Меҳнат ва касб таълими



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Мирзиёев Ш.М. –Халқимизнинг розилиги , бизнинг фаолиятимизга 
берилган энг олий баҳодир. - Т.: Ўзбекистон, 2019, 71 – 146 б.. 
2.
Йўлдошев Ж.Ғ. – Таълим янгиланиш йўлида . – Т.: Ўқитувчи , 2000, 34 -
42б. 


26 
3.
Дилова Н. – Узлуксиз таълим тизимида инновацион фаолиятни ташкил 
этишнинг зарурияти ва омили. – Т. : Узлксиз таълим – 2016, 3 – 7б. 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ИНОВАЦИОН ПЕДАГОГИК 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАЗМУНИ 
Ж.Э.Пардабоев
Низомий номидаги ТДПУ 
Бугунги кунда таълим жараёнига иновацияларни жорий этиш орқали 
таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада 
мустахкамланмоқда, ўқув-тарбия жараёни янги ўқув-услубий мажбуриятлар, 
инновацион технологиялар билан тўлиқ таъминланлаш, миллий (элита) олий 
таълим муассасаларини қарор топтириш ва ривожлантириш амалга 
оширимоқда. Олий таълим муассасаларининг мустақил фаолият юритиши ва 
ўзини-ўзи бошқариш шакллари мустахкамланади. Таълим жараёнини 
ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизими жаҳон ахборот тармоғига 
уланадиган компьютер ахборот тармоги билан тўлиқ қамраб олинади. 
Ҳар бир дарс таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсадни амалга 
оширади. 
Ўқув жараёнида: мотивация, билиш фаолияти, бошқариш фаолияти 
ўзига хос технология вазифалари мавжуд: 
1. Мотивация - ўқувчилар диккатини тортиш, ички туйгу истак, 
заруратни шакллантириш, ўқув жараёнида асосий ҳаракатлантирувчи куч-
ўқувчи ва ўқитувчи учун ҳам ички мотивация булиши керак. 
2. Билиш фаолиятига эътиборда асосан қуйидагиларга эътибор бериш 
керак: ўқувчилардаги ташаббускорлик, мустақиллик, билимларни пухта 
ўзлаштириш, зарур малака кўникмалар ҳосил қилиш, тафаккур ривожига 
эътибор бериш. 
Бошқариш фаолиятини вазифалари шундан иборатки, ўқитувчи 
берилаётган билим, кўникма, малакалар тизимини қай даражада эгаллаб 
бормоқда. Дарсда қўлланилаётган технологияларга, педагогик технология 
мониторинги (пировард натижада) орқали баҳоланади. 
Педагогик 
инновация-таълимга 
янгиликларни 
киритишдир
3

Бошқаришда педагогик инновацияга риоя қилмоқ зарур. Бугунги кунда 
таълим соҳасида педагогик технологияларни кенг жорий этиш ва уни 
самарали ёълларни ишлаб чиқишга эътибор қаратилиб, таълимига 
мўлжалланган педагогик технологиялар ва олий таълим тизимига хос бўлган 
педагогик технологияларни алоҳида классификацияга ажратилмоқда. Бу эса 
педагогик технологияларни турли таълим тизимида турлича ёндошувлар 
билан мукаммал ва тез тушунарли шаклда ўзлаштирилишин таъминлайди. 
Замонавий педагогик технология ўзининг педагогика ва бошқа фан ютуқлари 
3
D.Tojiboeva., N.Xo’jaev., G.Avalova. Iqtisodiy pedagogika. –Toshkent-2008. 229 b 


27 
билан боғлиқ хусусий назариясига эга; у биринчи галда ўқув-тарбиявий 
жараёнини илмий асосда қуришга ёъналтирилган, ўқитишнинг ахборотли 
воситаларидан ва дидактик материалларидан, фаол методларидан кенг 
фойдаланишга асосланган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги 
фаолиятига замин яратади. 
Педагогик технология деярли ярим аср давомида тадрижий равишда 
ривожланди ва ҳозирги даражага етди. Бу даврда ўқитиш “оғзаки-
аудиовизуал-дастурлаш-мультимедиа-гипермедиа” 
кетма-кетлиги 
бўлиб 
алмашинди. Педагогик технолгияни “ишлаб чиқариш” натижаси “маҳсулоти” 
– маълум малакага эга бўлган мутахассис тайёрлаш учун илмий асосланган 
дидиактик жараённи амалга ошириш, яъни ўқитиш жараёнини қўйилган 
мақсадга кўра изчил кетма-кетликда, турли восита, методларни қўллаш, 
мақсадли топшириқлар орқали ифодалаш, олинган билимларни синаш ва 
баҳолиш орқали самарали таълим даражасига эришишнинг ишончлилигини 
таъминловчи педагогик фаолият деб таърифлаш мумкин. Бугунги таълимда 
педагогик технологияларни жорий этишга эхтиёжиннг бир неча сабаблари 
мавжуд: биринчидан, фан-техника тараққиётини ривожланиши туфайли 
ахборотлар тизими, тури, ҳажмини кўпайиб бораётганлиги; иккинчидан, 
ўқитувчи қанчалик билмили, маҳоратли бўлишига қарамай, мавзу бўйича 
барча билим ахборотларни тўлиқ қамраб олиш имконига эга эмаслиги; 
учинчидан, техник воситалар (ТВ), ведемагнитафон, компьютер ва бошқа 
замонавий техника ва технологиялар, жумладан ахборот технологияси (АТ) 
яратилиши уларни таълим жараёнига татбиқ этиш, ўқув-тарбия жараёнида 
фойдаланиш 
имконини 
яратди. 
Тўртинчидан, 
бозор 
иқтисодиётига 
ноаниқлик доимий ёълдош, шу билан бирга ресурслар чекланган, эҳтиёжлар 
эса чексиз. Улар инсонни танлаш муаммосига дуч қилади ва ҳар бир 
кишидан ҳар қадамда мустақил танлаш ва қарор қабул қилишни талаб этади. 
Тайёрланаётган 
кадрларнинг 
рақабатбардошлигини 
таминлаш 
учун, 
таълимни жадаллаштириш ва самарадордигини ошириш зарур.
Педагогика фанида таълим усуллари ривожланишига шу нуқтаи 
назардан қараб, уни шартли равишда қуйидаги босқичларга ажратиш 
мумкин: 
1.
Ўқитувчи “ўз қўл кучи” билан ўқитиш босқичи, яъни ўқувчи учун ахборот 
манбаи – ўқитувчи бўлади. 
2.
Ўқув китоблари, дарсликлар яратилган ва кенг қўлланилган босқич. 
3.
Аудиовизуал воситалар қўлланилган босқич. 
4.
Ўқитишни бошқаришда оддий автоматлаштириш воситаларини қўллаш 
босқичи. 
5.
Ўқитишни ҳозирги замонавий ЭҲМ лар воситасида бошқаришни 
автоматлаштириш босқичи. 
Инсониятнинг 
ривожланиш 
даврлари 
алмашганда 
педагогик 
технологиялар бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, балки педагогик технологиялар 
кейинги даврларга ассоциация орқали фикран боғланади, янги сифатлар, 


28 
хусусиятларга эга бўлиб, кучаяди ва бойийди. Ушбу жараён борган сари 
тезлашиб боради. 
Хулоса қилиб айтганда таълим тизимини мазмунан модернизация қилиш 
ва таълим – тарбия самарадорлигини ва янг сифат босқичига кўтаришдан 
асосий мақсад талаба ёшларни замонавий билиш ва касбга эга бўлишини 
таъминлашдан иборат хисобланади.

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish