290
Маънавиятли жамиятда ақл, соғлом фикр, адолат ва яхши ҳулқ устивордир.
Бундай жамиятда халқнинг эртанги кунга ишончи кучли бўлади, одамга
номуносиб турли иллатлар барҳам топади.
Маънавият ўзбек тили ва бошқа тилларда кўп ишлатиладиган, шу
билан бирга, энг кам ўрганиладиган тушунчалардан биридир. Бошқа
фанларда бўлгани каби, фалсафада ҳам ҳодисаларни ўрганиш, кўпинча,
уларни ифодалайдиган сўзларнинг келиб чиқишни аниқлашдан бошланади.
―Маънавият‖ сўзининг негизида арабча ―маъни‖ сўзи ѐтади. ―Маънавий‖
сўзи маънига алоқадорликни билдирса, ―Маънавият‖ – маънавий сўзининг
кўпликдаги шаклидир.
―Маънавият‖ атамасининг негизида маъно сўзи ѐтар экан, унинг
мазмунини қисқача изоҳлаб ўтсак. Маънавият – инсон руҳий ва ақлий
оламини ифодаловчи тушунча. У кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий,
бадиий, аҳлоқий, диний тасаввурларини ўз ичига олади.
24
Маънавий омил-аввалги маданий мерос, маънавий қадриятлар,
бойликлардан кенг фойдаланиш, улар асосида ривожланишни амалга
оширишдан иборат бўлди. Марказий Осиѐда аввалги асрларда, хусусан IX-
XIII асрларда яратилган маънавий-маданий бойликлардан, Хоразмий,
Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Чағлинийлар меросидан; араб, форс ва
туркий тилларда яратилган Фирдавсий, Низомий Ганжавий, Румий, Тусий,
Аттор каби алломалар меросидан; мусулмон шарқи маънавий меросида
катта аҳамият касб этган қадимги юнон илмий-маънавий бойликларидан
кенг фойдаланилди.
Маънавият инсонларда тайѐр ҳолда вужудга келмайди. Унга муттасил
ўқиш, ўрганиш тажриба орттириш орқалигина эришилади. Маънавият
қанчалик бойиб борса, жамият ва миллат шунчалик равнақ топади.
Виждон нима, ѐлғон ва рост нима, ор-номус нима, ҳалол ва ҳаром
нима – буларнинг ҳаммасини бир-биридан ажрата олади, ҳаѐтда ѐмонликка
бошловчи хатти-ҳаракатлардан воз кечади, яхшиликка бошловчи амалларни
бажаради. Қисқаси маънавиятда инсон ҳаѐтининг мазмуни акс этади.
Ватанни севиш, инсонпарварлик, инсон маънавиятини белгиловчи асосий
омилларидан биридир.
Юқоридагилардан хулоса чиқарган ҳолда, ѐшларни маънавиятли шахс
сифатида тарбиялаш барча тарихий маданий бойликларни асосий
томонларини ўрганиш, миллий маданиятимиз ривожи, даврлари, тараққиѐт
қонуниятлари, маънавий бойликларни яратган йирик сиймолар, донишманд
адибларнинг меросини ўзлаштириш, бошқа ривожланган мамлакат
маданияти ютуқларини ўрганиш, уларга ҳурмат-иззатда бўлишни бу
масалалар бўйича кенг таълим ўқув-ўқитув ишларининг олиб бориш талаб
этилади. Бу мустақиллик шароитида ѐш авлодга миллий маданий
бойликларни яхши билган, миллий ғурур, ватанпарварлик ҳисси билан
йўғирилган, дунѐ маданий ривожланиш даражасидан хабардор бўлиб
етишивуда етакчи омил бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: