Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти каримов Акмалжон Комил ўғли


III-БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА МАМЛАКАТ



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/21
Sana21.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#59170
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ishlab chiqarish korxonasi samaradorligini oshirish jollari chust tumani misolida

III-БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА МАМЛАКАТ
ИҚТИСОДИЁТИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ВА КОРХОНАЛАР 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
 
3.1. 
Мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини ошириш йўллари 
 
Президентимиз И.А Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2011 йилнинг асосий якунлари ва ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий -иқтисодий 
ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасида 
жаҳон иқтисодиётида юзага келган тенденциялардан, шунингдек, мамлактимизни 
иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқиб, 2012 йил ва ундан 
кейинги йилларда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни аниқ-равшан 
белгилаб берди. 
Президентимиз мамлакатимиз корхоналарида тайёрланаётган маҳсулотларнинг 
рақобатдошлигини ошириш негизида миллий иқтисодиётимизнинг жаҳон хўжалик 
тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. 
“Биринчи даражали эътибор мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини 
ошириш бўйича дастур тайёрлаш ва уни амалга оширишга қаратилиши зарур”.
12
Мамлактимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини оширмасдан, рақобатдош 
иқтисодиёт, пировард натижада эса рақобатдош мамлакатни барпо этмасдан туриб, ўрта 
муддатли истиқболда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланган демократик давлатлар 
даражасига олиб чиқишдек стратегик вазифани амалга ошириш мумкин эмаслиги 
Юртбошимиз томонидан таъкидлаб ўтилди. 
2008 йилда бошланган глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг жаҳон 
иқтисодиётига таъсири давом этаётган бир шароитда хомашё ва тайёр маҳсулотларга 
бўлган талабнинг давомли равишда пасайиши корхоналар, мамлакатлар ўртасидаги 
рақобат кураши барча маҳсулотлар, айниқса тайёр маҳсулотлар бозорларида кучайиб 
боришига сабаб бўлмоқда.
Бундай шароитда миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини таъминлаш 
орқалигина мамлакатни барқарор ривожлантириш мумкинлиги сир эмас. 
Бу мақсад мамлакат иқтисодиётини изчил равишда ислоҳ қилиш, таркибий жиҳатдан 
ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга 
асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг жадал ривожланишини 
таъминлаш, фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш 
жараёнларини тезлаштириш орқалигина таъминланиши мумкинлигини илғор давлатлар 
тажрибаси кўрсатиб тургани Президентимиз маърузасида алоҳида қайд этилди (1.3.1-
расм). 
“Республика саноатини барқарор, жадал ва мутаносиб равишда ривожлантириш, 
асосий саноат тармоқларини диверсификация қилишга ва экспорт салоҳиятини ўстиришга 
йўналтирилган таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, саноат тармоқлари, 
комплекси ва корхоналарни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва 
технологик янгилаш асосида уларнинг самарадорлиги ҳамда рақобатдошлигини янада 
ошириш мақсадида” қабул қилинган,Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-
2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор 
йўналишари тўғрисида»ги 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сонли қарори
13
билан 
тасдиқланган дастурнинг амалга оширилиши иқтисодиётнинг таркибий тузилишини 
такомиллаштиришда янги босқич бўлади.
12
Ислом Каримов. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади . Т.: 
Ўзбекистон, 2012 йил. 
13
Халқ сўзи // 2010 йил. 15 декабр 


27 
3.1.1-расм.Мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини таъминлаш шартлари 
Президентимиз томонидан мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини 
таъминлашга тўсиқ бўлаётган, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатининг паст 
бўлишига, таннархининг эса асоссиз ўсиб кетишига олиб келаётган омилларни бартараф 
этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. 
Жумладан, 
- корхоналарда мавжуд асбоб-ускуналар ҳамда технологияларнинг салмоқли 
миқдори жисмонан ёки маънавий жиҳатдан эскиргани; 
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг материал ва энергия сарфи юқори 
даражада экани; 
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш, 
маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мослигини таъминлаш масаласи барча 
корхоналарда тўлиқ ҳал этилмагани; 
- ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси қониқарли эмаслиги 
таъкидланди. 
Республикамиздаги 
корхоналарнинг 
технологик 
ускуналари 
ва 
технологияларининг ҳолати бўйича 2011 йилда ўтказилган ва 476 корхонадаги ишлаб 
чиқарилганига 10 йилдан кўп муддат ўтган 114 минг технологик ускуна мвжудлигига 
техник аудит аниқлик киритди.
Техник аудитдан ўтказилган технологик ускуналарнинг 78,5 мингтаси (яъни 68 
фоизи) ишлатишга яроқли, 25,6 мингтаси (22,2 фоизи) янгилашни талаб этади, 11,3 
мингтаси (9,8 фоизи) эса ишлатишга яроқсиз деб топилди.
14
Эскирган асбоб-ускуна ва технологилардан фойдаланилган ҳолда, ишлаб чиқариш 
самарадорлигини юксалтиришга, меҳнат унумдорлигининг оширишга, маҳсулот 
бирлигига моддий ва меҳнат ресурслари сарфи миқдорини камайтиришга, ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича рақобатдошлигини таъминлашга 
эришиш мумкин эмас. 
14
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якун лари ва 2012 
йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги 
босқичга кўтарадиган йил бўлади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: 
Иқтисодиёт. - 2012. – 142 бет
. 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish