263
9 – А, Б, Г
10 – А, Б, Г
VIII боб. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ШАРОИТИДА ЧАНГ ОМИЛИГА БАҲО БЕРИШ.
Мавзунинг мақсади:
иш жойлари ҳавосида ҳосил бўладиган чангни гигиеник
баҳолаш ва бу омилни салбий таъсирини бартараф этишга қаратилган профилактик
чора тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ишлаб чиқариш чанги деб – ишлаб чиқариш жараѐнида ҳосил бўладиган маълум бир
вақт мобайнида ҳавода муаллақ ҳолатда турадиган қаттиқ майда заррачаларга айтилади.
Чангни яна аэрозол деб юритиш қабул қилинган. Чанг аэродинамик система бўлиб,
дисперцион – муҳит ҳаво, дисперс фаза – қаттиқ заррачалар ҳисобланади.
Чанг организмга маълум шароитларда салбий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга.
ДСЭНМ меҳнат гигиенаси врачи зарарли омилларнинг салбий таъсирини олдини олиш чора-
тадбирларини бажарилишини санитария назорати олиб боришда чанг омилига ҳам етарлича
аҳамият бериш керак.
Ишлаб чиқариш шароитида чангланганликни олдини олиш гигиеник, технологик ва
иқтисодий жихатдан амалга оширилади.
Чангланганлик технологик ускуналарни тез ишдан чқиқишини, жиҳозларни
емирилишини тезлаштиради, ишлаб чиқарилаѐтган махсулотни сифатини пасайтиради.
Кўпгина чанглар қимматбаҳо материалларнинг хом-ашѐси ҳисобланади, уларни чанг
сифатида тарқалиши катта иқтисодий зарар етказади, атроф-муҳитни ифлослантиради.
Ишлаб чиқариш муҳитини умум санитарий ҳолатини ѐмонлаштиради, жумладан дераза ва
ѐритувчи арматураларни ифлослантиради, оқибатда ѐруғликни камайтиради.
Чангнинг гигиеник аҳамиятга эга бўлган хусусиятларига қуйидагилар киради: унинг
катта кичиклиги, солиштирма оғирлиги, формаси, консистенцияси, кимѐвий таркиби,
эрувчанлиги, электр зарядланганлиги, портлаш хавфи, радиоактивлиги, аллергенлиги
киради.
Чангнинг ҳаво муҳитидан узоқ муаллақ ҳолда сақланиши ва ўпка сатҳига етиб бориши,
унинг катта кичиклигига боғлиқ.
Чангнинг биологик активлиги (заҳарлилик, фиброгенлик, аллергенлик, қитиқловчи
таъсири) унинг кимѐвий таркибига боғлиқ. Унинг сувда ва тўқималар суюқликларида
эрувчанлиги мусбат ва манфий аҳамиятига эга. Агар чанг зарарли бўлмаса, у эрувчанлик
хусусиятига эга бўлса, ўпкадан тезда чиқиб кетишига имкон бўлади, зарарли бўлса, унинг
организмга салбий таъсири тезлашади ва тез қонга сўрилади.
Энг хавфли чанглар таркибига кремний икки оксиди (SiO
2
) бўлган чанглар киради.
Бундай чанг организмга таъсир этиши натижасида ўпкада пневмоканиоз - касб касаллиги
содир бўлишига сабаб бўлади.
Менделеев маълумотига кўра углерод тирик ва ўсимлик дунѐсининг асосий қисмини
(таркибини) белгиласа, кремний эса ер қаламини асосини ташкил этади. У ер қобиғининг
27,6 % ни ташкил этади. Эркин кристалл, кремний (II) оксиди, кварц чанглари энг агрессив,
фиброген чанг ҳисобланади.
Чанг – ишлаб чиқариш жараѐнида ҳосил бўладиган қаттиқ жисмларни майда
заррачаларга парчаланишида ҳосил бўладиган ва ишлаб чиқариш корхоналари, цехларининг
ҳавосида маълум ўлчамларга эга бўлган қаттиқ заррачалардир.
Чанг тоғ кон, металлургия, ун саноатларида, қурилишларда, қишлоқ хўжалигида, ҳалқ
хўжалигида ва кўпгина корхоналарда учрайдиган зарарли омилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: