137
Маъруза мавзуси:
«Ишлаб чикариш объектларида Давлат санитария назорати»
Режа:
1. Давлат санитария назорати, огохлантирувчи ва жорий санитария назорати, иш
услублари ва шакллари.
2. ДСН да кулланиладиган конуний хужжатлар.
3. Огохлантирувчи санитария назорати.
4. Жорий санитария назорати.
Таянч сўз ва иборалар:
меҳнат гигиенаси, ишлаб чиқариш, зарарли ва хавфли
омиллар, ДСН, огохлантирувчи санитария назорати, жорий санитария назорати, қонуний
хужжатлар, иш услублари ва шакллари.
Давлат санитария назорати - бу санитария конунларининг бузилишнни олдини олиш,
аниклаш ва уларга чек куйишга каратилган санитария эпидемиология хизматининг
фаолиятидир.
Давлат санитария назорати Узбекистон Республикаси Согликни Саклаш Вазирлигига
карашли санитар эпидемиологик хизмат муассасалари ва идоралари томонидан амалга
оширилади. Унинг вазифа ва мазмунлари Узбекистон Республикасининг Конституцияси,
Узбекистон Республикаси Олий мажлисининг "Фукароларни химоя килиш" тугрисидаги
"Давлат санитария назорати тугрисидаги конун, карор ва бошка хужжатларни, Узбекистон
Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Махкамасининг карор ва кулланмалари,
Согликни Саклаш Вазирлигининг норматив хужжатлари билан белгиланади.
Узбекистон Согликни Саклаш Вазирлигининг 1999 йил 20январдаги 20-сонли ва 1999
йил 2 декабрдаги 710-сонли буйруклари билан санитар эпидемиологик хизматини тузилиши
белгиланган, шунингдек санитар -эпидемиологик хизмат муассасалари тизимига кирувчи
Давлат санитар эпидемиологик назорат Депортаменти, Давлат санитар-эпидемиологик
назорат марказлари ОИ'ГС маркази, Карантин ва ута хавфли ипфекциялар маркази,
"Саломатлик" марказлари ва бу тугрисида Низомлар тасдикланган. Давлат санитария
эпидемиология хизматини (сан.эпид.хизмат) Вазир муовини - Бош Давлат санитария врачи
бошкаради. Унинг остида Узбекистон Согликни Саклаш Вазирлиги санитария
эпидемиология назорати Депортаменти туради. Унинг тизимига санитария-гигиена ва
эпидемиология булимлари хамда Давлат санитария эпидемиология назоратининг худудий
марказлари (ДСЭНМ) республика ДСЭНМИ, вилоят ва Тошкент шахар ДСЭНМлари
туманлардаги ДСЭНМлари киради.
Депортаментнинг низомида куйидагилар белгиланган:
-Депортаментнинг функцияси ва вазифалари;
- Депортаментдаги мансабдор шахсларнингхукуклари;
- Депортаментни бошкариш ва бошликнинг хукуклари.
ДСЭНМ – идоралар, корхоналар, муассасадар, ташкилотлар, бирлашмалар
кайси идорага буйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклидан катьий назар
жисмоний шахсларнинг контракт билан ишловчи, корхоналарда ташкилотларда
ишловчи мехнат муносабатларини, мехнат хукукларини кафолатлайди (8-молда). Мехнат
кодексида (16-модда) ишчилар тугридан-тугри мехнат мухофазаси ва гигиенаси билан
боглик булг ан мехнат хукуклари билан таъминланган.
Хар бир инсон мехнат килиш (57,58,59), адолатли мехнат шароитига, мехнат
хавфсизлиги ва гигиенаси талабларига жавоб берадиган мехнат шароитига эга.
Юкорида курсатилган шароитларни яратиш иш берувчи шахслар мажбурияти
хисобланади, шунингдек мехнат мухофазаси талаблари бузилишига масьул хисобланади
{211, 213, 214, 216. 217. 222, 223-моддалар), иш билан боглик ихтисослигига ва мулкига
етказилган зарарни тулаш 40 соат меъѐрий иш фаолиятини таъминловчи дам олишга
(115,120,121.122,126 - моддалар). бир катор касбларда ишловчиларга кискартирилган иш
кунлари (116.117.118.119-моддалар) шунингдек хар йили х.ак туланадиган таътил
(134,135,136.137.138-моддалар). яна хар йилги асосий таътил (134-модда) 15 иш куни
138
микдорида, узайтирилган таътил (модда-135). кушимча таътил (136. 137, 138-модаа),
ижтимоий таътил (149-модда) ва узлуксиз таътил (150-модда).
Таътил йигиндиси (асосий ва кушимча} 48 кундан иш кунидан ошмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |