29
Қамиш материаллари намликни ўтказмайди, шу сабабли: - Эшик тагида
турадиган таглик; -ҳар хил ўлчамдаги бўйралар; - ҳар хил ўлчамдаги
йўлакчалар ясаш технологияси яратиш мумкин.
Халқимиз илгаридан бўйра тўқиш билан шуғулланиб келганлар.
Шундай экан қамиш материалларидан бўйранинг тўқилиш технологиясини
кўриб чиқайлик.
Оилаларда, тўқайларда, зовурларда, канал ва ариқларда ўсадиган ҳар
қандай қамиш ҳам бўйра бўлавермайди.
Бунинг учун, энг аввало,
тўқайлардан қамишнинг пишиб етилганини танлаб, битталаб териб, ўриб
олиш керак. Акс ҳолда қамиш синиб қолади.
Қамиш битталаб ўраб олгандан сўнг
унинг кераксиз, яъни учидан ва
пастки қисмидан кесиб ташлаб тахланади ва уни қамишнинг ўзи билан
боғлайди. Бунда қамиш материалининг узунлиги 2,2 м дан 2,6 метргача
бўлиши керак. Ўралган қамишларни қуритиб қўйилгандан кейин ҳам,
қуритмасдан намлигида ҳам тўқиш мумкин. Қамиш материалидан бўйрани
тўқиш жараёнигача қилинадиган ишлар билан топишиб чиқайлик.
Бўйрага мос қамишни бўйича, яъни узунасига битталаб ёриб чиқиш;
-
сўнгра қамишнинг эзиб чиқиш;
-
эзилган қамишни битталаб тозалаш;
Агар тозаланган қамиш қуруқ, яъни ўта қуритилган бўлса,
унга сув
сепилади. Нам бўлса, яъни тўқайдан кўк бўлиб турган қамишни ўриб олиб
келса, унга сув сепмасдан тўқиш мумкин. Қамишдан бўйра тўқиш жараёни
қуйидагича бўлади. Бунда 6 дона қамишни тўрт бурчак ҳолатига келтириб,
пастки томонга, яъни оёқ тагига ушлаб турилади. Сўнгра яна дона
қамишнинг устки қисми худди шундай тўрт бурчак ҳолатга келтирилиб
тушилади ва уларни бириниг устига иккингчисини тагидан ўтказилиб тўқий
бошлайди.
Бунда энига бўйича исталган узунликда бўйра тўқилади. Бўйра тўзиб
кетмаслиги учун у керакли узунликкача тўқилган сўнг унинг тўқималик
қисми пичоқ билан қирқиб қайтарилади. Бўйрани тўқиш
учун керакли
асбоблар қуйидагилар:
1. Эговдан ясалган катта писчоқ.
2. Масалан 300 г/рамдан 500 граммгача бўлган оддий тош.
3. Қамишни ёриш учун махсус ёриш пичоғи.
4. Қамишни эзиш учун куба, яъни эзгич (расмда кўрсатилган).
5. Қамишни тозалаш учун 25 см дан 30 см гача узунликдаги силлиқ чўп ёки
6 мм қалинликдаги 25-30 см узунликдаги смм керак бўлди.
Қадимдан ота-боболаримиз чий қамишдан чий тўқиш билан шуғуланиб
келганлар. Чий қамишлар тўқайларда усмайди, чунки сувга талабчан эмас.
Чий қамиш далаларда канал, ариқ бўйларида ўсади.
Чий қамишнинг бўйра тўқийдиган қамишдан фарқи шундаки, бўйра
тўқиладиган қамиш худди цилиндрга ўхшаб ичи бўшлиқдан иборат бўлади.
30
Чий қамишнинг ичи бўш бўлмайди. Чий қамиш унинг ичи енгил оқ пуфакча
билан тўла бўлади. Ҳар қандай чий қамишдан чий тўқиб бўлмайди. Фақат
пишган чий қамишдан чий тўқилади, халос. Шунинг учун далалардан, ариқ
бўйларидан пишган чий қамишни битталаб танлаб ўрилади. Ўрилган чий
қамишнинг учидан ва тагидан кераксиз қисмини кесиб олиб ташлайди ва
биро текис қилиб тахланади, сўнгра яхшилаб икки жойидан боғланади ва
уйга олиб келинади.
Чий тўқиш жараёни учун керакли бўлган асбоблар ва материаллар:
- пўлат материалидан ясалган пичоқ;
- болта;
- икки дона қайроқ тош;
- ип (каноп ёки пахта) ҳамда ингичка мис сим
Чий тўқиш учун қамиш
битталаб олиниб, пўстлоғидан тозаланади.
Қамишнинг пўстлоғи махсус мослама ёки пичоқ билан тозаланади. Сўнгра
тозаланган қамиш текис ерга битталаб ёйибд чиқилади. Чий тўқиш жараёни
қуйидагига бўлади: - Биринчи ерга тахланган қамишнинг икки ёки уч
жойидан боғлаш. Керак бўлса, 2 жуфт, уч жойидан боғлаш, керак бўлса, уч
жуфт ип билан боғлаш [2,31].
Боғланган ипининг бири қамиш тагида иккинчиси устки қисмидан
ўтказилдади. Иккинчи қамишни боғлаётганда унинг тескариси, яъни тагидан
ўтган ип энди устки қисмидан, устки қисмидан ўтган ипни иккинчи
қамишнинг тагидан ўтказилади. Шу тариқа чийнинг энини хоҳлаган
узунликда тўқиш мумкин, лекин бўйи қамиш бўйича бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: