307
Ушбу объектларда янги касбий касалликлар ҳодисаларининг аниқланиши
соғломлаштириш чора-тадбирларининг самарасизлигини кўрсатади.
300-сонли буйруқни тадбиқ этиш ишларини юқари савияда бажариш касбий
касалликларини олдини олишда зарур чора ҳисобланади. Тиббий кўрикларнинг барча
босқичларини сифатли бажариш ва уларни аниқ ташкил этиш ўта зарур ҳисобланади. Касбий
касалликларни бирламчи аниқлаш масаласи жуда ўткир турибди. Бу муаммо иқтисодий,
ижтимоий ва тиббий ҳисобланади. Баъзи сабабларга кўра касбий патологияни паст
аниқланишининг ўрни бор. Касбий касалликларни тўлиқ аниқланмаслигининг сабаби
дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ташкил этиш ва ўтказиш сифатининг пастлиги.
Шифокор-мутахасишларнинг етарлича тайѐргарликка эга эмаслиги, яқин ўртада штат
жадвалида шифокор-профпатологларнинг йўқлиги билан тушунтирилади. Даволаш
профилактика мауассасаларини, айниқса, қишлоқ жойларида лаборатория функционал-
ташҳис анжомлари ва ускуналари билан кам таъминланиши натижасида ўтказилаѐтган
тиббий кўриклар тўлиқ объектив манзарани бермайди. Таъкидлаб ўтилган камчиликларни
бартараф этиш учун 300-сонли буйруқ чоп этилди. Дастлабки ва даврий тиббий кўриклар
тиббиѐт-санитария қисмларининг шифокорлари томонидан, улар йўқ бўлса хизмат
доирасида мос равишдаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлари, жамоа хўжаликлари ва
совхозлар (кейинчалик корхоналар деб номланади) бўлган территориал даволаш-
профилактика муассасалари (поликлиникалари) томонидан ўтказилади. Дастлабки ва даврий
тиббий кўриклардан ўтишга кўрсатмаси бўлган шахсий меҳнат фаолияти билан
шугуллабувчи шахсларга 300-сонли буйруқнинг 13-банд 2-иловаси кўриклардан ўтишга
йўлланмани турар жойидаги – ДСЭНМ томонидан берилади. Дастлабки ва даврий тиббий
кўрикларни ташкил қилишда тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган ишчилар контингентини
аниқлашдан бошлаб, кейинчалик ишнинг барча босқичларида, якуний далолатномадан
кўрсатилган таклифларни бажарилиши назорат, қилишгача меҳнат гигиенаси бўйича
шифокор-мутахассис етакчи рол ўйнайди. 300 буйруқни бажариш бўйича меҳнат гигигенаси
шифокор-мутахассисларнинг иш мазмуни қуйидагича:
фақат дастлабки тиббий кўриклардан сўнг рухсат этиладиган касблар рўйхатини
тузиш ва уни ходимлар бўлимига бериш;
даврий тиббий кўриклардан ўтиши керак бўлган шахслар контингентини аниқлаш;
тиббий кўрикларни ўтказиш режаси ва жадвалини келишиш;
даврий тиббий кўриклар ўтказиш вақтида уларни даврийлигига риоя қилиниши, барча
ишчиларни қамраб олишнинг тўлиқлиги ва зарур бўлган лаборатория – функционал
текширувлар ўтказилиши, шунингдек якуний ҳайъатнинг аввалги далолатномасида
келтирилган соғломлаштириш чора-тадбирларининг бажарилиши устидан назорат олиб
бориш;
касбий касалликлар аниқланган ҳолда, уларни текшириш;
даврий тиббий кўриклар натижаларини ҳар томонлама баҳолаб, гигиеник ва даволаш-
профилактик характеридаги соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
ҳайъат ишида иштирок этиш (даволаш-профилактика муассасаси ходими-нинг
раислиги остида корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси вакиллари) ва якуний
далолатномани тузиш;
даволаш муассасасининг сўров мурожаатига кўра касбий касалликга шуб-ҳа қилинган
шахсларнинг меҳнат шароитларини санитар-гигиеник тавсифномасини тузиш.
Ишчиларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикларнинг сифати, тўлиқ ва ўз вақтида
ўтказиш мамлакатда касбий касалланишни йўқотишга, ишчилар саломатлигини сақлаш ва
фаолиятини узайтиришга қаратилган керакли шароитлардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: