3
АННОТАЦИЯ
Мустақиллик ҳамда барча хўжалик юритиш тизимининг бозор муносабатларига ўтиши
иқтисодиётнинг асосий бўғини ҳисобланувчи корхона мақомининг сезиларли равишда ўзгаришига
сабаб бўлди. Корхоналар эндиликда давлатга тегишли бўлган пайтлардагидан фарқли ўлароқ
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятларини директива кўрсаткичлари
асосида эмас,
балки
Ўзбекистон Республикаси “Корхоналар тўғрисида”ги қонуни ва
бозор талабларига асосан
мустақил равишда юритмоқда. Улар ўзларига керак бўлган ишчи ва ходимлар сонини мустақил
белгиламоқда, ишлаб чиқариш
техникаси ва технологияси, тежамкорлик режимига риоя қилиш
масалалари билан шуғулланмоқда, замонавий маркетинг ва менежментни йўлга қўймоқдалар
ҳамда жорий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдалар ва ривожланишнинг
зарурий прогнозларини
амалга оширмоқдалар.
Мамлакатни модернизациялаш иқтисодиётни рақобатбардошлигини таъминлаш жараёнида
саноат корхоналари
фаолиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни
ташкил этиш ва
такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш долзарб ахамият касб этмоқда.