6
амалиётида мавжуд тажрибаларидан, Ўзбекистон
Республикаси Марказий
банки ва Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва
назорат қилиш Марказининг ҳисобот материалларидан фойдаланилган. Улар
ишнинг ахборот базаси бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, малакавий ишида
оммавий ахборот воситалари ва турли матбуот органларида эълон қилинган
материаллардан
ҳамда
интернет
сайтларидаги
маълумотлардан
фойдаланилган.
7
I.боб. Корпоратив молия инжиниринги кўрсаткичларини
баҳолаш
асослари
1.1 Молиявий инжиниринг тушунчаси, аҳамияти ва мақсади.
Жаҳон иқтисодиётнинг ривожланиши
тарихи давомида молия бозори,
унинг мазмуни ва унга оид тушунчалар шаклланиб ва узлуксиз ривожланиб
келмоқда. Молия бозори ва унинг иштирокчилари учун янги махсулотларни
синтез, мавжуд махсулотларни оптималлаштириш ва такомиллаштириш,
мавжуд молиявий маҳсулотларини танлаш ва уларни комплекслаштириш
йули оркали иқтисодиётни ракобатли ривожланишини таъминловчи,
инновацион махсулотларни ва инвестицион
лойихаларни яратишда илмий
услубиёт сифатида куллаш учун молиявий инжинирингнинг умумий
концепциясини ишлаб чикиш долзарбдир.
Молиявий
инжинирингнинг
асосий
йўналишларини
амалий
қулланилишини
шаклантириш
ва
ривожлантириш,
асосан
молия
инжинирингининг иқтисодиётдаги тутган ўрнини ўрганиб чиқиш
долзарблигича қолмокда.
Бугунги кунга келиб, тижорат банклари ўз операцияларини тобора
кучайиб бораётган рақобат шароитида амалга оширмоқдалар. Масалан,
банклар молия бозорида самарали фаолият кўрсатиш учун бошқа
банклар
билан, шунингдек, ҳорижий банкларни ўз ичига олган бозорнинг бошқа
контрагентлари билан ҳам рақобатлашмоқдалар. Кучли рақобат шароитида
банк фаолиятидаги муҳим функциялардан яна бири – банкларнинг қимматли
қоғозлар билан боғлиқ инвестиция ва инновация фаолияти ҳисобланади.
Назарий жиҳатдан олиб қараганда, банк ишида инновация, корхона ва
давлат муассасаси қимматли қоғозларига маълум вақт давомида,
даромад
олиш мақсадида, яратилган схема ҳамда молиявий маҳсулотлар мажмуи
ҳисобланади.
8
Ўзбекистонда молия инжиниринги махсулотлари асосида ва унинг
бозорига тааллуқли инфратузилмаларни такомиллаштириш иктисодиетнинг
шаффофлиги даражасига боғлиқки, у инвесторлар, шу
жумладан хорижий
инвесторларни ҳам жуда қизиқтиради. Мамлакат иктисодиетининг
шаффофлиги даражаси қанчалик юқори бўлса, бу бозор инвесторлар
ишончини қозонади ва қилинадиган инвестициялар оқими ошишига олиб
келиши мумкин. Тадқиқот ўтказилиши зарурати шу билан ҳам
белгиланадики, ҳозирда миллий иктисодиет ахборотни ошкор этиш бўйича
қонунчилик меъёрлари ишлаб чиқилган бўлсада, уларга тўлиқ амал
қилинмаслиги, баъзи қонунчилик меъёрларининг амалиётда қўлланишида
юзага келаётган
тушунмовчиликлар, баъзиларини амалиётга жорий этиш
механизмлари мавжуд эмаслиги бозор ошкоралигини тўлиқ таъминлаш
имконини бермайди.
Молия инжинирингининг пайдо бўлишининг асосий сабаблари – бу
иқтисодий ривожланишнинг ва ҳалқаро молия – иқтисодий инқироз
жараёнида, жаҳон молия бозорларларининг ностабиллиги шароитида (жаҳон
иқтисодий ривожланишининг тенденцияси) ҳўжалик фаолиятининг
глобализацияси ва ҳалқаро интеграциясини келтириб ўтиш мумкин. Жаҳон
ҳалқаро бозорларининг ностабиллигини қўйидагича таърифлаш мумкин.
Шу
билан бирга, илғор индустриал мамлакатларнинг фонд бозорлари
кўрсаткичлари ўтган давр оралиғида қуйидагича тасвирланган.
Do'stlaringiz bilan baham: