоли вазият вужудга
келтирилиб, мазкур муаммо ўқувчиларнинг фаол, мустақил
фаолияти
натижасида назарий билим, амалий кўникма ва
малакаларни ижодий
ўзлаштириш ва ақлий фаолиятни ривожлантиришга имкон берадиган таълим
жараёнини ташкил этишни назарда тутади.
Муаммоли ўқитиш жараёнида ўқувчиларга тадқиқий, эвристик,
муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш бўйича топшириқлар берилади.
Бунда:
ностандарт масалаларни тузиш бўйича;
149
шакллантирилмаган савол билан;
ортиқча маълумотлар билан;
ўзининг амалий кузатувлари асосида мустақил умумлаштириш;
йўриқномалардан фойдаланмасдан қандайдир объект моҳиятини
баён этиш;
олинган натижаларни қўллаш чегараларини ва
даражаларини
аниқлаш;
ҳодисанинг намоён бўлиш механизмини аниқлаш;
“бир лаҳзада” топиш каби топшириқларни бериш мумкин.
Муаммоли вазиятларда ечимга келишнинг алгоритми қуйидаги тартибда
амалга оширилади: муаммони қўйиш, маълумотлар фондини тўплаш, қайта
ишлаш, ечим моделини аниқлаш, қўшимча маълумотлар тўплаш ва уларни
танланган
ечим моделида акс эттириш, янги маълумотлар ва ечим модели
ўртасидаги зидликни аниқлаш,
зидликни ечимини топиш, янги ечим
моделини яратишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: