ҚМҚ 2.04.05-97* 26-бет
механик ҳаво киритиши билан табиий чиқариб юбориш ёки механик чиқазиб
юбориш билан табиий ҳаво киритиш;
ҳавони рециркуляция қилишдан фойдаланиш факатгина киритилувчи ҳаво
оқимидаги ҳаво ҳароратини ошириш ва асослаш билан бошқа мақсадларда ҳаво
пуркаш ва ҳаво-иссиқлик пардаси ҳосил қилиш учун йўл қўйилади;
ошиқча иссиқликни ўзлаштиришда ички ва ташқи ҳавонинг ҳарорат
фарқларининг ва иссиқликка эгалиги қиймати имкони борича катта бўлишида;
г) қуйидагиларни кўзда тутиб вентиляция ва кондициялаш тизимини
максимал номарказлаштириш:
таркибига фақат айрим технологик участкалар ёки қаватнинг хонасини ўз
ичига олувчи бир тизимга хизмат кўрсатиладиган кичик минтақалар;
бевосита ҳавоўтказгичга қўшиб қурилган «канал кўринишидаги»
қурилмали тизимдан фойдаланишни;
д) қуйидагиларни кўзда тутиб ҳаво алмашинувини эҳтиёж даражаси
бўйича миқдорий мувофиқлаштиришни қўллаш ва тизим иш режимини
бошқаришни маҳаллийлаштиришни амалга ошириш:
ҳаво бўйича унумдорлигини равонлигини мувофиқлаштирувчи ёки
босқичли, ҳаво сарфини ўзгартириш учун дроссель-клапан ва тўсқичларга эга
бўлган вентиляторлар ўрнатиш;
ҳаводаги намлик, «СО
2
миқдори», «ҳаво сифати», «инсоннинг ташрифи»
датчиклари ёрдамида ҳонадаги ҳаво мухити
параметрлари ва тозалигини
автоматик мувофиқлаштириш;
бевосита хизмат кўрсатилувчи хонада бошқарув пултини жойлаштириб
параметрларни қўл билан мувофиқлаштириш;
е) ҳаво ҳаракати учун табиий уйғотишдан максимал фойдаланиш;
ж) оқиб кирувчи ҳаво учун минимал иссиқликдаги (совутилган) ташқи
ҳаводан фойдаланишида қуйидагилар кўзда тутилади:
ташки ҳавони иситиш хонадаги ҳаво билан аралашиш жараёнида
конденсат намлиги ҳосил бўлмайдиган ҳароратгачи иситилади, етишмайдиган
иссиқликни тўлдириш иситиш тизими ҳисобидан амалга оширилади;
ташқи ҳавони +5
о
С гача иситиш ва уни хона ичидаги ҳаво
билан
аралаштириб юқори қисмига юборишида электрокалориферлар қўлланишни;
ҳавони кондициялашда совитилмаган ташқи ҳавони хонага бериш, имкони
борича
ҳаво
билан
кирувчи
иссиқликни
рециркуляция
қилувчи
хавосовутувчилар орқали аралаштириб бериш;
з) сўрилувчи ҳаводаги иссиқликдан (совуқдан) оқиб келувчи ҳавони
иситишда фойдаланишини, бу, 8 бўлимга кўра, қайта фойдаланилувчи энергия
манбаи сифатида;
и) замонавий юқори самарали қурилма, жиҳозлар ва ашёларни қўллаш, шу
жумладан: модулли тўла завод тайёрлигига эга бўлган ҳавони кондициялаш
қурилмалари,
жамулжам
оқава
қурилмалари,
унумдорлиги
бўйича
мувофиқлантирилувчи
вентилятор ва калориферлар, кассетали ва матоли осон
олинувчи фильтрлар, мис-алюминий иссиқ алмаштирувчилар,
дастурли
электрон назоратчилар ва кондициялаш ва вентиляция тизимини автоматик
бошқарув асбоблари, шу жумладан намлик, СО
2
концентрацияси, «ҳаво сифати»,
ҚМҚ 2.04.05-97* 27-бет
«инсон ташрифи» датчиклари, қайишқоқ ва яримбикр ҳавоўтказувчилар,
ўзиёпишув тасмалари ва бошқа ёрдамчи буюмлар.
4.3*.
Сунъий ундашга эга вентиляцияни:
а) агар вентиляциянинг тўхтовсиз ишлашини таъминлаш талаб этилса;
б) агар метеорологик шароитлар ва ҳаво тозалиги табиий ундашга эга
вентиляция билан таъминланмаган бўлса;
в) табиий шамоллатиши бўлмаган хоналар ва зоналар учун кўзда тутиш
лозим.
Ҳавонинг кириб келиши ёки чиқазиб юборилиши учун қисман
табиий
ундашдан фойдаланиладиган аралаш вентиляцияга афзаллик бериб лойиҳалаш
тавсия этилади.
Хонани табиий ҳаво кирувчи ва шамоллатилиши учун ёруғлик
тешикларининг юқори қисмида форточкалар ёки пастга очилувчи, хона поли
майдонининг 1- 1,5 % ни ташкил этувчи фрамугалар кўзда тутилиши лозим.
Тўла очилувчи форточка ёки фрамуганинг очиқ кесими юзаси 0,15 - 0,2 м
2
ни
ташкил этиши керак.
Жамоат ва маъмурий маиший биноларнинг турли хилдаги хоналари учун
вентиляциянинг турини ва ҳавоалмашиниш сонини ШНҚ 2.08.02-09* ва ШНҚ
2.09.04-09 га биноан қабул қилиниши лозим.
Турар-жой биноларида
ҳавоалмашиниш миқдорини ШНҚ 2.08.01-05* га биноан таъминлаб, табиий
сўриш вентиляциясини кўзда тутиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: