Назорат саволлари.
1. Ерга асосий (кузги) ишлов бериш тизими нималардан иборат.
2. Ерни экиш олдидан ишлар.
3. Ғўзани жўяк ва пушталарга экиш.
4. Ерни эрта кўкламда ва экиш олдидан ишлаш тизими.
5. Кузги шудгорлаш муддатлари ва ҳайдаш чуқурлиги.
6. Кузги шудгорга тайѐргарлик кўриш.
1.2.
ДАЛАЛАРДА НАМ ЗАҲИРАСИНИ ЯРАТИШ
Республика бўйича ҳар йили ўртача 400 минг га майдонда пушта олиб,
нам заҳирасини яратиш мақсадида пушта суғориш ишлари олиб борилади.
Шундан, Андижон вилоятида 51,3 минг га, Бухоро 7,2 минг га, Жиззах
5,7 минг га, Қашқадарѐ 119,3 минг га, Навоий 12,5 га, Наманган 35,3 минг га,
Самарқанд 17,7 минг га, Сурхондарѐ 90,3 минг га, Сирдарѐ 10,5 минг га,
Тошкент 10 минг га, Фарғона 40 минг га.
12
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 2 ва 3-
шўр ювиш ишлари март ойларида амалга оширилиши ҳисобига суғориш
мавсумининг бошланғич ойларида ерда етарли нам бўлиши таъминланади.
1.3. СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРНИ МАВСУМГА ТАЙЁРЛАШ
Ирригация тизими бошқармаси ва вилоят электр тармоқлари бошқармаси
томонидан
бир кун муддатда
ўз буйруқлари билан магистрал каналлар, сув
омборлари, насос станциялари, ирригация тизимлари, СИУлар бўйича ишчи
гуруҳлари ташкил қилинади.
Ишчи гуруҳлари:
-уч кун муддатда барча сув хўжалиги ва энергетика объектларининг,
жумладан, ариқлар, фермерларнинг сув олиш қулоқлари, насос агрегатларининг
техник ҳолати, СИУ ва фермерлар иштирокида бирма-бир жойида ўрганиб
чиқилиб инвентаризациядан ўтказилади ҳамда нуқсонлар далолатномаси
расмийлаштиради;
-бажариладиган
ишларнинг устиворлигига қараб,
икки ойлик
таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича ирригация тадбирларини объектлар номи,
бажариш вақти, молиявий манбаи ва масъулларни кўрсатган ҳолда ишлаб
чиқади ва бажарилишини ташкил қилади.
Ушбу тадбирларда:
-каналлар ва ариқларни, уларда қувурлар, кўприклар ости, сув олиш
иншоотлари, гидропостларни лойқадан тозалаш;
-каналлар ва ариқларни сув сизишига қарши бетонлаш;
-қувурлар, сув олиш иншоотлари, гидропостлар, фермерларнинг сув олиш
қулоқларини таъмирлаш, янгиларини қуриш;
-фермер хўжаликларининг сув олиш қулоқларини оддий дарвозалар
билан тўлиқ жиҳозлаш;
13
-барча насос станциялари, жумладан, фермер хўжаликларининг насос
агрегатларини, уларнинг энергетика тизимини таъмирлаш;
-каналлар ва зовурлардан сув олиш учун янги насос агрегатларини харид
қилиш ва ўрнатиш;
-мавжуд суғориш қудуқларини таъмирлаш ва янгиларини қуриш ва
бошқа сувни иқтисод қилувчи ишлар назарда тутилиши керак.
Икки ойлик ирригация тадбирлари СИУлар, туманлар, тизимлар ва
вилоят бўйича умумлаштирилади ҳамда тегишлича туманлар ва вилоят ҳокими
томонидан тасдиқланади.
Магистрал каналлар ва тизимларни тозалаш, улардаги иншоотларни
таъмирлаш, янги гидропостларни қуриш ишлари бўйича ирригация
тадбирларининг бажарилишига Магистрал каналлар (тизимлар) бошқарма
бошлиқлари жавобгардирлар.
Сув омборлари ва улардаги иншоотларни таъмирлашга сув омборларини
ишлатиш бошқармаси бошлиқлари жавобгардир.
Сув хўжалигидаги насос станциялари, СИУ ва фермер хўжаликларининг
насос агрегатлари, суғориш қудуқларини таъмирлаш, янгиларини харид қилиш
ва ўрнатиш бўйича ирригация тадбирларининг бажарилишига насос
станциялари, энергетика ва алоқа бошқарма бошлиғи жавобгардир.
Насос
станциялари,
суғориш
қудуқлари,
СИУ
ва
фермер
хўжаликларининг насос агрегатларини электр энергияси билан таъминлаш
тармоқлари
ва
подстанцияларини
таъмирлаш,
янги
тармоқлар
ва
подстанцияларни қуришга вилоят элект тармоқлари бошқарма бошлиғи
жавобгардир.
СИУ
ҳисобидаги
фермерлараро
каналлар, лоток
тармоқлари,
гидроиншоотлар ва гидропостларни таъмирлаш, янгиларини қуриш ишларини
ташкил қилишга тегишли ирригация тизими бошқарма бошлиғи ва СИУ
раҳбари жавобгардирлар.
14
Фермер хўжаликларининг ички ер ариқларни, қувурларни, лотокларни
тозалашга ва таъмирлашга фермер хўжалиги раҳбари бевосита жавобгардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |