Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Маърузанинг мавзуси
׃ 
"Полиграфия саноатида ишловчи ишчиларнинг меҳнат 
шароитларини гигиеник хусусиятлари".
Режа
׃
 
1. Замонавий полиграфия корхоналарида технологик жараѐн босқичлари. 
2. Ишлаб чиқариш мухитининг асосий зарарли ва хавфли омиллари. 
3. Ишловчиларнинг касбий гуруҳлари ва уларнинг меҳнат шароитларига техник 
тавсифлар. 
4. Полиграфия корхоналарида ишловчилар касалланиши. 
5. Чора-тадбирлар гурухи. 
Таянч сўз ва иборалар: 
меҳнат гигиенаси, ишлаб чиқариш, зарарли ва хавфли 
омиллар, полиграфия, организмга таъсири, ишловчилар касалланиши, меъѐрлаш 
принциплари, касалликларнинг профилактик чора- тадбирлари.
 
Китоб, журнал, брошюра ва газеталарни чиқариш куп босқичли жараѐн булиб, уз 
ичига босма китобларни тикиш жараѐнларини олади. Колиплаш учун кургошин, сурма ва 
бошка металлардан колиплар тайѐрланади. Босма цехларда когоз буяш учун буѐклар 
тайѐрлаш керак. Тикиш цехида картон, тикиш материаллари турли хилдаги клейлар 
тайѐрланади. Колиплаш цехида юкори, чукур ва офсет босмалари учун шакллар тайѐрланади. 
Хозирги вактгача матнни ва унинг элементларини кулда териш ишлари сакланиб 
келмокда. Кулда харф териш ишларида ишловчиларнинг куллари кургошин буглари билан 
зарарланади. унг кул билан юкори дифференциалланган харакатлар бажарилади, чап кулга 
версткани ушлаб туриш учун статик юклама тушади. Харф териш ишларини бажаришда хар 
хил объектлар орасида контраст фарқи кам булганлиги учун куриш анализаторига катта 
юклама тушади. Машинада харф териш жараѐнида шакл тайѐрлаш ишларида ишловчиларга 
кургошин ва бошка полимер материалларнинг бевосита таъсири булмайди, лекин 
станокларда иш бажарганда стереотиплар хосил килиш жараѐнида кургошин ва полимер 
материалларни кисман таъсири булади. Машинада иш бажаришнинг барча боскичларида 
ишловчиларга шовкин таъсир этади.
Куп микдорда оттисклар олиш учун харф териш машиналарига металлик ѐки 
фотополимер стереотиплар тайѐрланади. Шундай формалар тайѐрлашда технологиянинг 
гигиеник ахамияти фойдаланиладиган хом ашѐга боглик. 
Юкори усулда харф териш ишларига янги полимер материалларни тадбик этиш шакл 
бериш ишларида мехнат шароитларини яхшилашга олиб келади. Фотополимер пластинкалар 
махсус заводларда тайѐрланади. Махсулотни тайѐрланиши герметик холатда бажарилади. 
Пластинкаларни экспонирация килиш жараѐнида озонни юкори концентрацияда булиши 


133 
керак. Бунинг учун кучли ультрофиолет нур манбаси керак буладики, бу технологик 
жараѐннинг гигиеник камчилиги каторига кирди. Хозирда технологияини ютуги офсет босма 
усулда материалларни тайѐрлашида. Офсет босиш жараѐни шундан иборатки пластиналарни 
ѐруглик сезувчи ва химоя коллоид каватидаги буѐк когозга утади, сунг машиналар ѐрдамида 
пластинани кайта ишласа булади. Бу барча операциялар махсус аппаратларда, махаллий 
вентиляция остида амалга оширилади. Офсет босма тайѐрлаш майдончасида токсин 
моддалар чикмайди. Операциялар доимо намланиш билан бажарилгани учун технологик 
жараѐнда чангланиш содир булмайди. 
Чукурлаштирилган босма усулда босмага шакл тайѐрлаш учун гальваник 
(электроэразион) жараѐнлардан фойдаланилади. Бунда монтажчи ва корректирловчилар иш 
бажаришади. Улар мажбурий ишчи холатда иш бажарадилар. Ёритгичлар иш столининг 
тагида жойлашган булади. Ёритилган экранларда иш бажарадилар. 
Харф териш жараѐнларида когозга буѐкларни суртиш керак булади. Босманинг турига 
караб фойдаланиладиган буѐклар хам хар хил булади. Чукурлаштирилган босма усулда буѐк 
учун толуолдан фойдаланилади. Босма машина валикларидан буѐкларни ювиш учун органик 
эритмалар бензин, уайт-спирит ва бошкалардан фойдаланилади. 
Полиграфия саноатида ишловчи ишчиларга бир катор нокулай ишлаб чикариш 
омиллари комплекси таъсир этади. Китоб, журналларни тикиш жараѐнидаги ишни 
купчилиги автоматлаштирилган. Босиб чикарилган махсулотларни кайта ишлашда иш 
жойларининг когоз чангини ва турли таркибга эга булган клейларнинг концентрацияси 
юкори даражагача ошади. Махсулотларни куритиш операцияларини бажариш пайтида 
асбоб-ускуналарни кизиши натижасида хавонинг температураси 31 градусгача етади. 
Полиграфия саноатининг стериотип тайѐрлаш участкасида, кулда харф териш 
ишларида шунингдек кургошинни колипларга куйиш жараѐнларида хавога кургошин 
парлари чикади. 270-300с температурада куйилган 1м

ли металлдан 1,4 дан 2,0 гача 
кургошин ажралиши аникланган. Гартоварка ишларида 400 с да бугланаѐтган кургошиннинг 
микдори 4-6 гача купаяди. Металл чанглари стереотипларни механик кайта ишлашда ва 
металлар таркиби 73% кургошин, 20% Сурма, 7% олова билан туйинтирилганда хосил 
булади. Иккиламчи чанг хоналарни тозалашда ва олиб кетувчи венциляция тизимини 
нотугри ташкил этганда хосил булади. Гальваник жараѐнларда чуқурлаштирилган босмалар 
тайѐрлашда хромангдрид, хромат ва бихроматдан фойдаланилади. Шакл тайѐрлашда 
канифолдан фойдаланиш турли дерматитларни ривожланишига ѐки аллергик касалликларни 
келтириб чиқаради. Цинкография майдонида ҳавога азот кислота буглари чиқади. 
Харф териш машиналарини ишлашида, буѐқ оттискларни қуритишда махсус 
моддалардан фойдаланилади. Улар уз таркибида алюмин оксиди, декстрин, этил спирти, 
магний оксид, кремний органик махсулотлардан «А-300», «К-7» маркаларини, крахмал, 
сахароза, картошка крахмали ва арагоний шунингдек глиноземдирлар. Чанг уз таркибида 
микроорганизмлар учун қулай муҳит ҳосил қилувчи 97-98 % органик моддаларни тутади. 
Чанг ҳосил булишининг асосий манбаси кесувчи машиналар хисобланади. Махсус 
қурилманинг ишлаши хисобига чанг аэрозоллар миқдори иш жойи ҳавосида узгариб туради. 
Харф терувчи, кесувчи, тахловчи, тикувчи ва бошқа машиналарнинг куп миқдорда 
ишлаши натижасида иш жойи ҳавосига қогоз чанги чиқади. 
Босма ротацион машиналарни ишлашида буѐқларни ажратилиши кузатилади. Буѐқ 
буглари ҳосил булиб, улар цехларга тарқалади, хоналарни, асбоб ускуналарни, тайѐр 
махсулотларни ифлослантирадики, бу ноқулай меҳнат шароити ҳосил булишига олиб 
келади. 
Таркибида концероген моддалар сақловчи («0» маркали дихлорбензидин сақловчи 
тиниқ пигмент, кул ва бошқалар) буѐқлардан шунингдек силикоз хавф бор моддалар 
(антрацид кули «ВМ-4»), углерод бирикмалар, лаклар,ѐглар олеин кислоталар, бронза ва 
алюмин пудралардан ҳам фойдаланилади. Энг куп тарқалгани таркибида кул сақловчи қора 
буѐқдир. 


134 
Рангли босмаларни тайѐрлаш учун таркибида – алюмин гидрати, цинк оксид, титан 
диоксид, барит сульфид, калий ва темир ферросционид тутувчи ноорганик пигментлар 
қўлланилади. Полиграфияда «олтин ранг» (таркиби 73% мис, 26% цинк, 1% олова)дан ва 
«кумуш» ранг (тоза алюмин)дан иборат метал пигментларидан кенг фойдаланилади. 
Буѐқларни таѐрлаш учун таркибида азобуѐқлар тутувчи органик моддалардан 
фойдаланилади. Босма машиналарнинг эскилиги, валикларнинг сифати пастлиги ва уни 
регулировка (бошқариш) қилишни имконияти йуқлиги, буѐклари сачрашига олиб келади. 
Бунинг оқибатида буѐқни бир хил тарқалмаслигига, чанг ҳосил булишини ошишига сабаб 
булади. Офсет босма машиналаридан чиқаѐтган 99% чанг улчами 1,5мкмли майда дисперсли 
чангдир. 
Турфа рангли босма махсулотларни тайѐрлашда буѐқ эритма сифатида толуолдан 
фойдаланиладики, унинг концентрацияси ҳам цех ҳавосида меъѐридан ошиши кузатилади. 
Толуолни буглари буѐвчи аппаратлардан ташқари буѐқ оттисклар турган жойлардан ҳам 
тарқалади. Офсет машиналарини, валикларни, буѐвчи манбаларни ва босма шаклларни 
буѐқлардан тозалаш учун бензин, керосин, уайт-спирит, скипидар, ацетонлардан 
фойдаланилади. Булар ҳам ҳаво муҳитига уз таъсирини утказади. 
Қолип тайѐрлаш, клейқайнатиш ва буѐқларни қуритишдан иборат иссиқлик ҳосил 
булиши билан кечувчи жараѐнлар хонанинг температурасини ошишига олиб келади. Асосий 
цехларда электродвигатель ва полиграфик машиналарнинг айланувчи механизмлари ишлаши 
ҳисобига температура ошади. Полиграфия корхоналарида ишлаб чиқариш кучининг ва 
юқори оборотли машиналарнинг ташкил этлиши натижасида ишлаб чиқариш шовқиннинг 
гигиеник аҳамияти янада ошди. Харф териш цехида – харф терувчи машина, клавиатура ва 
перфорацион техника шовқин манбаи булиб хисобланади. 
Корхонадаги шовқиннинг манбаи – харф териш жараѐнида линотопларни матрицага 
урилиши натижасида чиқадиган шовқин, кесувчи аппаратлардан чиқадиган шовқин, 
монотипларнинг пневматик қурилмаларидан утувчи сиқилган ҳавонинг шовқини 
ҳисобланади. Турли маркадаги босма машиналар роликларини кучли юқори айланма 
харакатидан интенсив шовқин ҳосил булади. Босма машиналардан чиқаѐтган шовқин кенг 
йулли ҳисобланади. Китобларни, журналларни тикиш ускуналаридан ҳам шовқин чиқади, бу 
жараѐнда уларнинг манбаи узи тахловчи компрессор мосламалар, электродвигателлар, 
кесувчи аппаратлар ва пневмотранспорт хисобланади. қогозларни уровчи ускуналарда 
тебранма ҳаракат юзага келади. 
Қуйидаги машиналар тебранишининг манбалари булиб хисобланади: босма, 
фальцевал, қогоз кесувчи, тикувчи машиналар, вентиляция, кондиционер, цех ичи 
транспорти ва бошқалар. Полиграфия корхонасида ишловчиларнинг меҳнат фаолиятини 
асосий эътиборли томони шундаки уларда доимий равишда куз анализаторга катта юклама 
тушади. 
Харф териш, тайѐр маҳсулотларни корректор қилиш, монтаж ва китобларни 
вараларини текшириш, яроқсизларни ажратиш ишларида куз органларини купроқ 
зуриқишига олиб келади. Фотоматериалларни қайта ишлаш, монтаж ва бошқа ишларини 
бажаришда куз анализатори учун қийин меҳнат шароитлари хисобланади. Босишга 
тайѐрланаѐтган матнларни текшириш матнни турига қараб фақат маҳаллийѐритилганлик 
шароитида бажарилади. Бундай холатга қайтақайта мослашиш кераклиги куз 
анализаторининг зуриқишига олиб келади. Офсет усулда харф териш, шакл бериш 
жараѐнлари клавиатура орқали куп миқдордаги майда дифференциал харакатларни амалга 
ошриш билан бажарилади. Бу иш локал мушакларни зуриқишига олиб келадики – бу ҳаракат 
маромига, клавишларни босиш сонига боглиқ. Харф териш техникасини эргономик баҳолаш 
учун клавишларни қаршилигини билиш керак. Бу уларни турига боғлиқ - механикми, 
электрлими, пневматикми. Клавишларнинг босим кучи миқдори уртача даражада булиб, 
монотип клавиатурада купроқ, монотипларда камроқдир. Харф терувчи-кодловчи жихозда 
уртача уринни эгаллайди. 


135 
Алоҳида локал мушаклар зури=иш курсаткичларини урганиш шуни кўрсатадики – 
харф терувчи кодловчи жихозда ишлайдиган операторларни иш мароми 250удар/мин, 
монотипистларники 220удар/мин, линотипистларни 100удар/мин. Иш сменаси давомида 
умумий ударлар сони монотипистларда булиб, у 80минг ва ундан купни ташкил этади. 
қолган 2та гуруҳда урилишлар сони 40-44мингни ташкил этади. 
Юқоридаги касбларни иш сменасини динамикада кузатиш натижасида ҳаракат 
курсаткичлари билан организм функционал ҳолати орасида зич корреляцион богли=лик 
борлиги аниқланди. Шунинг учун бир томондан бажарилаѐтган ҳаракатлар сони, иш мароми 
иккинчи бир томондан таянч-ҳаракат аппарти касалликлари уртасида корреляцион 
боглиқлик урнатилган. 
Полиграфия корхонасининг яна бир етакчи омилларидан бири ишни юқори даражада 
монотонлиги хисобланади. Тиражларни босиб чиқариш жараѐнида буѐқларни трафаретдан 
четга сачрамаслигини, ҳаракатланаѐтган қогозларни, машина механизмларини ҳаракатини 
доимо назорат қилиб туриш керак. Куз билан фарқланадиган 0,1-0,5мм ҳажмдаги 
объектларни сифатини назорат қилиш ва уни асл нусхаси билан солиштиришда курув 
анализларига катта юклама тушади. Босма машинада ишловчиларни иш куни 
хронометражида, уларда диққат эътибор билан ишлаш вақти бир сменани 82,8%ни ташкил 
этади. Босма машинада ишловчилар, босиб чиқарилаѐтган маҳсулотни сифатини текширади, 
стандартга яроқсизлари булган маҳсулотларни буѐгини, буѐвчи аппаратларни назорат 
қилади. Унда улар бир секундда 10-15та информацияни, 1соатда эса 5400 информацияни 
қабул қиладилар. Ҳарф терувчиларни бажарадиган операциялар сони 1 соатда 1320тага 
етади. Босма машинада ишловчиларни ишини монотонлиги марказий нерв системаси ва 
курув анализаторининг функционал холатини узгаришига олиб келади. 
Айланма машиналарда ишловчиларга мотор юклама куп тушади. Бунда конвейрдан 
келган дафтарлар четлари тугриланади, прессланади, уралади. Қўлда бу операциялар 80 
секундда бажарилади. Иш сменасида бу цикл 400 марта ва ундан кам куп қайтарилиб туради. 
Ҳар бир операцияни ишчи 7-11 секундда бажарилади. Уларда асосий ва ѐрдамчи 
операциялар иш вақтида 71%ни ташкил этади. Механизациялашган мосламаларни татбиқ 
этиш меҳнат жараѐнини бир қатор салбий тарафларини бартараф этмоқда, яъни локал 
мушаклар юкламаси камаяди, мотор монотонея, мажбурий холат «утириб» камаяди. Лекин 
иш бажариш зонаси кенгайиб организмни айрим функционал системаларни чарчашига олиб 
келади. 
Илмий техникани тараққий этиши ишлаб чиқаришда меҳнат огирлигини камайишига 
олиб келмоқда, лекин механизация, автоматизацияланиш жисмоний активлигини 
даражасини камайишига ва гипокинезияга олиб келадики бу ҳам ишлаб чиқаришнинг 
ноқулай омили деб таралмоқда. Бу омилнинг узоқ вақт таъсири юрак қон томир системасида 
функционал узгаришларини юзага келтиради. Полиграфияда бир қатор шундай касблар 
купайиб бормоқда улар (корректорлар, харф терувчилар, назоратчилар, сифатини 
ажратувчилар, инженер-техниклар ва бошқалар). 
Корректорлар ва хатони текширувчиларни юрак қон томир системаси текширилганда 
динамик ва статик ишда юрак мускулларида қон айланишининг бузилганлик белгилари 
топилдики унинг оқибати ѐмон холатларга олиб келади, чунки бу иш кам харакат талаб 
этувчи ишдир. Огирлиги буйича иккинчи категорияга кирувчи тахловчи ва харф 
терувчиларни тинч ва харакатдаги вақтларга функционал текширувчилар ижобий натижа 
берди. Ишловчилар организмга ноқулай ишлаб чиқариш омилларини таъсир этиши 
қўрғошин ѐки бошқа интоксикоцияларни, таянч-харакат аппаратини зарарланишига, касбий 
оғир қулоқликка олиб келиши мумкин. Полиграфия саноатида қўлланадиган кимѐвий 
моддалар ишловчиларда тери касаллигини келтириб чиқаради. 
Харф терувчи, тикув машинасида ишловчи ва жойловчи-назоратчиларда таянч 
харакат аппаратини зуриқиши натижасида миология, нейромиалгия, нейромиофасцит 
касалликлари юзага келиши мумкин. Полиграфия саноатида меҳнат жараѐнларини 
оптималлаш техника-технологиясини такомиллаштириш, меҳнат ва дам олиш тартибини 


136 
рационал ташкил этиш, тиббий назорат сифатини ошириш билан амалга оширилади. 
қолиплаш жараѐнида согломлаштириш чоралари қургошин буглари ва токсин моддалар 
билан мулоқот вақтини камайтириш билан амалга оширилади. Шу мақсадда программа 
орқали бошқариладиган автомат харф терув машиналарини татбиқ этиш керак ѐки қургошин 
тутувчи материалларни автополимер моддаларга алмаштириш керак. Ананавий 
линотипларни фотонабор машиналарга алмаштириш мумкин. Бунда токсин модаларнинг 
таъсири булмайди. 
Янги техика-технологияни татбиқ этиш, лазер техникасини қуллаш, қулда 
бажариладиган, кимѐвий моддалар таъсири билан боглиқ иш занжирини камайтиради. Шакл 
бериш ишларини оптималлаш учун силлиқ шаклли материаллардан фойдаланиш металларни 
(хром ва мис) катодли вакуум шароитида сепиш, электрокимѐвий жараѐнларни 
такомиллаштириш керак. Барча янги конструкция қилинган босма машиналарини тезлиги ва 
маромини программалаштирилган холда бошқариш мумкин булиши керакки, бу меҳнат 
жараѐнларини зуриқишини камайтиришга ѐрдам беради. 
Қогоз, варақларни стелажларга жойлаш ишларида жисмоний зуриқишни камайтириш 
учун ишчи механизациялаш максадга мувофиқ. Босма махсулотларни жойлаш оптимал 
даражада (80 дан 120 см) булиши керак. Қайта текшириш ишлари учун барча цехларга қайта 
текширув станокларини урнатиш, хато ва камчиликларни аниқлаш учун ишловчиларнинг иш 
жойига матн ва расмларни катталаштирувчи оптик мослама урнатиш мақсадга мувофиқ. 
Китобларни тахлаш ва тикиш ишларини автоматлаштириш керак, чунки бу иш огир иш 
хисобланади. Бунинг учун махсус юк ташувчи, кутарувчи транспортларни ташкил этиш 
керак. Бу уз навбатида иш бажариш зонасини кенгайтириб, физиологик юклама 6-8 марта 
купайтиради. 
Матнларни корректорлаш ишини механизациялашда компютерга янги текширувчи 
программа тузишни урнатиш орқали амалга оширилади. Шунингдек жойловчи-
назоратчиларни меҳнатини, назорат қилишини автоматлаштириш орқали яхшиласа булади. 
Чарчашни олдини олишда катта аҳамиятга эга булганларидан бири ишчи ҳолатини 
тугри ташкил этишдир. Иш жойини «утириб-туриб» холатлари билан алмаштириб туриш 
керак. Бунинг учун оѐқ куйиш учун тагликлар урнатилган стуллардан фойдаланиш керак, 
агар полиграфик қурилмаларда утириб иш бажаришга конструктив қаршилик булса 
тагликлари айланадиган, бошқариладиган стуллардан танаффусларда фойдаланиш мумкин. 
Полиграфия 
корхонасида 
меҳнат 
самарадорлигини 
ошириш 
мақсадида 
ѐритилганликни тугри ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Керакли холларда махсус 
конструктив ѐритгичлардан фойдаланиш керак. Масалан босма цехида машиналари 
жойлашган секция орасига машиналар урнатиш, тикув цехларида тикув машиналари ѐнидаги 
иш жойига махаллий ѐритгичларни урнатиш керак. Булар иш жойларида ѐритилганлик 
даражасини етарлилигини таъминлаш мақсадида урнатилади. Хатоларни текширувчилар ва 
монтажчилар иш жойида курув анализаторини адаптациясини енгиллатиш учун умумий 
ѐритилганликни урнатиш керак. 
Кимѐвий моддалар билан заҳарланишни олдини олишда токсин моддадлари 
зарарсизларга алмаштириш, технологияни оптималлаш, герметик қўлланмалардан 
фойдаланиш зарур. Шунингдек хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб, шахсий химоя 
воситаларидан фойдаланиш керак. Бунинг учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинади. 
Асосий ролни эса вентиляция эгаллайди.
Ишни монотонлигига қарши курашиш учун бир хил ишларни бажаришда, куз 
органларига юқори зуриқишни олдини олиш учун бир иш турини ва сменасини иккинчи иш 
турига алмаштириб туриш керак. Чарчашни олдини олишда асосий йуналиш меҳнат ва дам 
олишни илмий асосланган тарбияга боғлиқдир 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish