Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти каримов Акмалжон Комил ўғли



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/21
Sana21.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#59170
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
ishlab chiqarish korxonasi samaradorligini oshirish jollari chust tumani misolida

 
 
 


20 
2.2. “Чуст пахта толаси” акционерлик жамияти фаолияти самарадорлигини
ошириш йўллари
 
Фан-техника 
тараққиёти 
корхоналарнинг 
ишлаб 
чиқариш 
фаолияти 
самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб келган ва ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини 
йўқотмаган. Мазкур омилдан қуйидаги йўллар билан фойдаланиш мумкин: 
ишлаб чиқариш ва меҳнатни механизациялаштириш, автоматлаштириш ҳамда 
комплекс равишдаги механизациялаштириш; 
асосий технологик жараёнларни роботлаштириш; 
прогрессив, меҳнат ҳамда ресурсларни тежашга йўналтирилган технологик 
жараёнларни амалиётга киритиш ва улардан кенг фойдаланиш; 
хом ашё ва материаллар (меҳнат предметлари) замонавий турларини яратиш ва 
улардан фойдаланиш; 
ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш жараёнларида 
замонавий ахборот технологияларидан, ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш; 
ишлаб чиқариш ва меҳнатни илмий ташкил қилиш
8

Амалиётда 
фан-техника 
тараққиётининг, 
жумладан, 
унинг 
таркибий
қисмларининг аҳамияти ва ролини инкор қилувчи ёки тушунмовчи корхонани топиш 
амримаҳол. Бироқ ушбу омилни амалга ошириш учун фақатгина ҳоҳиш ва истакларнинг 
ўзигина етарли эмас. Бунинг учун биринчидан, фан-техника тараққиётининг айни пайтда 
зарур бўлган йўналишларини излаш ва аниқлаш, иккинчидан, пул маблағларини ва бошқа 
зарур бўлган ресурслар (инвестициялар) излаб топиш, учинчидан, замонавийилмий-
техникавий ишламаларга ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик, 
технологик ва бошқа илмий муассасалар билан керакли алоқаларни «боғлаш», 
тўртинчидан, ўз илмий-техникавий мақсадларининг самаралилигини ҳисоблаб чиқиш 
талаб қилинади. 
Фан-техника тараққиёти сўнгги пайтларгача эволюцион равишда ривожланиб 
келмоқда. Асосий эътибор амалдаги технологияларни такомиллаштириш, машина ва 
ускуналарни қисман замонавийлаштиришга қаратилган эди. Бундай чора-тадбирлар 
маълум бир чекланган натижаларга олиб келарди. 
Янги техникаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга киритишдан манфаатдорлик
талаб даражасида эмасди. Ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг хорижий 
прогрессив технологиялари «эксплуаторлик белгиси» сифатида, ишлаб чиқаришни 
автоматлаштириш ва механизациялаштириш эса ишсизликнинг асоси сифатида қабул 
қилинар эди. Хориж тажрибаларига капиталистик тажриба деб қараларди ҳамда бу 
тажрибаларнинг кенг тарқалишига йўл қўйилмас эди. 
Бозор муносабатлари шаклланаётган ҳозирги шароитларда, чуқур сифат 
ўзгаришлари, тамойиллари янги технологиялар ва сўнгги авлод техникасига ўтиш, 
иқтисодиётнинг барча тармоқларини фан ва техниканинг энг янги ютуқлари асосида қайта 
қуроллантириш зарур. Шу билан бир қаторда олимлар, конструкторлар, муҳандис ва 
ишчиларнинг ижодий руҳда меҳнат қилишлари учун иқтисодий ва ижтимоий 
манфаатдорликни яратиш муҳим аҳамият касб этади. Масалан, Япония корхона ва 
фирмаларида ижодий гуруҳлар, сифат гуруҳлари ташкил қилинган, яъни фан -техника 
тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлмиш университетлар, илмий марказ ва лабороториялар 
билан алоқалар ривожлантирилмоқда. Япониянинг бугунги кунда роботлар ҳамда 
замонавий техника ва технологияларнинг бошқа турларини яратишда биринчи ўринларда 
туриши ҳам бежиз эмас.
Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг муҳим 
омилларидан яна бири сифатида мавжуд ишлаб чиқариш салоҳияти – асосий ва айланма 
фондлар, ишчи кучидан тежамкорлик асосида, иложи борича унумлироқ фойдаланишни 
8
Ишлаб чиқариш менежменти. УСМ. Наманган, 2012й. 


21 
кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари уларга буюмлашган меҳнат сарфланганлиги, яъни 
корхонанинг бугунги эгаларидан ташқари аввалги авлод вакилларининг ҳам меҳнати 
мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин. 
Бозор шароитларида ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш
зарурияти ҳақида қайта таъкидлашга эҳтиёж йўқ: биринчидан, бозор «вакумни», 
ҳаракатсизликни, 
хўжасизликни 
ва 
йўқотишларни 
кечирмайди, 
иккинчидан,
ўз имкониятлари ва ресурсларидан етарлича фойдаланмайдиган корхона истиқболга эга 
бўлмайди ҳамда банкротга учрашга асос яратади. Шу сабабли барча турдаги ресурслардан 
самарали фойдаланиш ва айниқса ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида тежамкорликка 
риоя қилиш ҳар бир корхона фаолиятининг муваффақият қозонишининг гарови 
ҳисобланади. 
Юртимизда қабул қилинган 2011-2015 йилларда саноатни устувор даражада 
ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик 
янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида саноат 
таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган 
қайта ишлаш тармоқларининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда 
мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан 
ана шу тармоқлар ҳиссасига тўғри келмоқда. 
2013 йилда юқори технологияларга асосланган машинасозлик ва металлни қайта 
ишлаш саноати 121 фоизга, қурилиш материаллари саноати 113,6 фоизга, енгил саноат 
113 фоизга ва озиқ-овқат саноати 109 фоизга ўсгани мисолида буни яққол кўриш мумкин
9

Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлигини оширишда ташкилий-

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish