Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

Суғориладиган 
деҳқончиАикнинг 
келажакда 
сувга бўлган эҳтиёжи 
Манба: WEMP, А1 компоненты. МИГ якуний 
ҳисоботи, 2002 Изщ: Сценарий одатий диетани 
ўзгаришини ҳисобга олмайди 


77 
натижасида ерларнинг шўрланиши ортади, И&Д инфратузилмасининг аҳволи ва 
унга хизмат курсатиш даражаси ёмонлашади ва ҳоказо. 
таъминоти. 
Келажакда мазкур соҳадаги асосий вазифалар аҳолини тўлиқ сифатли ичимлик суви 
билан таъминлаш, сув таъминотининг эҳтиёжга қараб тури ва нормалари билан 
ажралиб турадиган марказлаштирилган тизимлари ҳисобидан шаҳарлар ҳамда 
аҳоли пунктларининг коммунал-маиший эҳтиёжларини қондиришга қаратилади. 
Соҳанинг яқин ва ўрта муддатли истиқболдаги вазифалари қуйидагилардан иборат: 
яқин истиқбол - йилига 6,2 км3 (2010 йил) ўрта муддатли истиқбол йилига 8,1 км3 
(2025 йил) 
Кишлок хужалигини сив билан таъминлаш. 
Бу соҳа келажакда асосан чорвачиликни 
сув билан таъминлаш, деҳқончилик ва чорвачиликка хизмат кўрсатиш соҳасининг 
техник, агрокимё-вий ҳамда бошқа эҳтиёжларини қондиришга қайта 
йўналтирилади. Унинг келажакдаги эҳтиёжи қуйидагича бўлади: яқин истиқбол - 
йилига 1,5 км3 (2010 йил) ўрта муддатли истиқбол йилига 1,7 км3 (2025 йил) 
Саноатда сив истеъмоли. 
Мамлакат иқтисодиётида амалга оширилган тузилмавий 
ўзгаришлар сабабли саноатда сув истеъмоли сув таъминотининг ёпиқ усулига 
йуналтирилади. Бу сувни қайтармасдан ишла-тишни 24-25 фоизга қисқартириш 
имконини беради. 2010 йилда саноат эхтиёжлари учун умумий сув олиш миқдори 
йилига 1,4 км3, 2025 йилда эса 1,6 км3ни ташкил қилади. Ҳозирги мавжуд сув олиш 
миқдори эса йилига 1,202 км3дан ошмайди. 
Баликчилик хужалиги. 
Ўзбекистоннинг балиқчилик хужалиги келгусида ҳам 
ҳовузларда балиқ етиштиришни ривожлантириш, мавжуд табиий ва сунъий сув 
ҳавзаларида (сув омборлари, коллектор ва оқова сувларни қабул қилиб олувчи 
пастқам ерлар ва ҳоказолар 
ёрдамида) балиқ купаитиришга йўналтирилади. 
Бу борада Оролбўйи худудидаги балиқ овлаш сув ҳавзалари - Междуреченский сув 
омбори ва унга туташ даре узани, Амударё дельтасида-ги курфаз ва кўллар 
(2.3-расм) ҳамда Сирдарёнинг ўрта окимидаги Арнасой кўллар тизимига катта умид 
боғланмоқда. Табиий сув ҳавзаларида қимматли балиқ турлари хомашё захирасини 
гидротехник, балиқчилик-мелиоратив тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан 
қайта тиклаш ҳамда кўпайтириш кузда тутилмоқда. Балиқ овлаш, сақлаш, қайта 
ишлаш ва сотиш буйича ишлаб чиқариш маж-муаларини ташкил этиш балиқчилик 
хужалигини қайта тиклашнинг муҳим йуналиши ҳисобланади. 2010 йилда 
Қорақалпоғистон бўйича кутилаётган товар балиқ овлаш ва ишлаб чиқариш 10,23 
минг тоннани ташкил этади. 
Балиқчилик соҳасининг сувга бўлган умумий эҳтиёжи ишлаб чиқариш қувватини 
ошириш билан кескин ортади ва 2010 йилга бориб йилига 2,1 км3, 2025 йилда 2,4 
км3ни ташкил қилади. Айни пайтда эса бу кўрсаткич 0,4 км3. 


78 
Рекреация. 
Мамлакат бўйича рекреация талаб-ларига 18 минг км2 ёки 4 фоиз худуд 
жавоб беради. Айни пайтда ушбу худуднинг ярмида (курилиш майдонлари, кулай 
табиий-иклим, ландшафт, санитария-гигиена ва бошқа шаро-итлар мавжуд) махсус 
ишлар ўтказилмасдан фойдаланиш мумкин. Қатор ноирригация сохаларини ва 
ерларни суғоришда сув билан таъминлашнинг экологик ҳамда рекреация сув 
истеъмоли хисобга олинади. 
Гидроэлектроэнергетика. 
Ўзбекистонда 
келгусида 
гидроэнергетикани 
ривожлантириш сув оқимлари имкониятларидан энергия ресурсларининг қайта 
тикланадиган муҳим манбалари-дан бири сифатида максимал ва самарали 
фойдаланишга йўналтирилади. Мамлакат энергия тизимининг мувозанати юзага 
келадиган ишлаб чиқариш, энергияни тежаш самарадорлигини ошириш ва бошқа 
куплаб тадбирларни ўтказиш орқали таъминланади. Бу тизимни хавфсизлигини 
яхшилаш, жамият ҳаёти хавфсизлиги, ва атроф-муҳитни сақлаш имко-нини беради. 
Яқин келажакда эски ГЭС ва иссиқлик энергия марказларини қайта тиклаш ҳамда 
уларнинг мавжуд қувватини ошириш кўзда тутилган (2-илова). Ўрта муддатли 
даврда гидроэнергетика объектлари орасида белгиланган қуввати 450 МВт ва 
унчалик узоқ бўлмаган даврда ўртача кўп йиллик соатига 0,92 миллиард кВт электр 
энергияси ишлаб чиқарадиган Пскем ГЭСни барпо этиш режалаштирилган. Бундан 
ташқари умумий қуввати 267 МВт ва соатига 1,19 кВт энергия ишлаб чиқарувчи 
25-28 кичик ГЭС қуриш мулжалланмоқда. Шу тариқа 2010 йилга бориб, мамлакат 
гидроэнергетика салохиятидан фойдаланиш 13,5 фоизга ошади, кутилаётган электр 
энергиясини ишлаб чиқариш соатига 60 миллиард кВт га етиши мумкин. 
Шунингдек, энергетика объектларини реконструкция қилиш учун халқаро молия 
до-норлари кредитларини жалб қилиш кўзда тутилган. Сирдарё ГРЭСга эса ЕТТБ 
кредитлари жалб қилинган. 
Бу тадбирлар 2025 йилга бориб, мамлакат гидроэнергетика салохиятининг 35-40 
фоизини ўзлаштириш, жумладан, соатига 10 миллиард кВт электр энергияси ишлаб 
чиқариш қувватига эга кичик гидроэнергетикани ривожлантириш имконини беради. 
2025 йилда гидроэнергетика сохасининг сув ресурсларидан умумий фойдаланиши 
йилига 4,04-4,15 км3ни ташкил этади. Янги ишлаб чиқариш қувватлари 
2.10-жадвалда келтирилган. 
Энергия хажмини камайтиришга доир чора-тадбирлар тизимида энергия 
ресурсларини ўзлаштириш, иссиклик ва энергияни биргаликда ишлаб чикаришни, 
янги ва кайта тикланаёт-ган энергия манбалари улушини кенгайтириш, ишлаб 
чикаришни окилона ташкил этишнинг иктисодий механизмлари ҳамда кучайтириш 


79 
чора-тадбирларини ишлаб чиқишга алохида эътибор қаратилади. 2010 йилда 
энергия ис-теъмолини 30 фоизгача тежаш буйича белгиланган вазифани бажариш 
зарур. 
Энергия истеъмоли тузилмасида кумирнинг улушини 17 фоизга (2010) ошириш 
режалаштирилмоқда. Таққослаш учун бугун ушбу кўрсаткич 4,5 фоизни ташкил 
қилади. Газ ва нефть қазиб олиш аввалги даражада сақланиб қолади, бироқ нефтни 
қайта ишлашнинг самарали технологияларини жорий этиш ҳамда уларнинг 
турларини кенгайтириш ҳисобидан нефть маҳсулотлари сифатини яхшилаш кузда 
тутилмоқда. Ушбу чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши 
Ўзбекистонда ҳавога чиқариладиган С02 камайтириш имконини беради. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish