Узбекистан Республикаси Давлат архитектура ва курилша



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/178
Sana19.05.2022
Hajmi1,58 Mb.
#605111
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   178
Bog'liq
kmk-2.04.05-97-rus-uzb

 
Тизимлар 
 
4.14.
Маҳаллий сўрмалар тизимларини шундай лойихалаштириш лозимки, 
ундаги чиқариб юборилаётган ҳаво таркибидаги ёнувчи газлар, буғлар, 
аэрозоллар ва чанглар концентрацияси, чиқариб юборилаётган аралашма 
хароратида аланга тарқалишнинг пастки концентрация чегараси (АТПКЧ) нинг 
50 % дан ошмаслиги лозим. 
4.15.
Ҳаволи иситиш ва ҳавонинг оқма вентиляцияси билан биргаликдаги 
тизими, шунингдек, ҳаволи иситиш тизимини резерв вентилятор билан ёки 
иккитадан кам бўлмаган тизим ёки иситиш агрегатини кўзда тутиб 
лойихалаштириш лозим. Вентилятор ишдан чиққан вақтда хонадаги ҳаво 
ҳароратини меъёрдагидан пасайтиришга, аммо 17-сон иловага мувофиқ равишда 
ташқи ҳаво берилишини таъминлаган холда 5°С дан паст бўлмаслигига рухсат 
этилади. 
4.16*.
Табиий шамоллатиши бўлмаган ишлаб чиқариш ва маъмурий-
маиший хоналар учун (кишилар доимо бўладиган) умум алмашинув 
вентиляцияси тизимларини ҳар бири талаб этилаётган ҳаво алмашинуви 
сарфининг 50 % таъминлайдиган камида иккита ҳаво берувчи ва иккита ҳаво 
сўрувчи вентиляторлар билан бўлишини кўзда тутиш лозим. 
Резерв вентиляторлар билан битта ҳаво берувчи ва битта ҳаво сўрувчи 
тизимларни кўзда тутишга рухсат этилади. 
Шу категория портлашёнғин хавфсизлигига эга ва монанд зарарли 
моддалар ажралаётган ёнма-ён хоналар очиладиган ўймалар билан қўшилган, 
юқорида қайд этилган хоналар учун ҳаво бериш тизимларини резерв бўлмаган 
вентилятор билан сўрувчи тизимларни эса резерв вентилятор билан 
лойихалаштиришга рухсат этилади. 
4.17*.
Йил бўйи ва сутка давомида хоналарда ҳавони талаб этилаётган 
параметрларини таъминлаш учун белгиланган кондициялаш тизимида камида 
иккита кондиционер билан бўлишини кўзда тутиш лозим. Кондиционерларнинг 
бирортаси ишдан чиққанда, йилнннг совуқ даврида берилган ҳароратнинг ва 
талаб этилаётган ҳаво алмашинувининг камида 50 % ни таъминлаш зарур; 
хонадаги берилган параметрларнинг доимийлигига технологик талаблар 
бўлганда ҳавонинг талаб этилаётган параметрларини тутиб туриш учун резерв 
кондиционерлар ва вентиляторлар, насослар ўрнатишни кўзда тутиш лозим. 
Ҳавони кондициялаш учун қайта ишлаш жараёнида иссиқлик ва 


ҚМҚ 2.04.05-97* 30-бет 
совуқликдан фойдаланишга берилган микроиқлимни ушлаб туришнинг 
прецезион тизимидан ташқари ҳолатларда йўл қўйилмайди. 
Ташқи ҳавога бўлган эҳтиёж ўзгарувчан бўлган хоналар учун кондициялаш 
тизими қайта ишланувчи ҳаво сарфини миқдорий мувофиқлаштиришни кўзда 
тутиш тавсия этилади. 
Турар-жой ва жамоат биноларида, қоида сифатида, санитар нормалар 
миқдорида ташқи ҳавони умумалмашинув вентиляцияси биргаликда 
фойдаланилувчи рециркуляцияли ҳавосовутгич билан совутувчи тизим билан 
лойиҳалаштириш лозим.
4.18.
1 ва 2-класс хавфи бўлган зарарли моддаларни сўриб олувчи маҳаллий 
тизимларнинг ҳар бир тизими учун ёки вентилятор тўхтаганда технологик 
жиҳозларнинг тўхтатиши мумкин эмаслиги ва иш сменаси давомида хонадаги 
зарарли моддаларнинг концентрацияси ЧРК дан ошиши сабабли икки тизим 
учун битта резерв вентилятор бўлишини кўзда тутиш лозим. Агар зарарли 
моддалар концентрациясини ЧРК гача пасайтиришни 9.13 е б га мувофиқ 
равишда автоматик уланадиган авария вентиляцияси билан эришиш мумкин 
бўлса, резерв вентиляторни кўзда тутмасликка рухсат этилади 
4.19.
А ва Б категориядаги хоналар учун сунъий ундашга эга сўрма умум 
алмашинув вентиляция тизимларини газ, буғ ва чанг ҳаво аралашмаси бўйича 
аланга тарқалишининг пастки концентрация чегараси 0,1 дан ошмайдиган 
хоналардаги ёнувчи газлар, буғлар ва чангларнинг концентрациясини тутиб 
туриш учун керакли бўлган ҳаво сарфини таъминловчи (ҳар бир тизим ёки бир 
нечта тизим учун) битта резерв вентилятор бўлишини кўзда тутиш лозим.
Резерв вентиляторни қуйидаги ҳолларда: 
а) агар умум алмашинув вентиляция тизими тўхтаганда у билан боғлиқ 
бўлган технологик қурилмаларнинг тўхташи мумкин бўлса, ёнувчи газлар, 
буғлар ва чангларни ажралиши тўхтатилганда; 
б) агар хонада, газ, буғ ва чанг ҳаволи аралашмаларга аланга тарқа-
лишининг пастки концентрацияси 0,1 дан ошмайдиган чегарада ёнувчи газлар, 
буғлар ва чанглар концентрациясини таъминлаш учун зарур бўлган энг кам ҳаво 
сарфи билан авария вентиляцияси кўзда тутилганда ўрнатиш мақсадга мувофик 
эмас. 
Агар ”а” ва “б” бандларига мувофиқ резерв вентилятор ўрнатилмаган бўлса, 
9.14 б. га мувофиқ. авария сигнализацияси уланишини кўзда тутиш лозим. 
Портлаш хавфи бўлган аралашмаларни сўриб олувчи маҳаллий тизимларни 
ҳар бир тизими учун ёки вентилятор тўхтаганда технологик жихозларнинг 
тўхтатилиши мумкин эмаслиги ва ёнувчи газлар, буғлар ва чанглар 
концентрацияси 0,1 АТПКЧ дан ортиб кетиши сабабли, икки тизим учун битта 
резерв вентилятор бўлишини кўзда тутиш лозим. Агар хона ҳавосидаги ёнувчи 
моддалар концентрациясини 0,1 АТПКЧ гача 9.1,е б га мувофиқ равишда 
автоматик тарзда уланадиган авария вентиляцияси билан пасайтириш 
таъминланса резерв вентиляторни кўзда тутмасликка рухсат этилади. 
4.20*.
Турар жой, жамоат ва маъмурий - маиший бинолар учун табиий 
ундашга эга тортувчи вентиляция тизимини йилнинг совуқ давридаги хисобий 
параметрларда ички ҳаво харорати ва ташқи ҳаво харорати 5°С даги солиштирма 


ҚМҚ 2.04.05-97* 31-бет 
оғирликлар фарқида ҳисоблаш лозим. 
Ишлаб чиқариш хоналари учун табиий ундашга эга тортувчи вентиляция 
тизимини: 
а) ҳисобий параметрлардаги ташқи ва ички ҳаво солиштирма оғирликлари 
фарқи йилнинг совуқ даврида барча иситиладиган хоналар учун иссиқ даврида 
ортиқча иссиқлик бўлган хоналар учун; 
б) 1 м/с тезликка эга шамолнинг таъсирига йилнинг иссиқ даврида ортиқча 
иссиқлик бўлган хоналар учун ҳисоблаш лозим. 
Турар жой биноларида ошхона, ҳожатхона, ваннахона ва душхоналарда 
чиқарув каналлари орқали бартараф этилган ифлосланган ҳавони ўрнини 
тўлдириш форточка ва дераза ва эшикларнинг пастга очилувчи фрамугалари 
орқали табиий кирувчи ташқи ҳаво кўзда тутилиши лозим. Вентиляцияланувчи 
ҳаво ҳаракатланиши учун хонадон ичидаги эшикларнинг паст қисмида 0,02 м 
дан кам бўлмаган тирқич ёки бир жойда ҳосил қилинган асл кесими 0,015 м
2
дан 
кам бўлмаган вентиляция панжарасига эга бўлиши лозим.
4.21.
Ишлаб чиқариш хоналари учун ҳаволи иситиш тизимини доимий иш 
жойларидаги ёруғлик тушувчи ўймаларнинг тагига ҳаво берилганда, агар бу 
ўймаларга иситиш асбоблари ўрнатишнинг иложи бўлмаса, йўқотилаётган 
иссиқликни тўлдиришни ҳисобга олган ҳолда кўзда тутиш лозим. 
4.22.
Вентиляция, ҳавони кондициялаш ва иситиш тизимларини бир ёнғин 
отсеки чегарасида жойлаштирилган ҳар бир гурух хоналар учун алохида кўзда 
тутиш лозим. 
Портлаш хавфи бўйича бир категориядаги, ёнғинга қарши тўсиқлар билан 
тўсилмаган, шунингдек бошқа хоналарга умумий майдони 1 м2 да ортиқ очиқ 
ўймалари бўлган хоналарни битта хона каби қарашга рухсат этилади. 
4.23.
Вентиляция кондициялаш ва ҳавони иситиш (сўнгра - “вентиляция") 
тизимларини қуйидаги хоналар учун: 
а) турар жой; 
б) Д категориядаги жамоат, мамурий-маиший ва ишлаб чиқариш (исталган 
бирикмада); 
в) учдан ортиқ бўлмаган қаватларда жойлашган А, Б ёки В кате-
горияларнинг биридаги ишлаб чиқариш; 
г) В, Г ёки биридаги ишлаб чиқариш; 
д) учдан ортиқ бўлмаган қаватда жойлашган А, Б ёки В категорияларнинг 
биридаги омборлар ва омборхоналар; 
е) исталган бирикмалардаги А, Б вa В категориялари ва умумий майдони 
1100 м
2
дан ортиқ бўлмаган барча бирикмалардаги А, Б ва В категорияларнинг 
омборлари, агар эшиклари бевосита ташқарига бўлган алохида бир қаватли 
бинода жойлашган бўлса; 
ж) Г ва Д категориялари ва Д категориядаги омборлар; 
з) В категория ва иш хоналарнинг майдонида жойлашган алохида маъмурий 
- маиший хоналар учун умумий деб қарашга рухсат этилади. 
Амалиёт хоналаридаги вентиляция тизимларига бўлган талаблар 16-сон 
иловада келтирилган. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish