Оралиқ экинларни ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги. (2016 й)
Вар.
№
Оралиқ экинлар
01.11
Ҳосили,
ц/га
Илдиз ва анғиз қолдиқлари ц/га
Бўйи, см
Кўк масса
Анғиз
Илдиз
Жами
1
Оралиқ экин экилмаган
-
-
-
-
-
2
20-25 см чизеллаб
Рапс экилади
136.2
119,1
14,3
21,3
35,6
3
20-25 см чизеллаб
Вика экилади
153.5
112,4
11,7
20,1
31,8
4
20-25 см чизеллаб
Рапс+вика
экилади
Рапс
132.4
224,3
21,4
37,2
58,6
Вика
184.7
Оралиқ экинларни ўсиши ва ривожланиши бўйича олиб борилган кузатувларимизда энг юқори
кўрсаткич 4-вариантда кузатилиб рапснинг бўйи 132.4 викани бўйи 184.7 см бўлгани кузатилди. Вика
алоҳида экилганда бўйи бироз паст бўлганлиги кузатилди. Чунки вика алоҳида экилганда пояси ер-
бағирлаб ўсиши ва поясининг чириш ҳолатлари кузатилди.
Кўк масса ҳосили бўйича кузатувларимизда рапс ўзи алоҳида экилган вариантда 119.1 ц/га, вика ўзи
алоҳида экилган вариантда 112.4 ц/га ни ташкил этиб, вика билан рапс аралаш экилган вариантда бу
кўрсаткич юқори бўлиб 224.3 ц/га ни яъни икки баробар кўп ҳосилни ташкил этди.
Тажрибамиздаги оралиқ экинларни илдиз ва анғиз қолдиқлари бўйича кузатувларимизда рапс ўзи
алоҳида экилган вариантда 35.6 ц/га, вика ўзи алоҳида экилган вариантда 31.8 ц/га ни ташкил этиб, вика
билан рапс аралаш экилган вариантда бу кўрсаткич 58.6 ц/га ни ташкил этиб аралаш экишда тупроқда
илдиз ва анғиз қолдиқлари кўп қолдирилиши бизнинг тажрибамизда ўз исботини топди.
Оралиқ экинларни поясининг пастки 15-20 см қисми илдиз қисмига қўшиб кузда сидерат сифатида
ҳайдаб юборилгандан сўнг келгуси йилда чигит экишдан олдин тупроқнинг ҳажм массаси 0-30 см
қатламда кузги буғдойдан сўнг оралиқ экин экилмаган назорат вариантида 1,32 г/см
3
ни ташкил этган
бўлса, оралиқ экин сифатида рапс экилган вариантда ушбу кўрсаткич 1,30 г/см
3
ни, вика экилган
вариантда эса 1,29 г/см
3
бўлганлиги аниқланган, рапс ва викани аралаш экин сифатида экилган вариантда
эса 1,28 г/см
3
бўлганлиги аниқланди.
Демак хулоса қилиб айтиш мумкинки оралиқ экинлардан вика ва рапс экинларини кузги буғдойдан
сўнг оралиқ экин сифатида аралаш ҳолда экилса тупроқда кўп миқдорда илдиз ва анғиз қолдиқларини
қолдирилиши ҳисобига тупроқ агрофизик хусусиятлари яхшиланиб келгуси йилда ғўзадан мўл ва сифатли
ҳосил етиштириш мумкин бўлади.
Адабиѐтлар
1.Халиков.Б.М. Ўзбекистоннинг суғориладиган ҳудудларида ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларни
қисқа ротацияда алмашлаб экишда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишнинг илмий-амалий
асослари қ.х.ф.д илмий даражаси диссертация автореферат, Тошкент, 2007 й.
2. Расулов Н.С., Кашкаров Н., Гаппаров Д. После промежуточной культуры. Ж. сельское хозяйство
Узбекистана, № 2, 1987, с-18.
Do'stlaringiz bilan baham: |