Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти


УДК 550.343  Қисқа муддатли зилзила даракчиларини аниқлашда



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

 
УДК 550.343 
Қисқа муддатли зилзила даракчиларини аниқлашда
электрометрия усулининг ўрни 
 
г-м.ф.PhD Юсупов В.Р. (Фанлар академияси сейсмология институти) 
 
Ҳозирги вақтда зилзилаларни олдиндан айтиб бериш ва уларнинг зарарли 
оқибатларини камайтириш мақсадида кўплаб изланишлар олиб борилмоқда. 
Зилзилаларнинг бирнеча ўнлаб узоқ, ўрта ва қисқа муддатли ишончли 
даракчилари мавжуд. Зилзилаларни прогноз қилишнинг электрометрик усули 
тоғ жинслари электр ўтказувчанлиги ва электр қаршилигининг ўзгаришлари, 
теллурлик 
токларининг 
вариациялари, 
электромагнит 
тўлқинларида 
кузатиладиган турли ходисаларга асосланган. Зилзилаларни прогноз 
қилишнинг электрометрия усули кенг тарқалган методлардан ҳисобланади. 
Бизга маълумки мамлакатимизнинг шарқий, шимоли-шарқий, жануби-шарқий 


47 
ҳудуди 
фаол 
сейсмик 
зонади 
жойлашган.
Бу усул билан Газли, Кавказ, Тошкент, Қизилкум ва бошқа полигонларда 
бугунги кунда самарали иш олиб борилмоқда. 
Ишдан мақсад геофизика йўналишининг электрометрия усули ёрдамида 
узоқ, ўрта ва қисқа муддатли зилзила даракчиларини аниқлаш ва ҳудуднинг 
сейсмик ҳолатини кузатиб боришдан иборат. 
Бугунги кунга қадар Хусамидинов С.С., Абдуллабеков К.Н., Воробьев 
А.А., Мавлянов Г.А., Уломов В.И., Гохберг М.Б., Гуфелъд И.Л., Добровольский 
И.П., Дещеревский А.В., Лукк А.А., Сидорин Я.Я., Дещеревский А.В., Лукк 
А.А., Сидорин Я.Я. ва б.қ. томонидан электрометрик кузатувлар олиб борилган. 
[1-3].
Зилзилалардан 1-2 йил олдин тоғ жинсларининг электр ўтказувчанлик 
қаршилиги аста-секин камая бошлайди. Бунда ерга махсус генераторлардан ёки 
бошқа манбалардан кучли электр токи юборилади. Ер қатламларидан ўтган ток 
кучи ва кучланишини қайд қилиш натижасида ўрганилаётган жойнинг электр 
ўтказувчанлиги ва электр қаршилиги кузатиб борилади, шулар асосида бўлажак 
зилзила прогноз қилинади. Масалан, Газли зилзиласининг афтершокларидан 
бири вақтида ер қатламларининг электр ўтказувчанлик қаршилиги 50 % га 
ўзгарганлиги қайд қилинган. Кўп ҳолларда, кучли зилзилалар пайтида ёруғлик 
пайдо бўлиши, радио, телефон, телеграф алоқаларининг бузилиши ёки 
ёмонлашиши, кундузги ёруғлик лампаларининг ўз-ўзидан ёрита бошлаши, 
атмосфера токининг ўзгариши ва шунга ўхшаш воқеалар жуда кўп кузатилган. 
Зилзила пайтида ер ва атмосфера қатламларининг электромагнит тўлқинлари 
махсус аппаратлар билан кузатилганда, зилзиладан бир мунча аввал тоғ 
жинслари турли частота ва узунликда электромагнит импульс тўлқинлари 
чиқариши аниқланди. Ажралиб чиққан электромагнит тўлқинлар ионосфера 
бўйича тарқалиб, ер ионосфера оралигида жуда катта масофаларга (1000 км 
гача) ўзатилиши мумкин. Қуйидаги 1-расм биринчи марта Чорбоғ штолниясида 
Усмонова М.Т. гурухи томонидан 1974 йил 12 январдаги Пском зилзиласи 
билан боғлиқ бўлган электромагнит тўлқинларнинг аномал вариацияси 
аниқланган.
Зилзила ўчоғи физикаси ва турли электр ҳодисаларини ўрганиш 
натижасида юқорида келтирилган воқеалар (ёруғлик пайдо бўлиши, телефон, 
телеграф, радио алоқаларининг ёмонлашиши ва шу кабилар) нинг ҳаммаси 
ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг сабабчиси зилзиладан олдин бўладиган механо-
электрик ходисалар натижасида тоғ жинсларидан чиқарадиган кучли 
электромагнит импульслар оқими эканлиги аниқланди. Электрометрия усули 
ёрдамида бугунги кунда сейсмолог олимлар томонидан зилзилаларни комплекс 
прогноз қилишда фойдаланиб келинмоқда.


48 
 
1-расм. Электромагнит майдоннинг 1974 йил 12 январдаги Пском зилзиласи билан 
боғлиқ бўлган имульс аномаль ўзгаришлари. (Усмонова М.Т. ва б) 
 
ЎзР Фанлар академияси Сейсмология институтида 2010 йилдан бошлаб 
электрометрик бирлашган марказ ташкил қилинди. Бу марказда импульс 
электромагнит майдони 2-12 кГц частотада шарқ ғарб йўналиши бўйича 
максимал амплитуда, импульслар сони, ўртача амплитуда ва 2-12 кГц частотада 
шимол-жануб йўналишлари бўйича максимал амплитуда, импульслар сони
ўртача амплитуда қийматлари, электротеллурик токлар шимол-жануб, шарқ-
ғарб йўналиши бўйича кузатув ишлари олиб борилади. Электрометрик 
бирлашган марказ жами ҳар соатда 18 та маълумот олиш имконитига эга. 
Импульс электромагнит майдонининг мавсумий ўзгаришлари аниқланди 
ҳар бир ойда бир йўналиш бўйича 8640 та маълумот олиниб ўртачаси йиллик 
мавсумий ўзгаришлари аниқланган (мв).
Расм -1. Импульс электромагнит майдонининг йиллик мавсумий 
ўзгаришлари 


49 
Импульс электромагнит майдонининг суткалик ўзгаришлари аниқланди 
ҳар бир суткада бир йўналиш бўйича 288 та маълумот олиниб ўртачаси 
суткалик вариацияси аниқланди (мв).
Расм-2. Импульс электромагнит майдонининг суткалик ўзгаришлари 
Қуйида импульс электромагнит майдонининг максимал амплитуда
импульслар сони, ўртача амплитудадаги турли магнитудали зилзилаларни 
тайёрланиш жараёнларининг бевосита таъсирини ўрганиш натижаларига 
тўхтаймиз. Тошкент геодинамик полигонларида 1965-1987 йилларда
ва 2010-2016 йилларда ўтказилган импульс электромагнит кузатувлар 
натижаларини худуднинг сейсмиклигининг ўзгариши билан боғлиқлиги 
ўрганиб чиқилди. Бунинг учун шу даврлар ичида Янгибозор магнит 
ионосфера расадхонасида электрометрик бирлашган марказ ташкил этилди. 
Бу марказларда мунтаъзам кузатув ишлари олиб борилмоқда. Олинган 
кузатув натижалари Уломов таблицаси бўйича 20 каррали радиус бўйича 
зилзилалар танлаб олинди, таснифланди. Бу танловда R
20
холатини 
қониқтирувчи зилзилалар, яъни зилзила ўчоғи ўлчамидан 20 маротаба 
катталиккача бўлган майдонда содир бўлган зилзилалар танлаб олинди. 
Танлаб олинган зилзилалар каталоги жадвалда ва уларни жайлашиш схемаси 
3-расмда келтирилган[4,5]. 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish