1.4. Сув ресурслари ва экотизимларни интеграциялашган бошқариш
тамойиллари
XX аср охиридан бошлаб СРИБ тамойилларини сув ресурсларини бошқариш
амалиётига татбиқ этишни Сув буйича глобал хамкорлик (СГҲ) ва унинг
минтақавий ва миллий бўлинмалари, Марказий Осиё ва Кавказ ортининг СГҲ
(CACENA) кабилар амалга оширмоқда. СГҲ CACENA, ДМСХК ИМнинг қулланма
ва ўқув дастурий хужжатлари СРИБни турли даражада режалаштириш ва жорий
этиш бўйича ташкилотлар ва бенефи-циарийлар салоҳиятини кучайтириш ва тарғиб
этишга хизмат қилмоқда. Шу материаллар ҳамда БМТ, Car-Net хужжатларига
асосланиб, қуйида сув ресурсларини интеграциялашган бошқарув тизимининг
таъри-фи ва асосий тамойиллари маҳаллий ва миллий даражада ҳаракат қўлланмаси
сифатида баён этилган. Минтақада сувни бошқаришдаги мавжуд тажриба ва СРИБ
фалсафаси ва ёнцашувларини қўллаб-
1.4.1. Нега СРИБ?
29
СРИБни жорий этиш сабаблари анча жидций ва ишонарлидир. Дунёнинг кўпгина
мамлакатларида бўлгани каби, Марказий Осиё давлатлари да ҳам бу муаммо
тармоқлар узоқ вақт алоҳида-алоҳида ривожлангани билан изоҳланади.
СГҲ таърифига кўра (2005), СРИБ - сув ресурсларини мувофиқлаштирилган
бошқарув ва ри-вожлантиришни қўллаб-қувватловчи жараён ва фалсафа бўлиб,
иқтисодий ва ижтимоий фаро-вонликни максимал даражада ва адолатли
таьминлайци, ҳаётий муҳим экотизимларнинг барқарорлигини хавф остига
қўймайди. СРИБ ресурслардан ҳаётни таъминлаш учун фойдаланиш ва келажак
авлодлар учун сақлаш ўртасида мутаносиблик яратади ва шу йўл билан иқтисодий
ривожланиш, экологик барқарорлик ва ижтимоий тенгликка хизмат қилади.
"СРИБ - қотиб қолган эскича иш услублари, му-носабатлар ва ёндашувларга
нисбатан янгича қарашдир. У чуқур илдиз отган тармоқларнинг тор манфаатларига
қарши қаратилган тунгун-ча булиб, сув ресурслари барчанинг манфаат-ларидан
келиб чиқиб, якдил бошқарилишини талаб қилади. Уни жорий этиш осон кечади,
деб ҳеч ким айтолмайди, аммо таназзулнинг ол-дини олиш учун СРИБни дарҳол
тадбиқ этишни бошлаш ҳаётий заруратдир" (СГҲ 2002).
СРИБнинг асосий талаби ташкилотлар фаолияти учун муҳит яратган вазиятни яхлит
куриб чиқиш асосида ташкилотлар ишининг мавжуд услубларини ўзгартиришга
уриниш ва бу ташкилотлар бир-биридан мустақил фаолият қувватловчи халқаро
лойиҳаларни амалга ошириш давомида олинган сабоқлар мазкур ҳужжатнинг
кейинги бобларида куриб чиқилади.
курсата олишини англаб етишдир. Шунингдек, СРИБ сув ресурсларини
бошқаришга номарказ-лаштирилган демократия элементларини син-гдиришга
интилади. Бунда эътибор бенефи-циарийларнинг иштироки ва энг қуйи даражада
қарорлар қабул қилишга қаратилади. Булар-нинг ҳаммаси ҳам хавф, ҳам
имкониятларга са-баб бўладиган ўзгаришларни назарда тутади.
СРИБни жорий этиш - узоқ муддатли жараён бўлиб, режалаштириш ва сув
ресурсларини бошқариш, минтақавий ҳамкорликни ривож-лантиришнинг барча
босқичларида ислоҳотлар ўтказишни талаб қилади. Бундай ҳамкорлик ишонч ва
ўзаро хурматни мустаҳкамлашга ёрдам бериб, айни пайтда можаролар эҳтимолини
пасайтиради ва минтақавий барқарорликни таъминлайди.
Сунгги шархлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, СГҲнинг СРИБ бошқарув
тамойилларини тарғиб қилиш ва жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатлари ва фаолияти
туфайли дунёнинг 64 мамлакатида катта тажриба орттирилди ва фойдали сабоқлар
олинди. Улар ҳамма бенефи-циарийлар учун бошқарувнинг ушбу тизими фойдали
ва афзал эканлигини яна бир бор тасдиқламоқда. Сув ресурсларини биргаликда
бошқариш бўйича СРИБ фалсафаси ва ёнда-шувларини самарали жорий этишга
учта ёрқин мисол бор. Бу - Австралияда Муррей-Дарлинг дарёлари ҳавзаси,
30
Францияда Сена-Нормандия ҳудуди, АҚШнинг Флорида штатида "Эверглейдес"
мажмуи. Муррей Дарлинг ҳавзасида сув ресурсларини бошқаришдан олинган
сабоқлар ушбу мажмуанинг 5-бобида куриб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |