13
2 ОЙЛИKДАН 5 ЁШГАЧА БЎЛГАН БЕМОР БОЛАНИ ОЛИБ БОРИШ
Исми ________________________Ёши ____________ Вазни _________ кг Ҳарорати _______ ºС
даража
СЎРАНГ: Боланинг қандай муаммолари бор? ________________ Биринчи ташриф__ Иккинчи ташриф__
БАҲОЛАНГ
(бор симптомларни айланага олинг)
ТАСНИФЛАНГ
УМУМИЙ ХАВФ БЕЛГИЛАРИ БОРМИ, ТЕKШИРИНГ
·
ИЧА ОЛМАЙДИ, КЎКРАКНИ ЭМА
ОЛМАЙДИ
·
ҲАР ҚАНДАЙ ОВҚАТ ЁKИ
СУЮҚЛИKДАН СЎНГ ҚАЙТ ҚИЛАДИ
·
ШАЙТОНЛАШ
ЛЕТАРГИК ҲОЛАТДА ЁKИ БЕҲУШ
Умумий хавф белгилари борми?
Ҳа ___Йўқ ___
Kасалликни таснифлашда умумий
хавф белгилари бор ёки йўқлигини
эътиборга олишни унутманг
а. Анварнинг исми, ёши, вазни ва танасининг ҳароратини шаклининг устки чизиғидан
юқорида ажратиб қўйилган жойга ёзиб чиқинг.
б. Анвардаги муаммоларни «Сўраб кўринг: Болада қандай муаммолар бор?» деган
саволдан кейинги чизиққа ёзиб қўйинг.
в. Бу – ушбу муаммо бўйича биринчи ёки кейинги ташриф эканини белгиланг (
Ú
).
г. Анварда умумий хавф белгилари борми? Агар бўлса, аниқланган
умумий хавф
белгисини «Умумий хавф белгилари борми, текширинг»
деб
номланган
рамканинг ичидан топиб айлана ичига олинг.
«Таснифланг» устунчасининг устки қаторида «Умумий хавф белгилари борми?» деган
сўзлардан кейин уларнинг бор-йўқлигини «Ҳа» ёки «Йўқ» деб белгилаб қўйинг (
Ú
).
Мазкур машқни бажариб бўлганингиздан кейин ўқитувчига айтинг.
14
3.0. ЙЎТАЛ ЁKИ НАФАС ҚИЙИНЛИГИНИ БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ
Респиратор касалликлар нафас йўлларининг турли қисмида, масалан, бурун, ҳалқум,
ҳиқилдоқ, трахея, бронхиола ёки ўпкада бўлиши мумкин.
Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган болада пневмония ёки бошқа ОҒИР
респиратор инфекция бўлиши мумкин. Пневмония, яъни зотилжам - ўпка
инфекциясидир. Бу касалликка вируслар ҳам, бактериялар ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Ривожланаётган мамлакатларда пневмонияга кўпинча бактериялар сабаб бўлади.
Буларнинг энг кўп тарқалгани
Streptococcus pneumoniae
ва
Hemophilus influеnzae
дир.
Бактериал пневмония билан оғриган болалар гипоксия (кислород етишмаслиги) ёки
сепсис (умумий инфекция) дан нобуд бўлиши мумкин.
Kўпгина болалар унчалик жиддий бўлмаган респиратор касалликлар сабабли
амбулаторияларга келишади. Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган
болаларнинг
аксариятида енгилгина инфекция бўлади, холос. Масалан, шамоллаб қолган бола
бурнидан чиқиб турадиган шилимшиқ ҳалқумининг орқа деворига тушиб қолгани учун
йўталиши мумкин. Ёки болада бронхларнинг вирусли яллиғланиши - бронхит бўлиши
мумкин. Бундай болалар оғир беморлар бўлиб ҳисобланмайди. Улар антибиотиклар
билан даволанишга муҳтож бўлмайди. Оналар бундай
болаларни уй шароитларида
даволашлари мумкин.
Тиббий ходимлар йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган болаларнинг қайсилари
антибиотиклар билан даволанишга муҳтож эканлигини билиб, аниқлаб
олишлари
керак. Улар мана бундай иккита клиник белгига: нафас тезлашуви ва кўкрак
қафасининг тортилишига қараб пневмонияни деярли ҳамма ҳолларида аниқлай
оладилар.
ҚОВУРFАЛАР
БУРУН
ТОМОҚ
ЎПКА
ҲИҚИЛДОҚ УСТИ
ҲИҚИЛДОҚ
ТРАХЕЯ
БРОНХЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: