Оролбўйининг
табиий
намланган экотизимлари
Манба: ГЭЖ/ ЖБ, 2002
38
2.1.2. Мавжуд сув ресурслари
Устки сув ресурслари
Узбекистоннинг асосий сув ресурсларини давлатлараро Амударё, Сирдарё ва
уларнинг ирмоқлари, Қашқадарё ва Зарафшон дарёларидан иборат устки сувлар
ташкил этади. Амударёнинг асосий оқими Тожикистонда, Сирдарё эса Кирғизистон
ҳудудида шакллана-ди.
Амударё ва Сирдарёнинг сув ресурслари дарё-ларнинг тоғлардан пайдо бўлиш жойи
яқинида жойлашган гидрометрик станциялар томонидан аниқланади. Шундай
эса-да, куриб чиқилаётган ҳар бир ҳавзада гидрометрик ус-лублар билан ҳисобга
олинмайдиган кўплаб сой сувлари, тоғлар ва адирлардан оқиб келадиган ер ости
сувлари, қор ва ёмғирлардан иборат ҳисобга олинмайдиган оқова сувлар мавжуд.
Дарёларнинг
Гидрометеорология
хизмати
мар-казининг
1932/33-1989/99
йиллардаги маълу-мотлари асосида ҳисоблаб чиқилган ва табиий шароитга
нисбатан устки сув ресурслари 2 -иловада келтирилган [92].
Сирдарё ҳавзаси
Сирдарё ҳавзасининг умумий майдони қарийб 345 минг квадрат километрни ташкил
этади. Асосий даре Норин ва Корадарёнинг бирлаши-ши натижасида ҳосил булади
ва 2800 километр узунликка эга. Унинг 2000 километри
Узбекистон худудидан оқиб ўтади [40,62,87,97].
Сирдарё ва унинг ирмоқлари сувини қор ҳамда музликлардан олади. Сирдарёнинг
сув ресурслари ўртача 41,6 км3 ни ташкил қилади. Унинг
сув оқимининг асосий миқдори (қарийб 70 фоизи) ҳавзанинг юқори қисмида -
Фарғона во-дийсидан чиккунча шаклланади. Фарғона во-дийсининг шарқий
қисмида дарёга ўнг томон-дан кўплаб ирмоклар, чапдан эса кўплаб сой-лар келиб
қуйилади лекин уларнинг сув микдори анча кам.
Фарғона водийсига майдони 94 минг квадрат километрдан иборат тоғли зоналардан
оқиб келувчи ҳисобга олинган жами устки ирмоқлар йилига ўртача 25,5 км3ни
ташкил этади. Бу сувларнинг энг катта улуши Норин (45 %) в а Қорадарёга (16%),
унг ва чан қирғок ирмоқларига 39 фоизи тўғри келади.
Сирдарёга сувнинг оқиб келиши йил давомидаги ва кўп йиллик номутаносибликда
ўз ифодасини топган: Чордарё сув омборигача оқиб келадиган 34,3 км3га тенг
йиллик ўртача сув оқими миқдори сув кам бўлган йилларда 24,3 км3гача камаяди.
Сувнинг табиий оқиб келиш тартиби суғориш учун сув олиш, дренаж сувларини
ташлаш, уларнинг гидродинамик ва гидрокимёвий тартибини бузаётган сув
омборлари томонидан издан чиқарилган.
Чиучик дауёси
Сирдарёнинг ўнг қирғоғидаги энг йирик ирмоқ бўлиб, Пскент, Угам
ва Чотқол дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Чирчиқнинг сув тўплаш
майдони 14240 квадрат километрни ташкил этади. Бу даре қор ва музликлардан
сувни олади, энг куп сув оқадиган пайти июнь (секундига 581 м3) ва энг кам
39
оқадиган пайти февраль (секундига 69,1 м3) ойлари. Унинг суви катта ирригация
каналларига (Бўзсув, Қорасув, Паркент) суғориш учун бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |